Тошкент шаҳар прокуратураси | Расмий канал! dan repost
Бектемир туман прокурорининг ўринбосари Н.Д.Норбаев, Вояга етмаганлар ишлари бўйича туман идоралараро комиссияси, туман ИИО ФМБ ва Миллий гвардия ходимлари билан биргаликда тумандаги "Миришкор" маҳалласида истиқомат қилувчи А.Мухамеджанованинг оилавий аҳволидан хабар олиниб, озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди. А.Мухамеджанованинг қизи оғир хасталикдан вафот этиб, икки нафар вояга етмаган қизлари унинг тарбиясида қолганлиги аниқланиб, уларни ижтимоий ҳимояга олиш борасида зарур чора-тадбирлар белгиланди.