Безовта_руҳ.
(91-қисм)
Эшик очилиб, бу хонадонга жуда кам келиб турадиган барваста Шуҳрат ака кўринганида- секин аста ҳамма суғурилиб ташқарига чиқиб кетди.
Шу ўтган бир ойдан бери эрининг ҳам анча чўккани Дилбарга сезилиб турар, бирдан забтига олган бу касаллик Шуҳрат акани анча довдиратиб қўйганди.
Руҳан бир-бирларини тўлдирадиган жуфтликлар ўз ярмиларига бирон-бир зарар етса- худди бир қанот билан учаётган лочинга ўхшаб қоладилар. Учиш-машаққат, дуч келган қояга урилиб-чилпарчин бўлиш эҳтимоли каттароқ бўлади!
Шуҳрат ака дард юзларини синиқтирган аёлига таскин бера бошлади:
-Дилбар, муҳими ҳаммаси яхши, ёнимиздасан... Ҳеч нарсани ўйлама, фақат яхши нарсалар ҳақида ўйла, Азаматни, Лобарни, мени- яхшиликда ўтган ҳаётимизни ўйла. Ўзингни ортиқ қийнама...
Дилбар курсидан тошгудек бўлиб, ўзига термулиб ўтирганча шу гапларни айтаётган эрига ҳиёл бош ирғаб ишора бергандек бўлди.
Тушдан ўтиб, катта қиз ҳусни кириб қолган-Лобари келди. Қизига роса уқтирилганми, йиғлагиси келса ҳам- ўзини мажбурлаб жилмайганча ўтирди. Азамат ҳам жуда безовта, Қудратнинг ёнига омонатгина чўккан, икки кўзини онасидан узолмайди.
Раҳбар холанинг тепа қаватдаги кровати пастга Дилбарнинг ёнига кўчирилдию, меҳмонхона нақ-касалхона палатасига ўхшаб қолди.
Хосиятни болалари жуда соғинибди. Зуҳрахони эса бир йиғлаб ҳам олди.
Дилбар кетишидан олдин барг ҳам ёзмаган дарахтларнинг- бирдан яшилланиб кетганини- ҳайрат билан деразадан кузатиб ётар, уларнинг шаббодада оҳиста тебраниши қалбига тириклик нашидасини улашаётгандек туюларди.
Бежизга кексалар баҳор келганида-"ўлмаган қул етди!" деб, омонлик учун шукр келтириб, бу дарахт шоҳларини кўзларига суртишмас экан. Етадиганлар- етиб, етмайдиган эса аллақачон бу табиатнинг "тирилиш" мўъжизасини кўрмай кетиб бўлган бўларкан. Дилбарнинг эса- ҳозир бу гўзалликни дераза ортидан бўлса-да кўриб ётганига ичи шукронага тўла эди.
У аста секин ойисига ўгирилиб, ичида ўйлади:
"бир ерда қимирламай ётмоқликнинг шунча заҳмати бор экан, сизга нимаси ҳавас эди, ойи!"
Яна Раҳбар холанинг муштдеккина бўлиб қолгани-ю, қўлини силаб ўтирган- шалвироқ этли тирсакларига боқиб, бир тарафдан раҳми ҳам келди:
"Ҳамиша ёнимда бўл дердилар, мана ёнларида ётиш ҳам насиб этди!"
Хосият Қудратдан ўтган тўрт йил давомида сираям узоқ бўлмаганди. Ҳар икки ойда бир, баъзан эса ундан ҳам узоқлаб кетиб- Қувасойга бориб келарди. Болали бўлиб, бу сафарлар ораси янада узайди: сабаби эса ҳамон ўша Раҳбар холанинг қаровсиз қолиб кетмаслигида эди. Яна аввалгидек кечалари секин ўз ҳобгоҳидан суғурилиб чиқади, унинг қадам товушига-кўпинча кампир бир кўзини очиб, кутиб ётган бўлади.
Ўша эски ҳизмат, худди ўз боласидек қаровга муҳтож- кампирнинг қайси пайтда ҳожат зиқ қилишини Хосият ички сезгиси сабабли ҳис қилади.
Раҳбар холанинг ўзи юра олиши ҳаммага маълум бўлганидан кейин ҳам-Хосият бу юмушини ташламади. "Барибир кекса одам-қоронғуда туртиниб, суртиниб юрмасин" дейди. Шу сабабли Дилбарнинг ёнига-у кетган пайтда эгизаклардан ҳам кўра кўпроқ Хосиятга ичиккан бу-Раҳбар хола бўлди.
Қудрат эса Хосиятнинг шу ҳислатлар эгаси бўлгани учун ҳам жуда қадрлайди:
"У бошқача бўлолмайди, уни ўзгартириш ҳам қийин. Умуман олиб қараганда- ҳаммаям бундай бўлолмайди!"-бу Қудратнинг ўз аёли ҳақидаги ҳулосалари эди...
Раҳбар бувининг қистовига кўра- Хосият энди ҳар оқшом Дилбарга тафсир китобидан сураларни ўқиб берар, бир пайтлар ўзида қўрқув уйғотган- бу улуғ каломни эшитаркан, Дилбарнинг кўзларидан ёшлар селга айланиб оқарди. Бора-бора у онаси бежиз бу сураларни эшитгач-қандай ўзгарганининг сабабини ҳам тушуниб етди.
"Ҳа, бу улуғ калом, дарҳақиқат меҳрибон Зотнинг сўзидир!"
Шуҳрат аканинг ўтган олти ой бир оёғи- шу уйда бўлди. Эрталаб, тушда ва кечқурун ҳали Азамат, ҳали Лобар ойисининг ёнига келиб кетар, асосий вақтларда бу уйда Дилбарга керакли бўлган таскин Хосиятнинг овозидан оят кўринишида янграрди.
(Давоми бор)