Фириби фош бўлган фуқаро
Инсон баъзида ўзгаларнинг ёлғон гапираётганини сезиб турса-да, аммо ўз манфаати йўлида унга қандай алданиб қолганини билмайди. Жумладан, Самарқанд шаҳрида истиқомат қилувчи Шарифа Шомансурова (исм-шарифлар ўзгартирилди) ҳам юқоридаги фикрларимиз тасдиғидир.
У вилоятнинг Жомбой туманида яшовчи таниши Савриддин Сирожиддиновнинг “мен шаҳар ҳокимиятида ишлайман, мазкур ҳудудда қурилаётган кўп қаватли уйлардан бештасини сенга олиб бераман” деган ёлғон ваъдаларига учиб, нақд 16 минг 400 АҚШ долларини қўшқўллаб топширади.
Аммо, орадан айтилган муддат ўтса-да, на уйдан, на пулдан дарак бўлади. Шундан сўнггина фирибгарга чув тушганини англаб етган жабрланувчи ички ишлар органларига ариза билан мурожаат қилади.
Осойишталик посбонларининг тезкор саъй-ҳаракатлари туфайли қўлга олинган жиноятчи эндиликда қонун олдида жавоб бераётир.
Михли САФАРОВ,
“Postda” мухбири.
©️POSTDA.UZ
Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube