Пахтаобод тумани ,, Имматали Хожи ,, жомеь масжиди .


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


,, Имматали Хожи ,, жомеь масжиди .

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri




Уларнинг васфлари қуйидагича:
«Улар Аллоҳ зикр қилинганда, қалблари титрайдиган...»
Яъни уларнинг қалблари шунчалар пок, Аллоҳнинг муҳаббатига тўлиқки, уларга тарғиб-ташвиқнинг ҳам кераги йўқ. Аллоҳ таолонинг номи зикр қилинса, бас, қалблари титраб кетади.
«...ва ўзларига етган мусибатга сабр қилувчилар...»
Мусибат етганда жазавага тушмайдилар, сабрсизлик қилмайдилар, балки Аллоҳнинг қазосига рози бўлиб, сабр этадилар.
«...намозни тўкис адо этувчилардир...»
Намозни тўкис адо этмасдан туриб, башоратдан умидвор бўлиш асло мумкин эмас.
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўплаб ҳадиси шарифларида ҳам намознинг аҳамияти ва фазли ҳақида баёнотлар келган.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا ، عَنِ النَّبِيِّ ﷺ قَالَ: «أَرَأَيْتُمْ لَوْ أَنَّ نَهَرًا بِبَابِ أَحَدِكُمْ يَغْتَسِلُ مِنْهُ كُلَّ يَوْمٍ خَمْسَ مَرَّاتٍ هَلْ يَبْقَى مِنْ دَرَنِهِ شَيْءٌ؟» قَالُوا: لَا يَبْقَى مِنْ دَرَنِهِ شَيْءٌ، قَالَ: «فَذَلِكَ مِثْلُ الصَّلَوَاتِ الْخَمْسِ، يَمْحُو اللهُ بِهِنَّ الْخَطَايَا». رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا أَبَا دَاوُدَ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Айтинглар-чи, агар бирингизнинг эшиги олдида анҳор бўлса, у ўшанда ҳар куни беш марта ювиниб турса, унинг киридан бирор нарса қоладими?» дедилар.
«Унинг киридан ҳеч нарса қолмайди», дейишди.
 «Худди шунга ўхшаб, Аллоҳ беш вақт намоз ила хатоларни ювади», дедилар у зот».
Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.

 «Руҳий тарбия» китобидан


Намоз тоатларнинг дуридир

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Нафсни поклаш ва ахлоқни сайқаллаш борасидаги воситалардан бири намоздир.
Намоз диннинг устунидир.
Намоз тоатларнинг дуридир.
Намоз нафсни поклаш ва ахлоқни сайқаллашнинг белгиси ва ўлчовидир.
Намоз ибодат, тавҳид ва шукр маъноларини чуқурлаштирувчи воситадир.
Намознинг аҳамияти Қуръони Каримда бир қанча оятларда таъкидланган.
Аллоҳ таоло Анкабут сурасида марҳамат қилади:
«Сенга китобдан ваҳий қилинган нарсани тиловат қил ва намозни тўкис адо эт, албатта, намоз фаҳш ва мункардан қайтарур. Албатта, Аллоҳнинг зикри улуғдир. Аллоҳ нима қилаётганингизни билур» (45-оят).
Биз «намозни тўкис адо эт», деб таржима қилган жумлани тўғридан-тўғри, сўзма-сўз ўзбекчага ўгирадиган бўлсак, «намозни тик турғиз» деган маъно келиб чиқади.
Демак, намоз ўқиш билан намозни тик турғизиш, яъни тўкис адо этиш орасида фарқ бор. Аллоҳ таоло Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга «Намоз ўқи», деб эмас, «Намозни тўкис адо эт», деб хитоб қилмоқда. Ҳа, тўкис адо қилинганда, «Албатта, намоз фаҳш ва мункар ишлардан қайтарур».
Мана шу нуқтадан кимнинг намози ҳақиқий, кимники сохта эканини билиб оламиз. Намозни ҳамма ҳам ўқийверади, лекин намозхон фаҳш ва мункар ишлардан қайтмаса, унинг ўқиган намози ҳақиқий бўлмайди. Қачонки намозхон намозни тўкис адо қилса, фаҳш ва мункар ишлардан қайтади.
Ҳасан розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир намоз ўқиса-ю, намози уни фаҳш ва мункар ишлардан қайтармаса, у кишининг ўз намози ила Аллоҳдан узоқ бўлиш зиёда бўлади, холос», деганлар».
Чунки намоз Аллоҳнинг зикридир.
«Албатта, Аллоҳнинг зикри улуғдир».
Дунёда Аллоҳни зикр этишдан буюкроқ амал йўқдир.
«Аллоҳ нима қилаётганингизни билур».
Жумладан, намозни тўла-тўкис адо этсангиз ҳам, чала, ноқис ўқисангиз ҳам билур. Ундан ҳеч бир иш махфий бўлиб қолмайди.
Ушбу ишда ҳам иймон синови, ҳақиқий мўминни мунофиқдан ажратиш омили яққол кўриниб турибди. Ҳақиқий мўмин синовларга бардош бериб, намозини тўкис адо қилади.
Аллоҳ таоло Муъминун сурасида марҳамат қилади:
«Батаҳқиқ, мўминлар зафар топдилар. Улар намозларида хушуъ қилувчилардир» (1-2-оятлар).
Ушбу оят ила Аллоҳ таоло мўминларнинг зафар топишларига очиқ-ойдин, таъкидланган ваъда бермоқда. Аввалида «батаҳқиқ» сўзи билан бошланган жумла шунга далолат қилади. Қолаверса, жумланинг охирида «зафар топдилар», деб зафар бўлишига ҳеч қандай шубҳа қўймаяпти. Аслида «зафар топадилар» дейилиши керак эди. Аммо «зафар топдилар» дейиш «зафар топадилар» маъносидан ҳам кучлидир.
«Хушуъ» қўрқув билан сукунатнинг бирга қўшилганидир. Мазкур зафарга эришувчи мўминларнинг сифатларидан бири намоз ўқиганларида Аллоҳ таоло мақоми ҳузурида қалбларини, вужудларини, ҳаракату саканотларини қўрқинч ва сокинлик ўраб олишидир. Бу ҳолат эса фақат намозни олий даражада қойилмақом қилиб адо этадиган мўминлардагина бўлади.
Ўша мақомга етган мўмин зафардан умид этишнинг битта сабабини ўзида мужассам қилган бўлади. Намозни хушуъ билан ўқимайдиган, қалбида, вужудида, ҳаракату саканотида Аллоҳдан ҳайиқиш ва сокинлик ёғилиб турмайдиган одам намоздаги ҳолатини ўйлаб кўрсин, тезда ўзини ўнглаб олсин.
Аллоҳ таоло Ҳаж сурасида марҳамат қилади:
«Тавозеълиларга башорат бер. Улар Аллоҳ зикр қилинганда қалблари титрайдиган ва ўзларига етган мусибатга сабр қилувчилар ҳамда намозни тўкис адо этувчилардир, уларга ризқ қилиб берган нарсамиздан инфоқ қиладилар» (34-35-оятлар).
Ҳамма фақат Аллоҳ таолонинг Ўзигагина таслим бўлиб, итоат этиши керак. Унгагина иймон келтириб, мусулмон бўлиши керак. Ана ўшандагина икки дунё саодатига эришади.
Қуйидаги жумлаларда васфи келган бандалар мазкур башоратга ҳақли бўладилар:
«Тавозеълиларга башорат бер».
«Аллоҳ таолога тоат қилиб, ўзини тавозеъли тутган бандаларга башорат бер. Эй Пайғамбар, эй улуғ шаън соҳиби!»


🌱 Aссалому алайкум. Шаъбон ойи. Шанба тонги муборак бўлсин.
Бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

🍃Асл саодат - нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...

🍃Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
   01 02.2025-й (Февраль ойи )
.02.1446-й (Шаъбон ойи )
       ⏳ АЗОН  ВАКТЛАРИ ⏳

🕌 Бомдод - 6: 00
🕌 Пешин   - 12:45
🕌 Аср         - 15:50
🕌 Шом       - 17:40
🕌 Хуфтон   - 19:00


     🌙 НАМОЗ ВАКТЛАРИ☀️

⏰ Бомдод -- 6:35
⏰ Пешин   -- 13:00
⏰ Аср         -- 16:00
⏰ Шом       -- 17:40
⏰ Хуфтон   -- 19:20
31-Январъдан 06-Февральгача
🕌 НАМОЗГА ШОШИЛИНГ


Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ деди:

Кимки бировнинг сўзини сенга етказаётган бўлса, билгинки, у бошқа бировга ҳам сени сўзингни етказади”.


🆕Намоз вақти
Янгиланди.
🗓 1-феврал шанбадан

Телефон фонига қўйиш учун тайёрланди.

Пахтаобод туман Имматали ҳожи жоьме масжиди.

Азон вақтлари..

🕌 Бомдод - 05:55
🕌 Пешин   - 12:45
🕌 Аср         - 15:50
🕌 Шом       - 17:40
🕌 Хуфтон   - 19:05

Намоз вақтлари..

🌄 Бомдод - 06:35
🏞 Пешин - 13:00
🌇Аср - 16:00
🏙 Шом - 17:40
🌃 Хуфтон - 19:20

Дўстларингизга ҳам улашинг савоби бор барчамизга !
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/ImmataliMasjid


ШАЪБОН ОЙИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

🔭 Фалакий ҳисобга кўра, ҳижрий 1446 йил
Шаъбон ойининг 1 куни  2025 йил 31 январь жума кунига тўғри келмоқда.


Исломдаги фазилатли ойлардан бири Шаъбондир. Набийимиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ойнинг кўпроғини рўза тутиш билан ўтказардилар.

Оиша онамиз розияллоҳу анҳо айтадилар: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг рамазон ойидан бошқа ойда тўла рўза тутганларини кўрмаганман. Бошқа ойларда шаъбондан кўра кўпроқ рўза тутганларини кўрмаганман» (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).

Шаъбон Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ойлари ҳисобланади.
Ушбу ой ҳақида Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Шаъбон ойи менинг ойимдир», деганлар.

Шаъбон ойида ибодат қилган, рўза тутган, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавоти шариф келтирган ва умуман ушбу ойнинг барча амалларини бажариб, уни янада ривожлантирган бандаларга ишорат қилиб Ҳақ таоло бундай дейди: «Қаранг, кўринг, бандаларим Расулимнинг ойи бўлмиш шаъбон ойига қандай ҳурмат ва эътибор кўрсатяптилар. Жалолим ҳаққи, Мен ҳам уларни афв этдим».

⚪️ Бу ойда кечган энг муҳим тарихий воқеалардан бири Қибланинг Байтул Мақдисдан Каъбаи муаззамага ўзгартирилиши, иккинчи ҳижрий сананинг айнан шаъбон ойида мусулмонларга рамазон ойи рўзасини тутишнинг фарз қилиниши;

⚪️ Шаъбон ойида нафл рўзалар билан машғул бўлган мусулмонга Рамазоннинг енгил келиши;

⚪️ Ушбу ойда Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг мағфират ва раҳмат эшиклари очиладиган Бароат кечаси борлиги билан алоҳида аҳамиятга эга.



Аллоҳим бизларга шаъбон ойида барака ёғдиргин ва рамазон ойига етказгин!


🆕Намоз вақти
Янгиланди.
🗓 1-феврал шанбадан

Телефон фонига қўйиш учун тайёрланди.

Пахтаобод туман Имматали ҳожи жоьме масжиди.

Азон вақтлари..

🕌 Бомдод - 05:55
🕌 Пешин   - 12:45
🕌 Аср         - 15:50
🕌 Шом       - 17:40
🕌 Хуфтон   - 19:05

Намоз вақтлари..

🌄 Бомдод - 06:35
🏞 Пешин - 13:00
🌇Аср - 16:00
🏙 Шом - 17:40
🌃 Хуфтон - 19:20

Дўстларингизга ҳам улашинг савоби бор барчамизга !
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/ImmataliMasjid


УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
ИСРОФЧИЛАР ШАЙТОННИНГ ОҒА-ИНИЛАРИДИР.

ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА

СУҲБАТНИ ТЎЛИҚ КЎРИШ УЧУН
ЛИНКНИ БОСИНГ👇👇

https://youtu.be/wUMOkokLWXk?feature=shared


Shayx Nuriddin Xoliqnazar dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#muftiy_minbari

📹 КАМТАРГА - КАМОЛ, МАНМАНГА - ЗАВОЛ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


🌱 Aссалому алайкум. Ражаб ойи. Пайшанба тонги муборак бўлсин.
Бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

🍃Асл саодат - нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...

🍃Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
30. 01.2025-й (Январь ойи )
30.1446-й (Ражаб ойи )
       ⏳ АЗОН  ВАКТЛАРИ ⏳

🕌 Бомдод - 6: 05
🕌 Пешин   - 12:45
🕌 Аср         - 15:40
🕌 Шом       - 17:30
🕌 Хуфтон   - 18:55


     🌙 НАМОЗ ВАКТЛАРИ☀️

⏰ Бомдод -- 6:40
⏰ Пешин   -- 13:00
⏰ Аср         -- 15:50
⏰ Шом       -- 17:30
⏰ Хуфтон   -- 19:10
24-Январьдан 31-Январьгача
🕌 НАМОЗГА ШОШИЛИНГ...








Қиёмат куни энг дод-фарёди кўп бўлган киши: Аллоҳ таоло мансаб, амал билан сийлаган у эса инсонларга зулм қилган кишидир...




#Эслатма
Телефон ва ижтимоий тармоқлар одоби

- Илм мажлислари ва мўтабар инсонлар , устозлар, ота-она ҳузурида телефонни умуман ишлатмаслик лозим! Агар сўзлашувга қаттиқ зарурат бўлса, узр сўраб ташқари чиқиб сўзлашиш керак.
- Жудаям зарур бўлмаса Хуфтон намозидан кейин - кечаси бошқаларга телефон қилиш жоиз эмас.
- Ҳар доим телефон қилгач саломлашиб, ўзингизни танитиб, мақсад ва муддаони қисқа ва лўнда тушунтириш лозим.
- Бир марта телефон қилгач, агар жавоб берилмаса ёки рад этилса 4-5 минут кутиб кейин қайта телефон қилиш керак. Жавоб берилмаса хабарингизни смс куринишида жунатишингиз мумкин.
- СМС хабар ёзишда ҳам шундай - Саломлашиб, ўзингизни танитиб, мақсад ва муддаони, саволни қисқа ва лўнда тушунтириш, жавоб берувчини шошилтирмаслик лозим.


Ҳар ким билан тортишманг!

Бир куни бўри билан эшак бир масалада тортишиб қолишди ва ҳал қилиб бериш мақсадида шернинг олдига боришди. Шер масалани эшитиши биланоқ бўрини жазолашни буюрибди. Бундан норози бўлган бўри шерга юзланиб:
– Ахир, мен ҳақ эдим-ку! Нимага мени жазолашга буюрдинг? – деди. Шунда шер:
– Тўғри, сен ҳақ эдинг. Бироқ эшак билан тортишганинг сенинг айбинг эди, – деб жавоб қилди!
Алҳосил, ҳаётимиз эшаксифатлар билан тўла. Ҳар бири билан тортишиб ўтирсак, умримиз зое кетади, шаънимизга доғ тушиши ҳам ҳеч гап эмас. Уларга эътибор қилманг. Бундайлар ортингиздан ҳанграб-ҳанграб қолиб кетади!

«Қалбга таскин битиклар» китобидан.


Исломда ақл

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аслида илм дегани ишларни ақл ёрдамида бажариш, демакдир. Ақл эса учраган нарсани тушуниб олиш қобилиятидир. Қуръон барча ишларда ақл билан иш юритишга чақиради, ақлни ишлатмаганларни қаттиқ танқид қилади. Қуръони каримда ақлга тааллуқли сўзлар 50 марта ишлатилган. «Ақл эгалари» деган жумла эса 10 мартадан кўпроқ ишлатилган. Шунинг ўзи ҳам Қуръон ақлга катта эътибор берганининг далилидир.
Қуръон ақлнинг улкан неъмат эканини шундай баён қилади:

«Бунда, албатта, ақл юритувчи қавмлар учун оят(белги)лар бордир» (Раъд сураси, 4-оят). 

«Батаҳқиқ, аниқ ишонувчи қавмларга оятларни баён қилганмиз» (Бақара сураси, 118-оят) ва ҳоказо.
Бошқа оятларда эса Аллоҳ таоло ақлни ишлатмаганларни айблайди:
«Аллоҳнинг ҳузурида жонзотларнинг энг ёмони, албатта, кару соқов бўлиб, ақл юритмайдиганлардир» (Анфол сураси, 22-оят).

«Ёки уларнинг кўплари тинглай олурлар, ёки ақл юрита олурлар деб ҳисоблайсанми? Улар чорва кабидирлар, холос. Балки улар яна ҳам йўлдан адашганроқдирлар» (Фурқон сураси, 44-оят). 
Бошқа бир оятда ақлни ишлатмаслик охират азобига сабаб бўлишини эслатади:

«Ва улар: «Агар қулоқ осганимизда ёки ақл юритганимизда эди, ловуллаган олов соҳиблари орасида бўлмаган бўлар эдик», дерлар» (Мулк сураси, 10-оят).
Мана шу нарсаларнинг барчаси Исломда ақлнинг нақадар улкан баҳоланишини кўрсатади.

“Иймон” китобидан


Намозни бузувчи амаллар:

1. Намознинг шартларидан бири узрсиз бажарилмай қолса (қасддан таҳорат бузиш, қибладан гавдани буриш, бир рукн миқдорича авратнинг очилиб қолиши, кийимда ёки баданда бир рукн миқдорича афв миқдоридан кўп нажосат бўлишига ўхшаш).
2. Намознинг рукн (ичидаги фарз)ларидан бири бажарилмаса, мисол қироат, руку ёки сажда тарк қилинса.
3. Унутиб ёки қасддан ёки эсдан чиқариб гапириб қўйиш(енг камида маъно англатадиган икки ҳарфдир).
4. Қўл бериб ёки тили билан салом бериш ёки алик олиш.
5. Акса урувчига «Ярҳамукаллоҳ» дейиш.
6. Узр бўлмасдан томоқ қириш. (Узр билан томоқ қирилса намоз бузилмайди: ўзини тута олмай ёки овозини яхшилаш учун қилса).
7. Мусибат сабабли ёки оғриқ сабабли ўзини тутиб тура оладиган ҳолатда уф деса, оҳ тортса, инграса ёки овоз чиқариб йиғласа (лекин бу ишлар Аллоҳдан ва азобидан қўрқиб содир бўлса бузилмайди).
8. Овоз чиқариб кулиш.
9. Кўп амал (кўп амал бу бир инсон бошқа инсонга, уни намозда эканини билмай қараб, бу инсон намоз ўқимаяпди деб ҳукм қилиши).
10. Намозда унутиб, билиб кўп ёки оз миқдорда ейиш, ичиш.
11. Бомдод намозида қуёш чиқиши, икки ҳайит намоз ўқилаётганда пешин вақти кириши, жума намозида аср вақти кириши.
12. Намоз ўқиётган инсон мусҳафдан ёки оят ёзилган нарсадан оят ўқиб ўрганиши.

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.