Рахматли бувимнинг дугоналари бўларди. Фарзандлари вафот этиб кетганми ё бола кўрмаганмиди, эсимда йўқ, кунда-кунора бизникига келардилар. Бир куни ўша аёл бизни мақтаб қолдилар:
- Ўртоқ, невараларингга кўз тегмасин, бир-биридан ақлли, бир-биридан доно-я! Қандоғам бахтли экансан!
Мен ғурурланиб бувимга қарадим. Ичимда: "Хозир бувимам бизни мақтайдилар, айниқса мени!" - деб махтал турибман. Лекин бувим...
- Э, қўй, мақтама буларни! Бола-чақанинг фитна эканини билмайсан-да! Сен шукрингни кўпайтир. Бу невараларам бор бўлсин-у, лекин... - у ёғига аллақанча менга ёқмаган гапларни айтдилар. Болалигимга бориб, бувимдан хафа бўлдим. Кечгача тўсрайиб юрдим. Кечки пайт бувим мени ёнларига чақирдилар.
- Бояги гапларимга хафа бўлдинг-а? - дедилар. Мен баттар тумшайдим.
- Хали ақлинг тўлишмаган-да, қизим, шунга хафа бўлдинг. Қулоғингда бўлсин, улғайиб, фарзанд кўрсанг, фарзанди йўқ аёлларнинг олдида болаларинг билан зинхор мақтанма! Уйи йўқнинг олдида уйингни мақтама! Пули йўқ, ночорнинг олдида тўкинлигинг билан мақтанма! Пиёда қолганларнинг олдида уловингни мақтама! Айб бўлади!
- Нимаси айб бўлади?
- Унинг ношукрлиги кўпаяди, ичида хасад уйғониши мумкин, ўксиши мумкин, бир дардига ўн дард қўшилиши мумкин... Буларга сабаб бўлиб қолмаслик керак. Бировнинг ўкинчдан бўйни букилишига сабабчи бўлиш айб... йўқ, гунох бўлади, қизим...
Бу ўгитлар хаётимда шунчалар кўп асқотдики... Мана, сизларга хам илиндим...
Дилфуза Комил
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларга узатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA