Huquqiy targ`ibot dan repost
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
⚡️ Юристлар малакасини ошириш марказининг филиаллари ташкил этилади
“Юридик соҳага оид билим талаб этиладиган мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг замонавий тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори (544-сон, 08.09.2020 й.) қабул қилинди.
🏢 Қарорга мувофиқ, Юристлар малакасини ошириш марказининг (Марказ) Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятларда ҳудудий филиаллари ташкил этилади (юридик шахс ташкил этмаган ҳолда).
☑️ Касбий эҳтиёжлардан келиб чиқиб кадрлар буюртмачилари ва ходимларга малака ошириш шаклларини мустақил танлаш имконияти яратилади.
🔰 Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:
👉 Юристлар малакасини ошириш марказида қайта тайёрлаш ва малака ошириш тартиби тўғрисидаги низом;
👉 Юридик соҳага оид билим талаб этиладиган мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга қўйиладиган давлат таълим талаблари.
📔 Ўқитиш давомийлиги қайта тайёрлаш курсларида 4 ой (576 соат)ни, малака ошириш курсларида эса 2 ҳафта (72 соат)ни ташкил этади.
🌐 Қарорга кўра, кадрларни узлуксиз касбий ривожлантириш тизими фаолиятини ташкил қилиш ва ҳар бир ходимнинг малака ошириш жараёнларини мониторинг қилувчи ягона маълумотлар базаси – электрон платформа ишлаб чиқилади.
🖥 Шунингдек, малака ошириш курси битирувчиларига электрон сертификатлар бериш амалиётини жорий этиш мақсадида “Электрон сертификатлар репозиторийси” тизими ва дастурий таъминоти яратилади.
📲 Каналга уланиш учун👇🏻👇🏻
https://t.me/iiv_huquqiy_targibot