Мамлакатимизда коронавирус пандемиясига қарши кескин чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу борада бошқа соҳалар қатори Кашкадарё вилояти ИИБ Тиббиёт бўлими шифокорлари кечаю кундуз постларда хизмат қилаётган ички ишлар органлари ходимларининг саломатлигини асраш йўлида тегишли тадбирларни амалга ошираётир. Жумладан, шифокорлар вилоят ИИБ, шаҳар-туман ички ишлар бўлимларини махсус кимёвий воситалар билан дезинфекция қилишмоқда. Бундан ташқари, беморлар ётган шифохоналар, карантинга олинган ҳудудлар, блок пост ва мунтазам йўл-патрул хизмати масканларида хизмат қилаётган ички ишлар органлари ходимларига тиббий ниқоблар, қўлқоплар тарқатиб, ходимларнинг саломатлигини назоратдан ўтказмоқда.
Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Website | Telegram | Facebook | ВКонтакте | Twitter | Instagram | Youtube | Мover
Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Website | Telegram | Facebook | ВКонтакте | Twitter | Instagram | Youtube | Мover