Битта мент ахоли яшайдиган уйларнинг олдидан ўтиб кетаётса, деразада битта тўти турган экан.
— Тўти аҳмоқ, дебди мент, тўтини аччиғини чиқараман деб
— Сен ярамас ифлос, сассиқ эшаксан, дебди тўти ҳам бўш келмай
Мент шокда, хонадон эгасини олдига югуриб кириб, 10000 штраф солибди. Эртаси куни ҳам ўша ердан ўтиб кетаётиб:
— Тўти аҳмоқ, дебди яна мент
— Сен ярамас ифлос, сассиқ эшаксан, дебди яна тўти
Мент яна тўтининг эгасининг олдига бориб бу сафар 50000 штраф солибди. Тўтини эгаси нима қилишга ҳайрон бўлиб, уни черковга олиб борибди.
У ерда Попнинг худди шунақа тўтиси бор экан, улар алмаштиришибди. Эртаси куни ҳалиги мент ўтиб кетаётиб:
— Тўти аҳмоқ, деса Тўти жим турганмиш.
Мент:
- Бу менман...эсингдами..., ярамас ифлос..., сассиқ эшакман, дебди мент. Шунда тўти:
— Ҳақиқатни сўзлаяпсан, бўтам, давом эт, хақиқатни менга айтмасанг. кимга айтасан.. дермиш тўти чўзилиб.
https://t.me/joinchat/AAAAAE8gbyJyjMk4Zf9SWw