@ НОМАРДГА ҲАМРОҲ ҚИЛМАСИН @
" Аввал йўлдош, кейин йўл"
Деб айтади доно эл.
Дуога очгининг қўл
Номардга ҳамроҳ қилмасин.
Мард билан қилсанг сафар
Манзилинг бўлгай бехатар
Кезмагайсан, дарбадар
Номардга ҳамроҳ қилмасин
Мушкулинг бўлгай раво
Шеригинг бўлса расо
Йўл аро бир муддао
Номардга ҳамроҳ қилмасин.
Яхшилардан ол дуо
Асрагай, қодир Худо
Заҳриддин этгил илтижо
Номардга ҳамроҳ қилмасин.
https://t.me/ijod_qalbi
" Аввал йўлдош, кейин йўл"
Деб айтади доно эл.
Дуога очгининг қўл
Номардга ҳамроҳ қилмасин.
Мард билан қилсанг сафар
Манзилинг бўлгай бехатар
Кезмагайсан, дарбадар
Номардга ҳамроҳ қилмасин
Мушкулинг бўлгай раво
Шеригинг бўлса расо
Йўл аро бир муддао
Номардга ҳамроҳ қилмасин.
Яхшилардан ол дуо
Асрагай, қодир Худо
Заҳриддин этгил илтижо
Номардга ҳамроҳ қилмасин.
https://t.me/ijod_qalbi