Postlar filtri


@ijtimoiyaxborot

❗️БИР НАФАР УЧ ЁШДАН КАТТА БЎЛГАН БОЛА УЧУН НЕЧПУЛ БОЛА ПУЛИ БЕРИЛАДИ ?

⚡️САВОЛ;
Мени бир нафар тўрт ёшлик фарзандим бор. Мен болалар нафақаси учун ариза берган эдим аризам қабул қилинибди. Энди мени бир нафар фарзандим учун ҳар ойда қанча бола пули берилади ?

⚡️ЖАВОБ;
Президентнинг 11.08.2021 йилдаги ПФ-6277-сон фармонига кўра,

➖ 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанд учун болалар нафақасининг аниқ миқдори 250 000 сўм этиб белгиланган. Агар ўша бир нафар фарзанд 3 ёшга тўлмаган бўлса унга 325 000 сўм берилади.

✏️ Бу тўлов олдин қанча эди хозир шунча, деб кўпчиликда савол туғилиши мумкин. Жавоб! Бу тўловлар 2021 йилда хам шунча эди, хозир хам шунча.. Ким билсин, бу тўловлар белгиланаётган вақтда кимдир, "Шу ҳолатда дунё тургунча турсин" деб дуоибад қилганмикин..

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/ijtimoiyaxborot


@ijtimoiyaxborot

📝 Chiqindi xizmatlaridan qarzdorligi bo‘lgan abonentlarning elektr energiyasi uchun to‘lovi cheklanadi

Bu haqda “O‘zbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga chiqindilarni to‘plash va olib chiqish xizmatlarini ko‘rsatish sohasida to‘lov intizomini mustahkamlashga qaratilgan qo‘shimcha va o‘zgartirishlar kiritish to‘g‘risida”gi 2025-yil 7-martdagi 1044-sonli Qonunida belgilab qo’yilgan.

Avvalroq mazkur Qonunning Qonunchilik palatasi tomonidan 2024-yil 24-dekabrda qabul qilingani hamda Senat tomonidan 2025-yil 21-fevralda ma'qullangani haqida xabar qilgan edik.

Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/ijtimoiyaxborot


@ijtimoiyaxborot

❗️НИКОҲИДАН АЖРАШГАН АЁЛ ҚИЗЛИК ФАМИЛИЯСИГА ҚАНДАЙ ТАРТИБДА ҚАЙТИШИ МУМКИН ?


⚡️САВОЛ:
Биз яқинда турмуш ўртоғим билан суд тартибида ажралишамиз. Мен турмушга чиқаётганимда турмуш ўртоғимнинг фамилиясига ўтган эдим. Саволим шуки, мен энди ўзимни қизлик фамилиямга қандай қилиб қайтишим мумкин ?

⚡️ЖАВОБ:

Оила кодексининг 46-моддасига асосан,

➖ Никоҳга кириш вақтида ўз фамилиясини ўзгартирган эр (хотин) никоҳдан ажратилгандан кейин ҳам шу фамилияда қолишга ҳақли ёхуд унинг хоҳишига биноан суд томонидан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги қарор чиқарилаётганда унга никоҳгача бўлган фамилияси қайтарилиши мумкинлиги белгиланган.

✏️ Демак, Сиз турмуш қураётган вақтингизда фамилиянгизни турмуш ўртоғингизни фамилиясига ўзгартирган бўлсангиз, энди никоҳдан ажратилаётган вақтингизда ўз қизлик фамилиянгизга қайтишингиз ёки ҳозирги фамилиянгизда қолишингиз мумкин бўлади. Қонуний никоҳ бекор қилинганидан кейин қайси фамилияда бўлиш ўзингизни хоҳишингизга кўра никоҳдан ажратиш тўғрисидаги қарор чиқарилаётган пайда суд томонидан ҳал этилади

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/ijtimoiyaxborot


@ijtimoiyaxborot

❗️БОҚУВЧИСИНИ ЙЎҚОТГАНЛИК УЧУН ПЕНСИЯ ОЛМАЙДИГАН БЕВАЛАР ДАРОМАД СОЛИҒИ БЎЙИЧА ИМТИЁЗГА ЭГА


📄 Солиқ кодексининг 380-моддасига асосан,

➖ Икки ва ундан ортиқ ўн олти ёшга тўлмаган болалари бор ҳамда боқувчисини йўқотганлик учун пенсия олмайдиган бева аёл ва бева эркаклар даромадлар қайси ойда олинган бўлса ўша ойда ҳар бир ой учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,41 баравари (1 628 550 сўм) миқдоридаги даромадлари бўйича даромад солиғидан озод қилинган.

✔️ Бу имтиёздан эрнинг (хотиннинг) вафот этганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, болалар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар, янги никоҳдан ўтмаганлик ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман ёки шаҳар бўлимининг боқувчисини йўқотганлик учун пенсия олинмаслиги ҳақидаги маълумотномаси тақдим этилган тақдирда фойдаланиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/ijtimoiyaxborot


@ijtimoiyaxborot

❗️Қандай ҳолларда ходимнинг розилигидан қатъи назар унинг меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин?

⚡️САВОЛ
;
Қандай ҳолларда ҳодимни иш ҳақидан унинг розилигисиз ушлаб қолиниши мумкин ?

⚡️ЖАВОБ;
Умумий қоидага кўра, ходимнинг ёзма розилиги билан, бундай розилик бўлмаган тақдирда эса, — суднинг қарорига асосан меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин. Лекин, Меҳнат кодексининг 269-моддасида ходимнинг розилигидан қатъи назар, меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин бўлган ҳолатлар хам келтирилган.

❗️Булар қуйидагилар:

1) 🟢 солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш учун;

2) 🟢 суднинг қарорлари ва бошқа ижро ҳужжатларини ижро этиш учун;

3) 🟢 иш ҳақи ҳисобига берилган авансни ушлаб қолиш учун, хўжалик эҳтиёжларига, хизмат сафарларига ёки бошқа жойдаги ишга ўтганлиги муносабати билан берилган бўлиб, сарф қилинмай қолган ва ўз вақтида қайтарилмаган авансни ушлаб қолиш учун ҳамда ҳисоб-китобдаги хатолар натижасида ортиқча тўланган суммани қайтариб олиш учун;

4) 🟢 ҳисобидан ходим таътил олиб бўлган иш йили тугамасдан туриб меҳнат шартномаси бекор қилинганда;

5) 🟢 ходим томонидан иш берувчига етказилган зарарни қоплаш учун, агар етказилган зарарнинг миқдори ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақидан ортиқ бўлмаса;

6) 🟢 Ҳодимга интизомий жазо сифатида қўлланган жаримани ушлаб қолиш учун.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/ijtimoiyaxborot


@ijtimoiyaxborot

❗️1 ВА 2 ГУРУҲ НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ҲОДИМЛАР УЧУН ИШ ВАҚТИ ҲАФТАСИГА 36 СОАТДАН ОШМАСЛИГИ КЕРАК

📄 Меҳнат кодексининг 427-моддасига асосан,

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимлар учун иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига 36 соатдан ошмайдиган қилиб

✅ Шунингдек, улар учун кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясининг тавсияларига мувофиқ белгиланади, лекин 6 кунлик иш ҳафтасида — 6 соатдан, 5 кунлик иш ҳафтасида — 7 соату 30 дақиқадан ортиб кетмаслиги керак.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/ijtimoiyaxborot


@ijtimoiyaxborot

❗️ҲОРИЖГА ЧИҚИШ БИОМЕТРИК ПАСПОРТИ ҚАНЧА МУДДАТГА БЕРИЛАДИ ?

📄 Президентнинг 2018 йилдаги ПҚ-4079-сон қарори билан тасдиқланган Низомга асосан,

➖ хорижга чиқиш биометрик паспорти фуқароларга қуйидаги амал қилиш муддатларига берилади:

✅ туғилган кунидан бошлаб бир ёшгача — икки йил муддатга;

✅ бир ёшдан 25 ёшгача — 5 йил муддатга;

✅ 25 ёшдан ошган шахсларга — 10 йил муддатга.

❗️Амал қилиш муддати тугаганидан кейин хорижга чиқиш биометрик паспорти маълумотларни йиғиш пунктига топширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/ijtimoiyaxborot


@ijtimoiyaxborot

❗️ “Atrof-muhitni asrash va “yashil iqtisodiyot” yiliga mo‘ljallangan davlat dasturi qabul qilindi


“O‘zbekiston – 2030” strategiyasini “Atrof-muhitni asrash va “yashil iqtisodiyot” yilida amalga oshirishga oid davlat dasturi to‘g‘risida"gi Prezident Farmoni
qabul qilindi.

🔰 Farmonga ko‘ra, “Atrof-muhitni asrash va “yashil iqtisodiyot” yilida mamlakat rivojlanishining ustuvor yondashuvlari etib quyidagilar belgilandi, jumladan:

🔹mahallalarning ekologik qiyofasini yaxshilash, ko‘chalarda yashillik darajasini oshirish, ekologik jihatdan qulay va farovon yashash muhitini shakllantirish;

🔹aholining salomatligini yaxshilash, ekologik turmush tarzini shakllantirish va inson salohiyatini ro‘yobga chiqarish uchun shart-sharoitlarni yaratish;

🔹tabiiy resurslarni tejash va ulardan oqilona foydalanish, ekologik barqarorlikni ta’minlash;

🔹o‘simlik va hayvonot dunyosini asrash, ko‘paytirish va keyingi avlodga yetkazish hamda biologik xilma-xillikni saqlash;

🔹“yashil iqtisodiyot” tamoyillarini keng joriy qilish, iqtisodiyotni iqlim o‘zgarishiga moslashtirishga qaratilgan loyihalarni barqaror moliyalashtirish;

🔹respublika energobalansida qayta tiklanuvchi energiya ulushini oshirish, shu jumladan, davlat-xususiy sheriklik asosida yirik “yashil energiya” stansiyalarini barpo etish, hududlarda kichik va mikro gidroelektr stansiyalari tarmog‘ini kengaytirish, aholi xonadonlarida quyosh panellarini o‘rnatishni rag‘batlantirish.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/ijtimoiyaxborot


@ijtimoiyaxborot

❗️Ҳарбий хизматчиларни ижтимоий ҳимоя қилиш кучайтирилади


“Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ҳарбий хизматчиларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-71-сон, 24.02.2024 й.) қабул қилинди

⚡️ Қарорга кўра, Президентнинг айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимча киритилди:

🔹2025 йил 1 мартдан ҳарбий хизматчиларга тураржойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун тўланадиган ҳар ойлик пул компенсацияси миқдори 20 фоизга оширилади;

🔹2025 йил 1 июндан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланадиган ипотека кредитларини ажратиш кўрсаткичлари асосида уй-жой билан таъминланадиган, календарь ҳисобида 10 йилдан ортиқ ҳарбий хизматни ўтаган ҳарбий хизматчиларга тураржой сотиб олиш (қуриш) учун ипотека кредити олинишида ажратиладиган дастлабки бадал миқдори уй-жой ҳисобланган қийматининг 35 фоизи миқдорида белгиланади.

✅ Президентининг 2005 йил 30 июндаги ПҚ–112-сон қарорига киритилган ўзгартиришларга кўра:

🔘2025 йил 1 мартдан йил якунигача Қуролли Кучларнинг контракт бўйича хизмат қилаётган, амалдаги сарф-харажатлар доирасида тураржой билан таъминланмаган оддий аскар, сержант ва офицерлар таркибидаги ҳарбий хизматчиларига тураржойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун:

➖Тошкент шаҳрида – БҲМнинг 4,8 бараваригача миқдорда;
➖Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида – БҲМнинг 3,6 бараваригача миқдорда;
➖бошқа шаҳарлар, туман марказлари ва аҳоли пунктларида – БҲМнинг 2,4 бараваригача миқдорда ҳар ойлик пул компенсацияси тўловлари белгиланди.

✳️ Оила аъзолари 3 киши ва ундан ортиқ бўлган тақдирда ҳарбий хизматчиларнинг ушбу пул компенсацияси миқдорлари 50 фоизга оширилади.

🗓 2026 йилдан ҳар йили ҳар ойлик пул компенсацияси тўловлари миқдори ҳудудлар кесимида тураржой ижарасининг бозор нархларидан келиб чиққан ҳолда, Ҳукумат қарори билан белгилаб борилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/ijtimoiyaxborot


@ijtimoiyaxborot

❗️ФАРЗАНДИ ҲУСУСИЙ БОҒЧАГА БОРАДИГАН ОТА-ОНАЛАРГА СОЛИҚ ИМТИЁЗИ БОРМИ ?

⚡️САВОЛ:
Фарзандларим хусусий боғчага боради. Эшитишимча шунинг учун менга даромадимдан солиқ имтиёзи қўлланилиши керак экан, шу ростми ?

⚡️ЖАВОБ:
Солиқ кодексининг 378-моддасига асосан,

➖"Фарзандларига нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ёки мактаблар кўрсатадиган таълимга оид хизматлар учун ота-она ҳар бир фарзанд учун тўланадиган ойига 3 миллион сўмгача бўлган тўловлар» даромад солиғига тортилмайдиган тўловлар хисобланиши белгиланган.

✏️ Сиз эшитган нарса айнан манашу норма хисобланади ва Сиз нодавлат боғчаларига борадиган ҳар бир фарзандингиз учун бир ойда кўпи билан 3 млн сўмгача бўлган даромадингизга нисбатан даромад солиғидан озод этилгансиз.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/ijtimoiyaxborot


@ijtimoiyaxborot

❗️Бузилаётган турар ва нотурар жой объектининг бозор қиймати тўлиқ қоплаб берилади


🔰Фармонга кўра, 2025 йил 1 майдан:

🔹 қурилишни бошлашдан фойдаланишга рухсатнома беришга қадар бўлган жараёнлар тўлиқ онлайн режимида “Шаффоф қурилиш” тизимида амалга оширилади;

🔹 қурилиши тугалланган кўп квартирали уй-жойдан фойдаланишга рухсатнома беришда фақат Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси, ҳамда давлат ёнғин назорати органларидан хулоса олинади.

🔹Инспекцияда рўйхатдан ўтган ва у томонидан назорат қилинадиган кўп квартирали уй-жойларни фойдаланишга рухсатнома беришдан олдин инструментал-техник текширувдан ўтказиш амалиёти бекор қилинади.

2025 йил 1 мартдан реновация асосида кўп квартирали уй-жойларни барпо этишнинг қуйидаги тартиби жорий этилади:

🔸реновация лойиҳасини бошлашга барча мулкдорлар билан нотариал тасдиқланган келишув битими имзоланганидан сўнг рухсат берилади;

🔸 мулкдорларга, уларнинг хоҳишига кўра, қуйидаги компенсация турларидан бири тақдим этилади:

➖бузилаётган тураржой объектлари ўрнига уларнинг майдонидан кам бўлмаган реновация дастурига мувофиқ янги қуриладиган тураржойлардан яшаш учун тайёр ҳолдаги квартираларни мулк ҳуқуқи асосида бериш ҳамда қурилиш даврида кўчиш, шу жумладан, бошқа тураржой объектини вақтинчалик ижарага олиш билан боғлиқ харажатларни тўлиқ қоплаш;

➖бузилаётган турар ва нотурар жой объектининг бозор қийматини тўлиқ қоплаб бериш;

➖реновация лойиҳаси ташаббускори билан келишилган ҳолда бошқа турдаги компенсацияни тақдим этиш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/ijtimoiyaxborot


@ijtimoiyaxborot

❗️БОЛА ПАРВАРИШИДАГИ ТАЪТИЛ ДАВРИНИНГ 6 ЙИЛИ МЕҲНАТ СТАЖИГА ҚЎШИЛАДИ

📃 Меҳнат кодексининг 405-моддасига асосан,

➖ болани парваришлаш таътиллари даврида ходимнинг иш жойи (лавозими) сақланади.

❗️Бу таътилларнинг кўпи билан олти йили меҳнат стажига қўшилади, шу жумладан мутахассислиги бўйича иш стажига ҳам қўшиб ҳисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/ijtimoiyaxborot


@ijtimoiyaxborot

❗️"АЁЛЛАР ДАФТАРИ"ДА ТУРГАНЛАРНИНГ КОНТРАКТ ТЎЛОВИНИ МАЪЛУМ ҚИСМИ ТЎЛАБ БЕРИЛАДИ


📃 Ҳукуматнинг 2022 йилдаги 145-сон қарорида,

➖ Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган (Таълим шаклидан қатъий назар) “Аёллар дафтари”га киритилган эҳтиёжманд хотин-қизлар ёхуд уларнинг олий таълимда таҳсил олаётган икки ва ундан ортиқ фарзандларининг бир нафарига бир маротаба БҲМнинг 15 бараваригача (5 625 000 сўмгача) тўлов-контрактини тўлаб берилиши мумкинлиги белгиланган.

⚡️Қўшимча маълумот:

➖ Ушбу имтиёздан фойдаланиш учун Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасига мурожаат қилининади;

➖ Маблағ «Аёллар дафтари» жамғармаси томонидан ажратилади;

➖ Маблағ ажратилишига кўмаклашувчи масъул ҳоким ёрдамчиси хисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/ijtimoiyaxborot


@ijtimoiyaxborot

❗️АЙРИМ ЁШЛАРГА 1 ОЙЛИК АРМИЯ ПУЛИ ТЎЛИҚ ТЎЛАБ БЕРИЛАДИ

📄 1 ойлик армия тўлови Вазирлар Маҳкамасининг 07.06.2022 йилдаги 312-сон қарори билан тасдиқланган Низомга 15-илова қилиб келтирилган схемага кўра субсидия шаклида тўланади.

❗️Ҳош, бу имкониятдан фойдаланаман деган талабгор нима қилиши керак ?

1) ➖ Бунинг учун талабгор, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташ бадалини тўлиқ қоплаш учун субсидия ажратишни сўраб, туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармаси Васийлик кенгашига мудофаа ишлари бўлими билан тузилган шартнома нусхасини тақдим этган ҳолда ариза беради.

2) ➖ Васийлик кенгаши 3 иш куни ичида мурожаатни унга илова қилинган шартнома билан бирга ариза берувчи яшаб келаётган маҳалладаги ёшлар етакчисига кўриб чиқиш учун юборади.

3) ➖ Маҳалладаги ёшлар етакчиси 5 иш куни ичида талабгорга армия пулини тўлаш ҳақида тавсияномани ёки уни рад этиш ҳақида асослантирилган ҳабарномани Васийлик кенгашига юборади. Агар маҳалладаги ёшлар етакчиси армия тўлови учун субсидия бериш ёки рад этиш ҳақида Васийлик кенгашига хабар бермаса ёки бундай субсидия беришни асоссиз рад этиб юборса Васийлик кенгашининг ўзи талабгорга армия пулини тўлаш ҳақида қарор чиқаради ва уни туман (шаҳар) ҳокимлигига юборади.

4) ➖ Ҳокимлик томонидан Васийлик кенгашининг субсидия ажратиш ҳақидаги қарори асосида талабгорнинг 1 ойлик армия тўлови туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимининг тегишли ҳисобрақамига ўтказиб берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/ijtimoiyaxborot


@ijtimoiyaxborot

❗️АЛИМЕНТ ТЎЛАШ ҚАЧОН ТЎХТАТИЛАДИ ?


⚡️САВОЛ;
Суднинг ижро хужжатига асосан ундириладиган алимент тўлаш мажбурияти қандай ҳолларда тугатилади ?

⚡️ЖАВОБ;
Оила кодексининг 147-моддасига асосан, суд тартибида ундириладиган алимент тўлаш:

➖ бола вояга етганда ёки вояга етмасдан туриб тўла муомала лаёқатига эга бўлганда;

➖ фойдасига алимент ундирилаётган бола фарзандликка олинганда;

➖ суд алимент олувчининг меҳнатга лаёқати тикланган ёки уни ёрдамга муҳтож бўлмай қолган деб топганда;

➖ меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож алимент олувчи собиқ эр ёки хотин янги никоҳга кирганда;

➖ алимент олувчи ёки алимент тўлаши шарт бўлган шахс вафот этганда тугатилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/ijtimoiyaxborot


@ijtimoiyaxborot

❗️АЛИМЕНТ ОЛОЛМАЁТГАН БОЛАЛАРГА АЛИМЕНТ ТЎЛОВЛАРИ ЖАМҒАРМАСИДАН АЛИМЕНТ ТЎЛАБ БЕРИЛИШИ МУМКИН

📃 Вазирлар Маҳкамасининг 03.08.2022 йил кунги 427-сон қарори қабул қилинган ва мазкур қарор билан Алимент тўловлари жамғармаси тўғрисидаги Низом тасдиқланган.

➖ Низомга кўра, Жамғарма маблағлари вояга етмаган фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун қарздор жиноий жавобгарликка тортилган тақдирда, алимент тўловларидан юзага келган қарздорликни (ушбу жиноят натижасида етказилган зарарни) қоплаб беришга, яъни бирйўла ундирувчига тўлаб беришга йўналтирилади.

✅ Алимент тўловларини қоплаб бериш учун мажбурий ижро ҳаракатини амалга оширган давлат ижрочисининг алимент тўловларини қоплаб бериш тўғрисидаги қарори асос бўлиб ҳисобланади.

✅ Алимент тўловлари қарор олинган кундан бошлаб 2 иш кунидан кечиктирилмаган ҳолда амалга оширилади.

✏️Айтайлик алимент тўловчи алимент қарзини тўламай юрипти хамда у алиментни тўламаганлиги сабабли унга нисбатан суд томонидан жиноий жазо белгиланди. Манашундай ҳолатда алимент тўловчининг алиментдан қанча қарзи бўладиган бўлса ўша қарзларнинг хаммаси юқоридаги жамғарма томонидан алимент олувчига бирданига тўлаб берилиши керак. Кейинчалик алиментчининг ўзидан ундириладиган алиментлар ушбу жамғарманинг хисобига тушаверади. Кимда манашу масала бўйича қўшимча саволлари бўлса қуйида бизга ёзиб қолдиришлари мумкин!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/ijtimoiyaxborot


@ijtimoiyaxborot

❗️БОЛАЛАР НАФАҚАСИНИ НЕЧА ЙИЛ ОЛИШ МУМКИН ?

⚡️САВОЛ:
Болалар нафақасини бола неча ёшга киргунигача олиш мумкин ?

⚡️ЖАВОБ:
Вазирлар Маҳкамасининг 654-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра,

➖ болалар нафақаси 12 ой муддатга тайинланади, бироқ оиланинг энг кичик ёхуд ягона боласи ўн саккиз ёшга тўлган ойнинг охиригача тўланади деб кўрсатилган.

✏️ 12 ой муддатга тайинланади ва 18 ёшгача тўланади нима дегани? Гап шундаки, Сиз бу нафақани олиш учун мурожаат қилсангиз ва хужжатларингиз ушбу нафақани олиш учун тўғри келса Сиз мазкур нафақани 12 ой давомида тўхтовсиз олишингиз мумкин. 12 ойдан кейин қайта хужжат топшириб яна 12 ой олиш мумкин. Бу ҳолат бола 18 ёшга тўлгунига қадар давом этаверади. Демак, болалар нафақасини бола 18 ёшга киргунигача олиш мумкин фақат, ҳар йили қайтадан ариза топшириш керак бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/ijtimoiyaxborot


@ijtimoiyaxborot

❗️ОНА ТАЪМИНОТИ УЧУН ТЎЛАНАДИГАН АЛИМЕНТ ЭНГ КАМИДА ҚАНЧА БЎЛИШИ КЕРАК ?

⚡️САВОЛ;
Вояга етмаган болаларга тўланадиган алиментдан ташқари бола 3 ёшга тўлгунигача она таъминоти учун тўланадиган энг кам алимент қанча бўлиши керак ?

⚡️ЖАВОБ;
Оила кодексининг 118-моддасига кўра,

➖ собиқ хотин ҳомиладорлик даврида ва ўртада бола туғилган кундан бошлаб уч йил давомида собиқ турмуш ўртоғидан ўзининг таъминоти учун моддий таъминот олиши мумкинлиги белгиланган.

➖ Мазкур кодекснинг 119-моддасида эса, она ўзининг таъминоти учун оладиган таъминотининг энг кам миқдори қонунчиликда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдори (ҳозирги кунда 1 155 000 сўм)нинг 11,75 фоизи (135 712 сўм)дан кам бўлмаслиги лозимлиги белгиланган.

✏️ Демак, вояга етмаган болаларга тўланадиган алиментдан ташқари онага бериладиган таъминотнинг энг кам миқдори ҳозирги кунда 135 712 сўмдан кам  бўлиши мумкин эмас. Ушбу таъминотнинг энг кўп миқдори эса қонунчиликда белгиланмаган. Бундай таъминотни ундириш бўйича ишни кўриб чиқаётган суд жавобгар тарафнинг тўловга қобилиятини ва унинг моддий аҳволини хисобга олган ҳолда мазкур таъминот миқдорини мустақил белгилайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/ijtimoiyaxborot


@ijtimoiyaxborot

❗️ЯНГИ ОИЛА ҚУРГАН ЁШЛАРГА ХОНАДОНИДА ҚЎШИМЧА УЙ-ЖОЙ ҚУРИШ УЧУН 33 000 000 СЎМГАЧА ГАРОВСИЗ КРЕДИТ БЕРИЛИШИДАН ҲАБАРДОРМИСИЗ ?

📃 Ҳукуматнинг 637-сон қарори билан тасдиқланган низомда, “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган оилаларнинг фарзандлари ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган янги турмуш қурган ёшларнинг якка тартибдаги хонадонида қўшимча уй-жой қуриш учун 33 миллион сўмгача гаровсиз кредит ажратиш тартиби ва шартлар белгиланган.

➖ Унга кўра мазкур кредитлар:

✅ бозор ставкасида мижоз хоҳишига кўра 6 ой имтиёзли давр билан;

✅ 20 йилдан кўп бўлмаган муддатга;

✅ бошланғич бадали якка тартибдаги хонадонда қўшимча қурилаётган уй-жой қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган қийматда;

✅ бир қарз олувчига бериладиган кредитлар 33 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда берилади.

❗️Ушбу кредитни олиш учун талабгор:

✅ кредит олиш учун мурожаат қилган кунида 18 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган бўлиши;

“Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган оилаларнинг фарзандлари ёки “Ёшлар дафтари”га киритилган ва қонуний никоҳдан ўтганига 3 йилдан ошмаган бўлиши ва юқоридаги низомнинг бошқа мезонларига тўғри келиши лозим.

✏️ Ушбу имтиёздан фойдаланиш бўйича қўшимча саволларингиз бўлса қуйида бизга ёзиб қолдиринг!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/ijtimoiyaxborot


@ijtimoiyaxborot

❗️БОЛАЛАР НАФАҚАСИ ТАЙИНЛАНИШИ УЧУН ОИЛАНИНГ НЕЧА ОЙЛИК ДАРОМАДИ ХИСОБГА ОЛИНАДИ ?

⚡️САВОЛ;
Бола пули тайинланиши учун оиланинг неча ойлик даромади хисобланиши керак ?

⚡️ЖАВОБ;
Вазирлар Маҳкамасининг 654-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра,

➖ оиланинг бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача даромад болалар нафақаси ёки моддий ёрдам олиш учун мурожаат қилинган ойдан олдинги ойГАЧА бўлган охирги уч ойи учун ҳисоблаб чиқилган барча оила аъзоларининг даромади суммасини оила таркибига киритиладиган оила аъзолари сонига ва учга бўлиш орқали аниқланади.

✏️ Яъни, болалар нафақаси тайинланиши учун даромад хисоблашда Сиз қайси ойда ариза берган бўлсангиз ўша ойдан 4 ой орқага қайтилади ва ўша 4 ойдан биринчи уч ой олинади. Масалан, Сиз шу февраль ойида ариза берсангиз январь ойи хисобланмайдида ундай олдинги 3 ой, яъни декабрь, ноябрь хамда октябрь ойларидаги даромадингиз хисобланади. Шу тартибда ҳисобланган даромадингиз киши бошига юқоридаги низомда белгиланган мезондан ошиб кетмаса Сизга болалар нафақаси тайинланиши мумкин.

✏️ Агар орангизда бизга бола пули чиқармикан ёки чиқмасмикан деб юрганлар бўлса, ана энди ўзингиз хисоблаб кўринг! Юқоридаги тартибда орқадаги 3 ойда барча топган расмий даромадингизни кўз олдингизга келтиринг ва ўша даромадларни оила аъзоларингиз сонига ва учга бўлинг. Шунда масала ойдинлашади. Агар ўзингиз юқоридаги Низом талаблари бўйича даромадингизни ҳисоблай олмасангиз бизга савол шаклида ёзиб қолдиринг!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/ijtimoiyaxborot

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.