Influencer


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Siyosat


Мазкур каналда берилган фикрларнинг барчаси ИМҲО

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Siyosat
Statistika
Postlar filtri


“Ўзбекнефтгаз” АЖ компанияси вакиллари биз билан алоқага чиқиб, барча масалалар бўйича батафсил изоҳ берди. Яна саволлар вужудга келса, компания матбуот хизмати билан боғланишимизни ва доимий равишда саволларга жавоб бериб боришларини билдиришди.

Ташкилотларнинг давлат харидлари, тендерлари ва бошқа харажатларини ёритишда давом этамиз!

@influenceruz


Сенат раиси Танзила Нарбаеванинг Facebook’даги постига изоҳ ёзиш учун унинг саҳифасини камида 24 соат кузатган бўлиш керак экан. Акс ҳолда изоҳ ёза олмайдиган қилиб қўйишибди.

Одамлар электр-энергияси ва газ масаласида қийин ҳолатда турибди. Бу эса сенат раисининг парвосига ҳам келгани йўқ. Афтидан, фойдаланувчилар бу масалада изоҳ қолдира олмаслиги учун шунақа чеклов ўйлаб топишган, шекилли.

@influenceruz


Акмал Саидов ҳам роса газета ўқиркан. 4 ноябрь куни у раҳбарлик қиладиган Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ нақд 57 та газетага обуна бўлибди.

Акмал Ҳолматович, фақат газета ёки журнал ўқийвермасдан, замон билан ҳамнафас бўлиб, мундоқ ижтимоий тармоқларни ҳам ўқиб туринг.

@influenceruz


85 минг сўмдан сомсалар бор!

Транспорт вазирлиги Туркий Давлатлар ташкилоти транспорт вазирларини 26 октябрь куни овқатлантиришга “Sky Events” МЧЖ билан 186 300 000 сўмлик (169 млн еди-ичдига, 17,3 млн сўм таг жойга) шартнома имзолаган.

1 дона сомсани 85 минг сўмдан, шўрвани эса 130 минг сўмдан харид қилинган.

“Sky events” МЧЖ сенат саммитининг меҳмонларини 1 млрд 56 млн сўмга овқатлантирганди. Дарвоқе, ушбу МЧЖ гўштли ассортини сенатга 550 минг сўмдан сотганди, Транспорт вазирлигига 425 минг сўмдан сотибди.

@influenceruz


​​E-qaror тизимида Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг олдинроқ яшириб қўйилган қарорлари ҳам пайдо бўла бошлади. Жумладан, ҳоким қарори билан пойтахтда май-август ойларида ўтказилган 6 та фестивалга 18,2 млрд сўм маблағ ажратилгани, аммо мазкур қарор тизимда яшириб қўйилгани ҳақида ёзгандик. Айни пайтда ушбу қарор ҳам пайдо бўлган.

Шунга қарамай, бир нарса одамнинг эътиборини тортди: Жаҳонгир Ортиқхўжаев 5 декабрь куни 12 та қарор қабул қилган, аммо шундан 10 тасини “Ушбу ҳужжат мазмунида шахсга доир маълумотлар, васийлик ва ҳомийлик ёки амалдаги қонунчиликка мувофиқ бошқа турдаги фойдаланиши чекланган ахборот мавжудлиги туфайли яширинган”, деб яшириб қўйилган.

Энди савол туғилмоқда: яшириб қўйилаётган қарорларнинг мазмуни яширилиш сабаби сифатида келтирилган сабабга мос келадими? Ўйлаймизки, Адлия вазирлиги буни доимий мониторинг қилиб боради. Акс ҳолда истаган қарорни “шахсга доир маълумот бор ёки амалдаги қонунчиликка мувофиқ бошқа турдаги фойдаланиши чекланган ахборот мавжудлиги туфайли”, деб яшириб қўйиш мумкин.

@influenceruz


Senat. 1 mlrd 56 mln.pdf
14.4Mb
1,2 mlrd.pdf
6.0Mb
957 mln.pdf
10.4Mb
Олий Мажлис Сенати “Sky Events” МЧЖ билан 8-9 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган Парламентлараро иттифоққа аъзо давлатлар аёл раҳбарларининг 14-саммитига келган меҳмонларни овқатлантиришга 1 млрд 56 млн сўмлик, тадбирларни ташкил этишга эса 1,2 млрд ва 957 млн сўмлик тўғридан тўғри шартнома тузган. Албатта, солиқ тўловчилар ҳисобидан.

Дарвоқе, “Sky Events” МЧЖ Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва бошқа қатор ташкилотларнинг тадбир ўтказиш бўйича асосий ҳамкори ҳисобланади. Булар билан шартномалар тендер-пендер қилиб ўтирилмайди. Тўғридан тўғри тузилади. Масалан, пойтахт ҳокимлиги жорий йил 30 март куни 1 млрд сўмлик шартнома тузган. Аммо негадир еди-ичдининг сметаси шартномада кўрсатилмаган. Бунга ҳам навбати билан келамиз, албатта. Юқоридаги файллар орқали эса сенат саммитининг дабдабали харажатлари ҳақида батафсил билиб оласиз.

@influenceruz


“Эълон қилинмайди”

Яқинда қурилиш соҳасига оид, ҳукуматнинг “Эълон қилинмайди” тамғали қарори ҳақида ёзгандик. Бу сафаргиси “Табиий газни қазиб олиш, қайта ишлаш, етказиб бериш ҳамда истеъмолчиларга реализация қилишда ҳисоб-китоблар тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” экан.

@influenceruz


​​Расмий ойликларга қарайдиган бўлсак, Олий Мажлис Сенати харид қилган 550 минг сўмлик гўштли ассортинининг пулини топиш учун Учтепа туманидаги поликлиникага 1 ставка ишга кирган ҳамшира 10 кун, кардиолог шифокор ва болалар офтальмолог шифокори 6 кун ишлаши керак. Бу Тошкент шаҳридаги янги ишга кирган тиббиёт ходимининг ойликлари. Ҳали ҳудудлар ҳақида гапирмадик.

@influenceruz


Дабдаба

Олий Мажлис Сенати 8-9 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган Парламентлараро иттифоққа аъзо давлатлар аёл раҳбарларининг 14-саммитига келган меҳмонларни овқатлантиришнинг ўзига 1 млрд сўмдан ортиқ маблағ сарфлаган. Масалан, биргина гўштли ассортини 1 киши учун 550 минг сўмдан харид қилишган (рўйхат).

@influenceruz


​​Бир вақтнинг ўзида кенгаш раиси, сенатор, чорвадор, тадбиркор ва туман ҳокими сифатида фаолият юритаётган Қизилтепа тумани ҳокими Улуғбек Файзиев таъсисчилигидаги “Zarafshan Golden Group” МЧЖга тумандаги бир қанча таъмирлаш ва қуриш ишлари берилган.

Вазирлар Маҳкамасининг “Маҳаллаларда инфратузилмани яхшилаш орқали аҳолига қулай шароитлар яратиш ва тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 435-сонли (хдфу) қарори ижросини таъминлаш мақсадида халқ депутатлари Навоий вилояти кенгаши 2022 йилнинг 13 октябрь куни VI-39-139-5-0-К/22 сонли қарор чиқаради.

Қарорга илова қилинган рўйхатдан кўринадики, депутатлар Қизилтепа туманидаги “Алишер Навоий” МФЙ, “Бунёдкор” МФЙ ва “Оқсоч” МФЙ ҳудудларида реконструкция қилиш, янги сув тармоғини тортиш ҳамда таъмирлаш ишлари учун Қизилтепа тумани ҳокими Улуғбек Файзиев таъсисчилигидаги “Zarafshan Golden Group” МЧЖни танлаб олган. Бу қарор эса e-qaror тизимида яшириб қўйилган.

Бу бир туман ҳокими атрофидаги гаплар, очиқ маълумотларда келтирилган маълумотлар ва далили мавжуд ишлар ҳақида, холос. Очиғи шунча бўлса, ёпиғининг даражаси қанчалигини тасаввур қилиш ҳам қийин. Ҳоким очиқдан очиқ тадбиркорлик қилмоқда, гарчи бу қонунларимизда мумкин эмаслиги ёзилган бўлса ҳам.

Орзудаги Ўзбекистонда ҳокимлар кенгаш раиси бўлмайди, уларни халқ сайлайди ва қонунлар ишлайди.

@influenceruz


​​Ҳоким тадбиркорлик қилмоқда: Улуғбек Файзиев — ҳоким, кенгаш раиси, сенатор, чорвадор ва тадбиркор

2021 йилнинг 13 ноябрь куни “Zarafshan Golden Group” МЧЖ компанияси раҳбари, сенатор Файзиев Улуғбек Ганиевич Навоий вилояти Қизилтепа туманига ҳоким этиб тайинланади.

Давлат реестрига кўра, Қизилтепа тумани ҳокими Улуғбек Файзиев бугунги кунда бир қатор МЧЖларнинг таъсисчиси ҳисобланади. Жумладан, “Zarafshan Golden Group” МЧЖнинг 91,5% улушига, “Finuzsolutions” МЧЖ ҚКнинг 65% улушига, “G‘ani bobo chorvasi” фермер хўжалигининг 100% улушига, “Zarafshon Grand Invest” МЧЖнинг 75,8% улушига ва “Biznes Finance ZGG mikrokredit tashkiloti” МЧЖнинг 4,3% улушига (қолган улушларига ҳокимга алоқадор бошқа МЧЖлар) эгалик қилмоқда.

Бундан ташқари, давлат ҳокимияти органлари ходимларининг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши тақиқланган. Аммо Қизилтепа тумани ҳокими Улуғбек Файзиев бир қатор МЧЖларнинг таъсисчилигидан ташқари, МЧЖларнинг раҳбари сифатида ҳам фаолият юритмоқда ва тадбиркорлик қилмоқда. Хусусан, “G‘ani bobo chorvasiфермер хўжалигининг раҳбари (фаолият тури — қоракўл зотли қўйларни кўпайтириш) ва “Finuzsolutions” МЧЖ ҚКнинг директори (фаолият тури — спиртсиз ичимликлар ишлаб чиқариш, бутилкада минерал сувлар ва бошқа сувлар ишлаб чиқариш) сифатида ҳам ишламоқда.

Файзиев Улугбек Ганиевич Олий Мажлис сенатининг фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси аъзоси ҳам ҳисобланади. Қолаверса, халқ депутатлари Қизилтепа тумани кенгаши раиси вазифасини ҳам бажаради.

2021 йилда Улуғбек Файзиев таъсисчиси бўлган “Zarafshan Golden Group” МЧЖ Навоий вилояти Зарафшон шаҳрида, “Zarafshan Golden Group” МЧЖ таъсисчилигидаги “Zarafshon Buildings” МЧЖ эса Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида ноқонуний қурилиш ишларини амалга оширгани аниқланган.

Дарвоқе, булар ҳаммаси эмас. Жорий йил ноябрь ойида ҳукуматнинг ёпиқ ҳужжатлари билан Улуғбек Файзиев таъсисчиси бўлган “Zarafshan Golden Group” МЧЖга бир қанча қурилиш ишлари топширилган.

@influenceruz


​​“Тўловларни бўлиб-бўлиб тўлашга келишилган”

“Ўзгазлойиҳа” МЧЖнинг 63,4 фоиз давлат улушини 21,5 млрд сўмга “Prime Tower Group” МЧЖ сотиб олгани, аммо айни вақтдаги очиқ маълумотларда МЧЖнинг 36,5 фоиз улуши Давлат активларини бошқариш агентлигининг ўзида тургани ҳақида хабар бергандик.

Агентлик матбуот хизматининг Influencer’га маълум қилишича, “Ўзгазлойиҳа” МЧЖнинг давлат улуши сотуви бўйича амалдаги қонунчилик ва шартнома шартларига кўра сотиб олувчи томонидан тўловларни бўлиб-бўлиб тўлашга келишилган.

“Prime Tower Group” МЧЖ томонидан бугунга қадар 9,125 млрд. сўмлик тўловлар амалга оширилган бўлиб, тўловларга мутаносиб равишда тегишли давлат улушлари харидор номига ўтказиб берилган. Давлат улушининг қолган қисми сотиб олиш тўлови тўлиқ тўлангач харидор номига расмийлаштирилиши айтилди.

“Prime Tower Group” МЧЖ — 2016 йил март ойида рўйхатга олинган. Архитектура соҳасида фаолият юритади. 60 фоиз улушига Нодирбек Ибрагимов, қолган 40 фоиз улушига эса Махсуд Худаяров эгалик қилади. Ушбу компанияга ҳукуматнинг ёпиқ ҳужжатлари орқали “Янги Ўзбекистон” университети ва унинг биноларини қуриш ишлари ҳам берилган (расмда).

Бундан ташқари, компания Tashkent City’даги бир нечта лойиҳаларнинг бош дизайнери сифатида, Тошкент рақамли ситуацион маркази, президент мактаблари, «Чоштепа» маҳалласидаги 72 та уй ва бошқа йирик лойиҳаларда иштирок этган.

Айрим манбаларда бу компания ҳам Тошкент шаҳар ҳокимига яқинлиги ҳақида сўз борган. Шунингдек, очиқ маълумотларда “Ўзгазлойиҳа”нинг янги манзили сифатида Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Беруний кўчаси, 83-уй кўрсатилган. Ушбу манзилда J-United Group МЧЖ ҳам жойлашган.

Дарвоқе, “Ўзгазлойиҳа” МЧЖнинг 34,5 фоиз улушига Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев тўғридан тўғри эгалик қилади.

@influenceruz


Реклама хизмати учунми ёки матбуот хизматининг иши учунми? Инновация вазирлигидан “инновация”

Инновацион ривожланиш вазирлиги жорий йил 16 майдан 23 майга қадар комплекс реклама хизматларини кўрсатиш учун тендер ўтказган. Унда Grand PR МЧЖ ғолиб деб топилган. Шундан сўнг мазкур компания билан вазирлик 25 май куни йил якунига қадар қарийб 1 млрд сўмлик (ҚҚСсиз) шартнома имзолаган.

Лотнинг техник топшириқларига кўра, шартнома доирасида тендерни ютган МЧЖ «Ўзбекистон 24» телеканали учун ролик олиш, вазирликнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини (Telegram ва Facebook) юритиш, Алтер Эго билан интервю ташкил қилиш ҳамда vaccination.uz сайтига контент жойлаш вазифаларини бажриши кўрсатилган.

Қизиқ томони шуки, бу хизматлар учун қарийб 1 млрд сўмга хусусий ташкилот ёлланмоқда. Бундан ташқари, шартномага комплекс реклама хизматлари, деб ёзилган. Техник топшириқда эса реклама ҳақида гап-сўз йўқ. Унда вазирлик матбуот хизмати нима иш қилади?

@influenceruz


Тақиқга қарамай, Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази ДУК сентябрь ойининг сўнгги кунида қарийб 406 млн сўмга Малибу-2 автомобилини харид қилиш учун Ўзавтомоторс дилери билан шартнома имзолаган.

@influenceruz


Ҳолва

Discover Invest МЧЖ
ва Grand Road Tashkent МЧЖ ҚКга ҳукуматнинг ёпиқ қарорлари асосида топширилган қурлиш ишларидан жуда кичик намуна. Расмда 196,7 млрд сўм бор. Discover Invest МЧЖнинг Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга жуда-жуда яқин экани ҳақида олдин сўз юритгандик.

Энди янгиси қўшилди — Grand Road Tashkent МЧЖ ҚК. Давлат реестрига кўра, мазкур МЧЖнинг 62,1 улушига Grandway IN МЧЖ, қолган 37,9 фоиз улушига эса Тошкент шаҳар ҳокимлиги муниципал активларни бошқариш маркази ДУК эгалик қилади. Grand Road Tashkent брендини патентлаш учун талабномани эса J-United Group МЧЖ топширган.

Умуман олганда, Ортиқхўжаевга алоқадор кўриладиган компанияларга нафақат “дом” қуриш ишлари, балки жуда кўплаб йўлларни қуриш ва таъмирлаш ишлари ҳам топширилган. Бу ҳақида компаниянинг ўзи расмий веб сайтига маълумотлар жойлаштирган. Қизиқ томони шуки, кўп нарсалар ҳукуматнинг ёпиқ ҳужжатлари асосида берилган ва бериб келинмоқда.

Давоми бор, ҳали вери тугамасаям керак.

@influenceruz


Давлат активларини бошқариш агентлиги жорий йилнинг 31 май куни «Ўзгазлойиҳа» МЧЖнинг 63,4 фоиз давлат улушини 21,5 млрд сўмга (ўша вақтда 1,95 млн долларга) «Prime Tower Group» МЧЖ сотиб олгани ҳақида хабар берганди.

Аммо айни вақтдаги маълумотга кўра, «Ўзгазлойиҳа»нинг 36,5 фоиз улуши Давлат активларини бошқариш агентлигининг ўзида турибди. «Prime Tower Group» МЧЖда эса улуш 29 фоизни ташкил этмоқда. Шунда агентлик сотган улушининг 36,5 фоиз қисмини қайтариб сотиб олганми?

Дарвоқе, «Prime Tower Group» МЧЖ ҳақида батафсил тўхталамиз.

@influenceruz


❗️Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ўтказилган тедендерларда очилганига бир неча кун бўлган ёки тендер якунланишига бир неча кун қолганда очилган фирмалар ғолиб бўлган.

Хусусан:

16 ноябрдан 25 ноябргача
тикув машинаси харид қилиш учун ўтказилган 888 млн сўмлик тендерда 21 ноябрь куни давлат рўйхатидан ўтказилган «SOLD IT 1111» МЧЖ ғолиб деб топилган.

16 ноябрдан 23 ноябргача тикув машинаси харид қилиш учун ўтказилган 726 млн сўмлик тендерда 22 ноябрь куни давлат рўйхатидан ўтказилган «INTEND 045» МЧЖ ғолиб деб топилган.

16 ноябрдан 23 ноябргача тикув машинаси харид қилиш учун ўтказилган 900 млн сўмлик тендерда 21 ноябрь куни давлат рўйхатидан ўтказилган «BRAND MIX 777» МЧЖ ғолиб деб топилган.

12 ноябрдан 21 ноябргача тикув машинаси харид қилиш учун ўтказилган 908 млн сўмлик тендерда 18 ноябрь куни давлат рўйхатидан ўтказилган «Business Communication Trade» МЧЖ ғолиб деб топилган.

@influenceruz


Қашшоқликни қисқартириш форуми

Жорий йилнинг 26-27 май кунлари Бухорода “Ўзбекистон камбағалликни қисқартириш халқаро форуми” ўтказилган. Мазкур форумга 15 000 АҚШ доллари (хориждан келадиганлар учун авиачипта) ва бундан ташқари, 1,6 млрд сўм миқдорида харажат қилинган.

Энди аниқ камбағаллик қисқариб кетса керак, ахир форум қилиган :)

@influenceruz


Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги тизимдаги 9 642 нафар ҳоким ёрдамчисига «Узтелеком»дан сим-карта ҳам олиб берган. Олинган телефон рақамларининг абонент ва интернет тўловлари ойига жами 373 338 240 сўмни ташкил этади. Ҳужжатларга қараганда, агентлик ҳар ой бу тўловларни ҳам амалга ошириб беради.

@influenceruz


​​Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Путин Қозоғистон, Россия ва Ўзбекистон ўртасида қанақадир уч тарафлама иттифоқ ташкил қилишни таклиф этгани ҳақида гапирди.

«Бугун шу масалада Владимир Владимирович билан гаплашдим. У Ўзбекистон президенти билан ҳам қўнғироқлашмоқчи», деган Тўқаев Россия бош вазири Михаил Мишустин билан учрашувда.

P.S. Васият

@influenceruz

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

813

obunachilar
Kanal statistikasi