Наманганда ИИБ ходимига 2 минг доллар пора таклиф қилган пиротехника воситалари эгаси қўлга олинди.Ходимнинг ушбу ҳаракатлар ноқонунийлиги ва жиноий жавобгарлик келтириб чиқариши тўғрисида огоҳлантиришлари наф бермагач, раҳбариятга билдирги билан мурожаат этади ва чора кўришларини сўрайди.
Билдиргига асосан тезкор тадбир ўтказилиб, фуқаро 2000 доллар миқдоридаги пулни Поп туман ИИБ 1-сонли ички ишлар бўлинмаси маъмурий биноси олдида ходимга пора тариқасида берган пайтда ашёвий далиллар билан ушланиб, ҳолат юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилди.
🏷 Дўстларга юбориб қўйинг!
🎭
@𝐢𝐤𝐤𝐢𝐊𝐚𝐫𝐫𝐚𝐢𝐤𝐤𝐢𝐁𝐞𝐬𝐡 -
Юмор, танқид, кулгу ва қайноқ янгиликлар