Ishq yo’li dan repost
Севги - бу илоҳийликка интиладиган ибодат. Севги - бу қувончдан туғиладиган поэзия. Севги - бу шукроналик куйи, байрам: сабабсиз байрам. Чунки бизда бизга совғалар улашиб чарчамайдиган бутун бошли коинот, Борлиқ бор. Севги - бу сен ўйлаган нарса эмас, шу сабабли ҳам сенда доим савол туғилади: "Нега ҳамма севишни ва севимли бўлишни хоҳлайди?". Чунки севги - илоҳий, буюк. Севги - бу илоҳийликни излаш. Бошида биз, албатта, хато йўлдан борамиз, қоқиламиз. Севги - бу уни қабул қилиш керак бўлган аламли туйғу эмас. Бу аёл ва эркак ўртасида юз берадиган биологик муносабат ҳам эмас. Севги шундай кўринишда ҳам кўриниши мумкин, лекин бу бошланиши, унинг биринчи қадамлари. Лекин айнан шу босқичда ҳам севги жозибадор. Севги - аёл ва эркакнинг бирга яшашида эмас, бу аёл ва эркак энергиясининг ўзаро уйғунликда яшашидир. Оддий мухаббат алоқаларида ҳам сирлилик бор. Мана шунинг учун ҳам ҳеч ким унга етарлича таъриф бера олмаган. Инсонлар шу пайтгача севгига минглаб таърифлар беришган, лекин уларнинг ҳеч бири ҳақиқий эмас. Севги доимий харакатда, уни тутиб бўлмайди. Сен уни ушлаб қолмоқчи бўлганинг сари у яна кучлироқ харакат қилади. Сен уни ушлай олмайсан, айнан нималигини ҳам била олмайсан. Уни назорат қилиб туриш имконсиз. Севгининг кучи ҳақида одамлар билишни исташади. Агар сен уни ўзингга бўйсундирмоқчи бўлсанг, буни ҳеч қачон уддалай олмайсан. Чунки мухаббат сендан кўра кучлироқ. Сен унга эгалик қила олмайсан, фақат у сенга эгалик қилиши мумкин. Шунинг учун севгини эгаллашни истаганлар, у ҳақида ҳеч нарса билишга муваффақ бўлиша олмайди.
( Anglagan anglaydi)
@ishqyoli
( Anglagan anglaydi)
@ishqyoli