➖@ijtimoiyaxborot➖
2025 йил учун давлат дастури лойиҳасидан:
Мазкур умуммиллий ҳаракатнинг асосий йўналишлари:
аҳолини кунлик юриш ва югуришни тарғиб қилиш;
“яшил” транспортда, шу жумладан, велосипед ва бошқа моторсиз транспорт воситаларида ҳаракатланишни рағбатлантириш;
пластик маҳсулотларидан фойдаланишни камайтириш;
озиқ-овқат исрофгарчилигининг олдини олиш;
сув, газ ва электр энергияси ресурсларидан оқилона фойдаланиш.
2025 йил 1 июнга қадар ушбу умуммиллий ҳаракат доирасида қуйидагиларни назарда тутувчи махсус платформани ишга туширилади:
Ўзбекистон ҳудудида бир сутка давомида ўн минг ва ундан ортиқ қадам юрган 18 ва ундан юқори ёшдаги фуқароларнинг платформадаги электрон ҳамёнига 3 минг сўмдан ўтказиб бориш;
юқори кўрсаткичларга эришганларга “яшил фуқаро” мақомини бериш ҳамда улар учун давлат хизматларидан фойдаланишда 10 фоиз чегирма ва давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган банкларда истеъмол кредитини олишда 0,3 фоиз чегирмани тақдим этиш;
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/ijtimoiyaxborot

2025 йилда “Бир миллион яшил оила” умуммиллий ҳаракати амалга оширилади.

барча оила аъзолари “яшил фуқаро” мақомини олганда, ушбу оилага “яшил оила” мақомини бериш ҳамда уларга ҳар йили “лоторея” орқали 14 та электромобилларни бериш;
аҳолисининг ярми “яшил оила” мақомини олган маҳаллаларда “Энг тоза маҳалла” ва “Энг яшил маҳалла” танловирини ўказиш ва ғолиб бўлган маҳаллалар жамғармасига болалар майдончасини қуриш, яшил боғ яратиш ҳамда чиқинди йиғиш майдончаларини қуриш ва чиқинди контейнерларини ўрнатишга 500 миллион сўм ажратиш.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/ijtimoiyaxborot