Ilm ziyosi


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Ушбу канал илм-фан билан доимий шуғулланнувчи илмий тадқиқотчи ва мустақил изланувчилар учун

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
4-қисм.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
3-қисм.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
2-қисм.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ушбу роликни куришни ҳаммага тавсия қиламиз. 1-қисм


Энг фойдали қуритилган мевалар

Олхўри қоқи. Ошқозон-ичак трактидаги муаммоларни бартараф қилади. Юрак-қон томир касалликлари ҳамда юқори қон босимида фойдали. Кўриш ўткирлигини яхшилайди.
Узум қоқи. Бу маҳсулот инсон руҳий ҳолатига ижобий таъсир кўрсатади ва ўт пуфаги касалликларини даволашда ҳам қўлланилади.
Ўрик қоқи. Бу маҳсулот калийга бой бўлиб, юрак-қон томир касалликларида яхши самара беради.
Хурмо қоқи (финики). Глюкозага бой бўлиб, ишчанлик қобилиятини оширади. Фойдали элементларга бой таркиби сабабли иммунитетни ҳам мустаҳкамлайди.
Анжир қоқи. Ўт пуфаги фаолиятини яхшилайди, бронхитни даволашда қўлланилади ва қувватсизликнинг олдини олади




#ҳикмат

📍Оқил одам бошқалар айбини кечира билади.

Бузургмеҳрдан сўрабдилар :
Қайси бебаҳо бойликни одамлар қадрламайдилар?
Камтаринликни, - жавоб қилди у.

Қани Ширин билан Лайлики, сендин ноз ўрганса.
Қани Фарҳод билан Мажнунки мендин ишқ ўрганса.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур

📍"Муҳаббатда бахтли бўлиш учун кўришдан қолиш шарт эмас, фақат вақти-вақти билан кўзни юмиб туриш керак"

Тан гўзаллиги ошиқларни шайдо қилиши мумкин , уларни бир умр мафтун этиш учун эса қалб гўзаллиги талаб қилинади.

К.Колтон

📍Аёл киши эркакни жаннатдан олиб чиқиб кетган. Аммо эркакни жаннатга олиб кирадиган ҳам аёлдир.

Аввал ғиштин қийшиқ қўяркан меъмор,
Юлдузга етса ҳам қулар бу девор.

Мирзо Бедил
          
📍Тилингда сўзлаганингни қалбингда ҳам сўзла , аммо қалбингдан кечирмаганингни асло тилинга чиқарма.

Жалолиддин Румий


⚡️⚡️⚡️

ШЕР КАБИ БЎЛАЙЛИК

Бир бадавлат савдогар ёши бир жойга борганида ортида қолаётган мол-давлатидан ташвишга туша бошлабди. Чунки унинг биргина ўғли бўлиб, у ҳам эрка ва тантиқ экан. Бунча катта давлатни ўғлининг бошқаришига кўзи етмасдан бир дўсти билан маслаҳат қилибди. Дўсти унга бор давлатини ўғлига ишониб топширишини, ўғли иншааллоҳ уддалашини айтибди.

Савдогар бутун молини бир карвонга ортиб ўғлига дебди:
- Ўғлим! Бугундан бошлаб менинг бутун мол-давлатим сеники. Уни сен бошқарасан. Фалон шаҳарга карвонни олиб бор. Олди-сотди қил, фойдалан!

Ўғил карвонга бош бўлиб йўлга чиқибди. Бир саҳрога боришганда дам олишмоқчи бўлишибди. Ўғил ўша ерда бир шернинг қуён ортидан югураётганини кўриб қолибди. У шерни кузатибди. Шер қуённи овлаб уни бир ғорнинг олдига олиб бориб ташлабди. Ғордан кўзлари кўр бир тулки чиқиб келиб у қуённи олиб кириб кетибди.  Шунда ўғил ўйлабди: "Аллоҳ таоло кўзлари кўр бир ҳайвоннинг ризқини бераётган экан, мендай соғ-саломат инсонни унутармиди?!".

Ўғил шундай деб сафардан қайтишга қарор қилибди. У карвон билан уйига, отасининг ҳузурига келганида отаси ажабланиб сўрабди:
- Ҳа ўғлим, нима бўлди?!
Ўғил юқоридаги шер ва тулки воқеасини айтиб дебди:
- Бир кўзлари кўр бўлиб қолган тулкини унутмаган Аллоҳ мени унутармиди ота?!
Ота дебди:
- Ўғлим! Мен сени бировларнинг қўлига қараб қолган тулки каби эмас, тулкига қуённи олиб келиб берган шер каби бўлишингни истаган эдим. Юқоридаги қўл ҳамиша пастдаги қўлдан устундир!

Инсонлар учун уларга бирор нарса бера оладиган нарса қадрлидир. Дарахт мева бериб турса, уни кесишмайди. Агар мева беришдан тўхтаса, уни дарров кесиб ташлашади.

Қуёш нур ва иссиқлик бергани учун, уни яхши кўришади...

Шундай экан, олувчи эмас, ато қилувчи бўлайлик!


​​#факт

Кунига 20 дақиқа китоб ўқийдиган болалар мактаб ва таълим тизимида кўпчиликка қараганда юқорироқ натижаларга эришади. Агарда боғча вақтидан болага кунига 20 дақиқа давомида китоб ўқиш бошланса, бола йилига бир ярим миллиондан ортиқ сўз эшитиши мумкин.


#биласизми

📖 Билл Гейтс 1 йилда ўртача 50 та китоб ўқийди. Бу ҳафтада бир китоб дегани.

📖 Илон Маск ракеталарни қандай қуришни китоблардан ўзи ўқиб ўрганган. У асос солган СпаcэХ ҳақида билсангиз керак.

📖 Уоррен Баффет кунининг 80% ини ўқишга бағишлайди ва кунлик ўртача 500 варақ ўқийди.

📖 Марк Сукерберг ҳар икки ҳафтада бир янги китоб ўқиб тугатади.

📖 Марк Кубан бир кунда уч соатини ўқишга бағишлайди ва бир китобни тугатиш ўртача беш соат вақт сарфлайди.

📕Китоб ўқиш қанчалик муҳимлигини энди тушунгандирсиз!?

❓Сизчи? Сиз бир ойда нечта китоб ўқийсиз?


#иқтибос

Ўқимаган киши учун ҳеч бир китоб ёзилмаган, тингламаган киши учун ҳеч бир ҳикмат айтилмаган.

✍️ Шамс Табризий


#хайрли_тонг

Ассалому алайкум!
Аллоҳ насиб этган янги кун муборак бўлсин!

Яна бир янги кунингиз ризқу-рўз, қувончу-шодлик ва хайрли амалларга бой бўлсин.

Бугунги кундан нимаики эзгу ният қилган бўлсангиз барчасига эришинг!

Ушбу тонгда қилган барча орзу-ниятларингиз ва эзгу тилакларингиз ижобат бўлсин!

Феълингизни кенглиги, назарингиз тўқлиги нур бўлиб чеҳрангизга файз баҳшида этсин. Бу дунёда ҳар бир қадамимиз синов, ҳар бир кўрганимиз сабоқ эканлиги  англаб туриш туйғусидан , улардан ўзимизни юксалтирадиган хулосалар чиқариш идрокидан бенасиб этмасин!

Бугунги кундан нимаики эзгу ният қилган бўлсангиз барчасига эришинг!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish




Тадқиқотларга кўра, инсон ўртача 78 йил умр кўрар экан.
Шундан деярли 40 йилини уйқу ва ишга, 9 йилини ТВ, ижтимоий тармоқлар, видеоўйинларга, 6 йилини уйдаги майда-чуйда юмушларга, 8 йилини овқатланиш ва ўқишга, қолганини эса ўзига оро бериш, бозор-ўчар, транспортда юриш ва ҳоказоларга сарфлар экан...

Энди диққат қилинг: ЯШАШИМИЗ учун атиги 9 йилимиз қолаяпти!
Ҳатто ўн йил ҳам эмас экан, Азизлар!

Шундай экан вақтингизни зое қилманг — яхшилик қилинг, Яратганнинг, Ота-Онангизнинг розилигини олинг, севган инсонларингизни кўнглини олинг, дунё кўринг!

Ишонинг, вақтимиз жуда кам!


OLMALIQ 7/24 dan repost
Германияда Шахмат бўйича ўтказилган Freestyle Chess Grand Slam турнири якунлари шундай бўлди:

1-ўрин: Винсент Кеймер (Германия) - 200 000 АҚШ доллари

2-ўрин: Фабиану Каруана (АҚШ) - 140 000 АҚШ доллари

3-ўрин: Магнус Карлсен (Норвегия) - 100 000 АҚШ доллари

4-ўрин: Жавоҳир Синдаров (Ўзбекистон) - 60 000 АҚШ доллари

5-ўрин: Хикару Накамура (АҚШ) - 50 000 АҚШ доллари

6-ўрин: Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон) - 40 000 АҚШ доллари

7-ўрин: Алириза Фируджа (Франция) - 30 000 АҚШ доллари

8-ўрин: Гукеш Доммараджу (Ҳиндистон) - 20 000 АҚШ доллари

9-ўрин: Левон Аронян (АҚШ) - 12 500 АҚШ доллари

10-ўрин: Владимир Федосеев (Словения) - 7 500 АҚШ доллари.

😍😍🤩😍😍

каналга уланиш⤵️⤵️⤵️

https://t.me/olmaliq7_24


Масъулият...


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


ЮРАК УЧУН ФОЙДАЛИ ТАВСИЯЛАР

🍑 Ҳар куни кечқурун 10дона ўрик қоқиси яхшилаб ювилиб, 1 литрли банкага  солиб, устига қайнаган сув қуйилади. Банка оғзи беркитиб қўйилади. Нонуштадан ярим соат олдин тайёр бўлган шарбат ичилади ва меваси ейилади.
🍯 Кечқурун уйқуга ётишдан аввал 200грамм қайнатилган сувга 1 ошқошиқ асал солиб ичилади.
⚡️ Ҳар куни 100гр. сузма (чакки) ейиш ҳам юракни бақувват қилади.
🍏 Ҳар куни 2 дона ширин олма ва помидор истеъмоли ҳам юрак фаолиятини яхшилайди.



20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.