53.
Шодиёрани кўзлари катта-катта очилди. Жавоҳир жилмайиб, турарди.
Қиз томонга эгилиб олгани учун, масофалар ҳам яқин.
—Ҳўш акам бўлса нима қилибди? -деди Шодиёра қаддини бироз ростлаб. Ўзини дадил тутишга уриниб.
—Унга турмушга чиқдим деб нега ёлғон гапирдинг? -Жавоҳир нигоҳлари билан, Шодиёрани забт этишга уринаётгандек туйиларди гўё.
—Мен «Элёр акага турмушга чиқдим» деган гапимни эслолмайман!
—Судда бўлажак турмуш ўртоғимга дегансан!
—Собиқ хотинингиз эканим. Асиссентлик қилишимга тўсиқ бўлмаслиги учун. -Шодиёра Жавоҳирга тик қараб жавоб бераркан. Жавоҳир аввалгидек жиддий қарашлари билан қизни бўйсундира олмаслигини англагандек бўлди.
—Ота-онанг билан яшамаётганингчи?
—Ҳисоб беришга мажбурманми?
—Менда «эрга тегибди» деган таҳмин уйғотиш учун, шундай қилгансан деб ўйласамчи?
—Сизни ўйларингизни менга қизиғи бўлмасачи?
Жавоҳир жилмайди. Унга қандай бўлмасин Шодиёра билан гаплашиш муҳим эди ҳозир.
Аввалгидек, титраб эмас, дадил туриши ҳам бир янгиликдек қизиқ эди Жавоҳир учун.
—Қизиқмасми ростдан?
—Умуман! -Шодиёра стулини деворга тираб, сурдида ўрнидан туриб, амаллаб Жавоҳир ва девор орасидан ўтмоқчи бўлди.
—Ростдан қизиқ эмас-а? -Жавоҳир энди йўлга туриб олгани учун, Шодиёра қимирлолмай қолди.
—Қизиқ эмас дедимку, қочинг йўлимдан! -масофа жуда яқинлиги учун, Шодиёра нигоҳини олин қочди. Тик қараса, нигоҳлар орасидаги масофа ҳеч қанчани ташкил қилмасди.
—Қизиқ бўлмаса нега юрагинг бу қадар кучли уряпти? -Жавоҳир қизни гипноз қилмоқчидек унга яқиндан тикилди. Ростдан Шодиёрани юраги дукурлаши кучли эди...
—Ҳақоратлар, тухматлар. Калтаклар, ҳиёнат! Умуман ўзидан фақат оғриқли вазиятлар қолдирган ўтмиш билан юзлашишни хоҳламайди бу юрагим. Ўша хотираларни тузган одамни ҳам кўришни истамайди. Шунга ҳавфдан безовта. -Шодиёра бу сафарги гапларини Жавоҳирни кўзларига тик қараб айтди.
—Мен сен учун ҳавфманми? -деди Жавоҳир кўз узмай қараркан.
—Энг кучли ҳавфсиз. Ҳаётим кушандаси. Шунча ўтган гап-сўзлардан кейин, қаршимда бу қадар ғоз туриш учун, қанчалик безбет, сурбет бўлиш керак?