IBRATLIK DASTUR


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси тасарруфидаги " ХЎЖА БАДАРҒА " жомеъ масжидининг расмий телеграмм канали.

Telegram: @ibratlik_dastur
Instagram: insta.com/shavkatjondomla
Youtube: https://www.youtube.com/@Shavkatjon_domla

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


#ЯНГИЛИКЛАР 🇺🇿🇫🇷
#ХАБАРЛАР 🇺🇿🇫🇷

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макроннинг таклифига биноан давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди

#Mirziyoyev
#tashrif
#Fransiya


Канал:👇
🌐
http://t.me/Ibratlik_dastur


#ОҒИЗ_ОЧИШ_ДУОСИ 🤲

Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва ъала ризқика афтарту. Фағфирли Я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту.

#Маъноси: Эй Аллоҳ, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим.

(Рамазонга рахмат улашиб, каналимизга уланиб, кўпчилик баҳраманд бўлишига сабабчи бўлинг🤲)

Канал:👇
🌐
http://t.me/Ibratlik_dastur


SHAVKATJONDOMLA dan repost
Савол:   

Ассалому алайкум ва рахматуллохи ва барокатух

✍️
Домла кўп одамларни кузатаяпман кимдир рўза бўлса ҳам билиб туриб ёлғон гапиради, бири гуноҳлигини билиб тарозидан уради, бири рўза тутиб ғийбат ҳаром эканини билади яна ғийбат иғво қилади бири рўзаман деб судхўрлик қилади осий бўлади яна бири рўза тутиб намоз ўқимайди баьзиси кунни ухлаш билан ўтказади ахир рўза ибодат ойи эмасми буни уйқуда ўтказса қандай бўлади. Ҳаммамиз ташқи кўринишимизда рўзадормиз холос сиздан маслахат сўраб ёзяпман рўза қандай тутилади қисқача қилиб айтганда бундай ҳолатда ва одамлар орасида қандай рўза тутсам маьқулроқ ва яхшироқ бўлади ?


💬 Жавоб: Кузатманг


 ✍️ Валлоҳу аълам
Аллоҳ билгувчироқдир

Канал:👇
🌐 http://t.me/Ibratlik_dastur


Рўза қачон ва қайси ойда фарз бўлган?
So‘rovnoma
  •   Рўза иккичи ҳижрий сана шаьбон ойида фарз қилинган.
  •   Рўза учинчи ҳижрий сана рамазон ойида фарз қилинган.
  •   Рўза ўнинчи ҳижрий сана сафар ойида фарз қилинган.
  •   Билмадим
74 ta ovoz


#Масала

Ифторни тезлатиш ва саҳарликни кечиктириш.


Ифторни тезлатиш дейилганда ифтор вақти киргандан сўнг бир неча дона хурмо ва сув билан бўлса ҳам оғиз очиб олиш тушунилади. Саҳарликни кечиктириш деган эса, саҳарликни туннинг охирги вақтига, тонг отишига яқин вақтгача кечиктириш назарда тутилган.
Ифторни тезлатиш ва саҳарликни кечиктириш тўғрисида Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан бир қанча ҳадислар нақл қилинган. Бу ҳадисларнинг баъзиларида ушбу амалга буюрилган бўлса, бошқаларида унинг фазилати, савоби улуғлиги, баъзиларида ундаги ҳикматлар баён этилган. Жумладан, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтадилар:

Агар тун бу ёқдан яқинлашса, кундузи у ёққа қайта бошласа, рўзадор оғзини очади (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти);
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) намоз ўқишларидан олдин бир неча дона ҳўл хурмо билан, агар ҳўл хурмо бўлмаса, бир неча қуруқ хурмо билан, агар қуруқ хурмо ҳам бўлмаса, бир неча ҳўплам сув билан оғиз очар эдилар (Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривояти).
У зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бир қултум сув билан бўлса ҳам оғизларини очмагунларича шом намозини ўқимас эдилар (Ҳоким Мустадрак да ривоят қилган).
Умматим модомики, ифторни тезлатар эканлар, яхшиликда бардавом бўладилар (Имом Аҳмад ривояти);
Ифторни тезлатинглар ва саҳарликни кечиктиринг (Табароний ривояти);
Уч нарса пайғамбарлар ахлоқидандир: ифторни тезлатиш, саҳарликни кечиктириш ва намозда ўнг қўлни чап қўл устига қўйиш (Табароний ривояти).
Ушбу ҳадислар кўпчилик эътиборидан четда қолган ифторни тезлатиш, саҳарликни имкон борича кечиктириш амалининг аҳамиятига очиқ-ойдин далолат қилади. Бу ишда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га эргашиш, у зотнинг буйруқларига итоат бордир. Шу каби ишлар билан мусулмон Аллоҳнинг муҳаббатига эришади. Аллоҳ таоло айтади: Айтинг (эй Муҳаммад!): Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашингиз. Шунда Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни мағфират этади (Оли Имрон, 31).
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтдилар: Аллоҳ таоло айтди: Менга бандаларимнинг энг суюклиси ифторни тез қиладиганларидир (Имом Термизий ривояти).
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) саҳарликнинг муборак экани, унда барака борлигини айтганлар. Бу барака кенг қамровлидир: таомдаги барака, амалнинг ўзидаги барака, вақтдаги баракани ўз ичига олади. Шу боис, рўзадор бу амални канда қилмаслиги, ғанимат билиши лозим.
Бундан ташқари, саҳар вақти фазилатли, баракали вақтлардандир. Аллоҳ таоло бу вақтда истиғфор айтувчиларни мақтаган, бу вақтда дуо қилувчиларни ижобат этишини, сўровчиларга сўраганларини беришини ваъда қилган.
Ифторни тезлатиш ва саҳарликни кечиктириш одамлар орасида яхшиликнинг бардавом бўлиши омилларидандир. Шунингдек, бунда танани бақувват қилиш, заифликни, дангасаликни кетказиш бордир.

Канал:👇
🌐
http://t.me/Ibratlik_dastur


#ОҒИЗ_ЁПИШ_ДУОСИ

Навайту ан асума совма шаҳри Рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.

#Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини холис Аллоҳ учун субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Аллоҳ Буюкдир.

Канал:👇
🌐
http://t.me/Ibratlik_dastur


#Рамазон_туҳфаси

"Пайғамбарлар тарихи".
Нуҳ алайҳиссалом. 4-қисм


Матнни Афзал Рафиқов ўқиган.
@Afzal_Rafiqov_Audio

Канал:👇
🌐 http://t.me/Ibratlik_dastur


#РЎЗАНИ_БУЗУВЧИ #ОМИЛЛАР

🔹Рўзадор қасддан овқат еса, сув ичса, дори ичса ёки жинсий алоқа қилса рўза бузилади. Бу ҳолатларда ҳам қазо, ҳам каффорат вожиб бўлади.

🔹Рамазон рўзасидан бошқа рўзаларда каффорат йўқ.

🔹Қуйидаги ҳолларда рўзадор одамнинг рўзаси бузилади ва қазосини тутиб бериши вожиб бўлади, каффорат вожиб бўлмайди:
- Тонг отмаган деб ўйлаб, саҳарлик қилса ёки кун ботди деб ўйлаб оғзини очиб юборса-ю сўнг тонг отиб қолгани ёки кун ботмагани билинса;
- аёлини ўпиши, ушлаши орқали жунуб бўлиб қолса;
- ҳўқна (клизма) қилдирса;
- бурнига дори томизса.

🔹Беихтиёр қайт қилса рўза бузилмайди. Лекин қасддан, зўрлаб, оғзи тўлиб қайт қилса, рўзаси бузилади, кейин қазосини тутиши вожиб бўлади.

🔹Қуйидаги ҳолатларда рўза бузилмайди:
- Рўзадор эсида йўқ ҳолатда еса, ичса, жинсий алоқа қилса;
- Уйқусида ёки аёлига қараб жунуб бўлиб қолса;
- Қон олдирса;
- Сурма қўйса;
- Аёлини ўпса-ю, жунуб бўлмаса.

Лекин рўзадор одам иложи борича ўзини бундай ҳолатдан узоқ қилмоғи лозимдир.

🔹Рўзадор учун қуйидаги ишлар макруҳдир:
- Ўз нафсига ишонмаган кишининг ўз аёлини ўпиши. Агар нафсини жиловлай олса зарари йўқ;
- Бирор нарсани татиб кўриш ва мисвоқдан бошқа нарса билан тишни тозалаш;
- Эмизикли рўзадор аёл ўз боласига заруратсиз таом чайнаб бериши. Бунда агар чайнамасликни имкони бўлса, чайнамаслик маъқул. Аммо имкони бўлмаса чайнаб беришнинг зарари йўқ.

Канал:👇
🌐 http://t.me/Ibratlik_dastur


IBRATLIK DASTUR dan repost
🌺АССАЛАМУ АЛАЙКУМ🌺
🌺ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ🌺
🌺ВА БАРОКАТУҲ🌺

🌹БИСМИЛЛАҲИР🌹
🌹 РОҲМАНИР🌹
🌹РОҲИМ🌹

💐#ХАЙРЛИ_КУН💐

«Албатта намоз мўминларга (вақти) 
тайинланган фарз бўлди» (Нисо 103)

#Бомдод_намози
#Вақти: Субҳи содиқ (тонг отган)  қуёш чиққунигача

#Пешин_намози
#Вақти: Қуёш заволга оғганидан аср намози вақти кургунча

#Аср_намози
#Вақти: Ҳар бир нарсанинг сояси заволдаги соядан ташқари ўзининг узунлигидан икки баробар бўлганидан бошлаб қуёш ботгунича

#Шом_намози
#Вақти: Қуёш ботганидан шафақ йўқолгунича

#Хуфтон_намози
#Вақти: Шомнинг вақти тугагандан бошлаб тонггача.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Беш вақт намозлар худди сизлардан бирингизнинг эшиги олдидан лиммо-лим бўлиб оқувчи анҳорга ўхшайди.У киши анҳорда ҳар куни беш марта чўмилади»,дедилар

Канал:👇
🌐 http://t.me/Ibratlik_dastur


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
❗️Бугун 10 март, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф (1952-2015) ҳазратларининг вафот этганларига 10 йил бўлди.

Шайх ҳазратлари 1952 йил 15 апрелда Андижон вилояти Асака тумани Ниёзботир қишлоғида таваллуд топган. Ҳазрат 2015 йил 10 март куни юрак инфарктидан вафот этган эдилар..

Имкони бўлса, Қуръони Карим сураларидан тиловат қилиб, шайх ҳазратларининг ҳақларига дуо қилиб қўяйлик🤲


Канал:👇
🌐
http://t.me/Ibratlik_dastur


#ЯНГИЛИКЛАР 🇺🇿 🇫🇷
#ХАБАРЛАР 🇺🇿 🇫🇷

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макроннинг таклифига биноан 11-13 март кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади.

#Mirziyoyev
#tashrif
#Fransiya
#hamkorlik


Канал:👇
🌐 http://t.me/Ibratlik_dastur


#ОҒИЗ_ОЧИШ_ДУОСИ 🤲

Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва ъала ризқика афтарту. Фағфирли Я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту.

#Маъноси: Эй Аллоҳ, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим.

(Рамазонга рахмат улашиб, каналимизга уланиб, кўпчилик баҳраманд бўлишига сабабчи бўлинг🤲)

Канал:👇
🌐
http://t.me/Ibratlik_dastur




Naqshband.uz dan repost
#Таровеҳ_таровати_2025


#ОҒИЗ_ОЧИШ_ДУОСИ 🤲

Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва ъала ризқика афтарту. Фағфирли Я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту.

#Маъноси: Эй Аллоҳ, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим.

(Рамазонга рахмат улашиб, каналимизга уланиб, кўпчилик баҳраманд бўлишига сабабчи бўлинг🤲)

Канал:👇  
🌐
http://t.me/Ibratlik_dastur


#ОҒИЗ_ОЧИШ_ДУОСИ 🤲

Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва ъала ризқика афтарту. Фағфирли Я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту.

#Маъноси: Эй Аллоҳ, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим.

(Рамазонга рахмат улашиб, каналимизга уланиб, кўпчилик баҳраманд бўлишига сабабчи бўлинг🤲)

Канал:👇
🌐
http://t.me/Ibratlik_dastur


#ТАСБЕҲ_ЎРГАНАМИЗ

Субҳаанал ҳаннаанил маннаан, субҳаанал маликид даййян, ал маъруфи бил иҳсан вал мавсуфи бил ғуфрон. Марҳаба, марҳаба, я шаҳро Рамазон. Марҳаба, марҳаба, я шаҳрот таровиҳи ват тасаабиҳи ва хотмил Қуръан. Ҳааза шаҳрун аввалуҳу роҳмаҳ, ва авсатуҳу мағфироҳ, ва аахируҳу ъитқум минан нийрон. Лаа илааҳа иллаллоҳу настағфируллоҳ, нас- алукал жанната ва наъузу бика минан нар.

Маъноси: Ҳаннон ва Маннон бўлган, қиёмат куни подшоҳи, яхшилик билан танилган, мағфират билан сифатланган Зотни поклаб ёд этаман. Хуш келдинг, хуш келдинг эй Рамазон. Марҳабо, марҳабо эй таровеҳ, тасбеҳ ва Қуръон хатми бўладиган ой! Бу ойнинг аввали раҳмат, ўртаси мағфират, ниҳояси эса дўзаҳдан паноҳдир. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир. Унга истиғфор айтамиз. Жанатни сўраб, дўзаҳдан паноҳ тилаймиз.


Канал:👇
🌐
http://t.me/Ibratlik_dastur


#Рамазон_ва_Қуръон

📜 Масруқ розияллоҳу анҳу Оиша розияллоҳу анҳодан, у зот Фотима розияллоҳу анҳодан ривоят қилади, у зот: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Жаброил менга Қуръонни ҳар йили бир марта ўтказдирар эди, бу йил икки марта ўтказдирди. Буни ажалим келиб қолганидан бошқа эмас деб ўйлайман», деб пичирладилар”, деганлар. Имом Бухорий ривояти.

Ибн Ҳажар ушбу ҳадис шарҳида: “Жаброил алайҳиссалом ҳар йили Расулуллоҳга Рамазондан Рамазонгача нозил бўлган Қуръон оятларини ўқиб берар эди. Расулуллоҳ вафот этган йили эса, бу ҳол икки марта такрорланган”, дейди. "Фатҳул Борий"дан.


▫️ Бошқа ҳадисда келади, Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо ривоят қилади: “Жаброил алайҳиссалом Расулуллоҳнинг олдиларига Рамазонда ҳар тунда келар, бу ҳол Рамазон тугагунча давом этар эди. Расулуллоҳ Жаброил алайҳиссаломдан Қуръонни ўтказиб олар эдилар”.

Канал:👇
🌐
http://t.me/Ibratlik_dastur


SHAVKATJONDOMLA dan repost
sticker.webp
39.3Kb



20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.