IDEA

@idea_goya Yoqdi 0
Bu sizning kanalingizmi? egalikni tasdiqlang Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun

Ўзингизни англашга йўл беринг!
Мурожаат учун: Бехижолат ёзивуринг!
Админ: @abdulla_nur
Kanal hududi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Kategoriya
ko‘rsatilmagan


Kanalning hududi
ko‘rsatilmagan
Kanal tili
ko‘rsatilmagan
Kategoriya
ko‘rsatilmagan
Indeksga qo‘shilgan
15.01.2019 05:54
7 Jan, 15:06 (315 kun oldin)
ЎЗБЕК ЙИГИТИНИНГ ЖАСОРАТИ

Ҳозир Россияда шов-шув бўлаётган бу йигитнинг жасорати ва матонати ҳақида мен кеча хабар топган эдим. Жуда таъсирландим. Бироқ кеча сизларни хабарлар билан толиқтириб қўймаслик учун бу янгиликни бугунга сақлаб қўйгандим. Энди сизлар билан баҳамлашмоқчиман. Чинданам таъсирлантирадиган ва ғурур уйғотадиган воқеа.
Ўзбекистонлик 23 ёшли муҳожир ишчи Алан Абдуллаев Россиянинг Магнитогорск шаҳрида портлаш оқибатида қулаб тушган кўп қаватли уй вайроналари остидан саккиз кишини биринчилардан бўлиб, ҳали МЧС ходимлари келмасиданоқ қутқаришга муваффақ бўлган. Россия матбуоти Абдуллаевни "ҳақиқий қаҳрамон", дея таърифламоқда. Магнитогорскдаги кўп қаватли уйда 31 декабрда портлаш юз бергани оқибатида 1100 киши яшайдиган кўп қаватли бинонинг бир қисми қулаб тушган эди.

Магнитогорск шаҳридаги қурилишлардан бирида ишловчи ўзбекистонлик 23 ёшли Алан Абдуллаев 31 декабр куни саҳарда намозга шошаётганда портлаш овозини эшитади.
У одамларга ёрдам бериш учун портлаш рўй берган турар жой биноси томон шошади.
Life.ru нашрига кўра, қутқарувчилар етиб келгунига қадар Алан уй вайроналаридан саккиз одамни қутқаришга муваффақ бўлган.
Қутқарувчилар етиб келганидан сўнг, ўзбекистонлик муҳожир ишчи МЧС ходимларига қайси уюмлар остида одамлар борлигини кўрсатиб, ёрдам берган.
"Вайрон бўлган квартирада ёш болали аёлни кўрдим. Қайси қаватдалигини ҳозир эслолмайман. Шу ерга тирмашиб, чиқиб уларни пастга олиб тушдим. Бошқа бир квартирада кекса аёл ёнғинда қолиб кетган экан. Менга огнетушител беришди, ўтни ўчириб, пенсионерга ёрдам бердим", - деб айтган Алан Абдуллаев Life.ru нашрига.
Алан Абдуллаев Магнитогорскда қурилишда ишлайди. Шарқ якка кураши спорти билан шуғулланади.
Ҳозирги кунда Алан ҳар куни кўнгилли сифатида қутқарувчиларга ёрдам бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, 31 декабр куни Россиянинг Челябинск вилояти Магнитогорск шаҳрида маиший газ портлаши оқибатида кўпқаватли уйларнинг бирининг подъезди ўпирилиб тушганди. Вайрон бўлган бино остида қолиб, 38 киши қурбон бўлди.
Магнитогорскда юз берган фожиа муносабати билан Россия раҳбари номига дунё етакчиларидан ҳамдардлик мактублари келмоқда. Жумладан, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Владимир Путинга биринчилар қаторида таъзия билдирган.
Юсуф МИРЮСУФЗОДА ??????????????? Энг сўнгги янгиликлар, бадиий ҳикоялар, ҳажвиялар, шеърлар, жумбоқли бошқотирмалар фақат Қибрай садоси каналида бизни https://t.me/qibray_sadosi/3911 телеграмм канали орқали кузатиб боринг! Кетказган вақтингизга асло ачинмайсиз, каналга обуна бўлишни унутманг!
QIBRAY SADOSI
# СЎНГГИ ХАБАРЛАР ЎЗБЕК ЙИГИТИНИНГ ЖАСОРАТИ Ҳозир Россияда шов-шув бўлаётган бу йигитнинг жасорати ва матонати ҳақида мен кеча хабар топган эдим. Жуда таъсирландим. Бироқ кеча сизларни хабарлар билан толиқтириб қўймаслик учун бу янгиликни бугунга сақлаб қўйгандим. Энди сизлар билан баҳамлашмоқчиман. Чинданам таъсирлантирадиган ва ғурур уйғотадиган воқеа. Ўзбекистонлик 23 ёшли муҳожир ишчи Алан Абдуллаев Россиянинг Магнитогорск шаҳрида портлаш оқибатида қулаб тушган кўп қаватли уй вайроналари остидан саккиз кишини биринчилардан бўлиб, ҳали МЧС ходимлари келмасиданоқ қутқаришга муваффақ бўлган. Россия матбуоти Абдуллаевни "ҳақиқий қаҳрамон", дея таърифламоқда. Магнитогорскдаги кўп қаватли уйда 31 декабрда портлаш юз бергани оқибатида 1100 киши яшайдиган кўп қаватли бинонинг бир қисми қулаб тушган эди. Магнитогорск шаҳридаги қурилишлардан бирида ишловчи ўзбекистонлик 23 ёшли Алан Абдуллаев 31 декабр куни саҳарда намозга шошаётганда портлаш овозини эшитади. У одамларга ёрдам бериш учун портлаш рўй берган турар…