"IB-Immunitet" A.F


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Huquq


https://www.instagram.com/immunitet_advokatliq_firma_?igsh=MTRjN2xiaDBicWc2Yg==
Муражаат ушын: 90-705-77-22.
90-422-07-07

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Huquq
Statistika
Postlar filtri


Қашқадарё, Навоий, Бухоро ва Сирдарё вилоятларида адвокатларнинг ноқонуний қилмишлари фош этилди

Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан жойларда ўтказилган тезкор тадбирлар давомида бир нечта адвокатларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.

Жумладан, ЖИБ Деҳқонобод туман судида кўрилаётган жиноят ишидаги айбланувчига нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланишида суд тизимидаги танишлари орқали ёрдам бериш эвазига 4 минг АҚШ доллари олган вақтида мазкур туманда фаолият юритувчи адвокатлик бюроси адвокати Д.А. ашёвий далиллар билан ушланди.

Кармана туманида ўтказилган тезкор тадбирда эса Навоий шаҳрида фаолият юритувчи адвокатлик фирмаси адвокати Х.А. Жиноят Кодексининг 246 ва 273-моддалари билан қўзғатилган жиноят иши бўйича айбланувчига нисбатан мансабдор танишлари орқали енгил жазо тайинлатиб, уни озодликка чиқартириб бериш эвазига 20 млн. сўм ва 500 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Вобкент туманида кузатилган ҳолатда, маҳаллий адвокатлик бюроси адвокати Н.Ғ. Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан айбдор деб топилган фуқарога нисбатан мазкур туман судининг 3 йил 6 ой муддатга озодликни чеклаш бўйича чиқарган ҳукмини ўзининг мансабдор танишлари орқали 1 йил 2 ой муддатда якунлатиб бериш эвазига 1200 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Қарши шаҳрида фаолият юритувчи адвокатлик фирмасининг муқаддам судланган адвокати Б.А. ҳам фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судда кўриб чиқилаётган эр-хотин ўртасидаги никоҳни ваколатли танишлари орқали бекор қилдириб бериш эвазига 1100 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Ширин шаҳрида фаолият юритувчи адвокатлик фирмаси адвокати Б.Қ. Жиноят Кодексининг 270-моддаси 2-қисми “а” банди билан қўзғатилган жиноят иши бўйича айбланувчига нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланишида суд органларидаги мансабдор танишлари орқали ёрдам бериш эвазига 800 АҚШ доллари ва 2,5 млн. сўм олган вақтида ушланди.

Ҳозирда мазкур адвокатларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@IBimmunitet


Леонел Месси бул жерлик емесаууу....

Месси менен Роналдо коп салыстырылады. Бирак оларды салыстырып болмайды.

Неге дийсизбе?
Себеби Месси озге планетадан, ал Роналдо болса озимиздин жигит...

Роналдошыларга жиберип койямыз....😂😂😂

@IBimmunitet


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Юмор формасында болсада, корыкпастан хакыйкатты айтыпты.

Тусинген тусинди...

@IBimmunitet


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бул судья хукыкбузардын харекетлеринде хукыкбузарлык белгилери 100 процент анык коринип турсада, инсанийлык принципине тийкарланып шахсты аклады хам бул харекети менен дунья жузине белгили, тарийхта жаксы тарепи менен аты калган судьяга айланды.
Бирак бизлердин судьялар негедур хеш тарийхта калыуды калемейдиай..😂😂😂

@IBimmunitet


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Жумыс болса илажи болар..... ден саулыктын илажи жогау...
Бирак оны кимлердур тез, ал кимлердур жуда кеш тусинеди.😉😉

@IBimmunitet


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Кимнин харекети дурыс? Еркеклердинбе ямаса хаялларадын?

Менимше ойын кагыйдасына каралса, хаяллардын харекети дурыс, бирак адамийлык коз карастан надурыс.

Нызамлар, омирдеги кагыйдаларда сондай. ...

Жуумак хар ким озине шыгарады...😉

@IBimmunitet


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бу видео роликда анчагина ҳақиқатлар ёритилган. Бироз бўрттирилган. Лекин ҳар қандай ҳазил тагида ҳақиқатлар ётади. Ростан ҳам ҳозирги кунда адвокатлик касби энг сердаромад, жозибали касблардан бирига айланиб бормоқда. Ушбу касб бу борада ҲМҚОни ортда қолдирди десак муболаға қилмаган бўламиз.

@IBimmunitet


❗️Андижон вилояти ҳокими ўринбосари қўлга олинган

Андижон вилояти ҳокими собиқ ўринбосари — вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи Ботиржон Ҳамроевга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган.

Унинг хонадонида ўтказилган текширувлар давомида бюджет маблағлари талон-торож қилиниши, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва бошқа ҳолатлар бўйича терговга чақиртирилган ва процессуал тартибда ушланган.

Уйдаги тинтув вақтида уч миллион доллар миқдоридаги маблағ топилган.

Ботиржон Ҳамроев 2019 йилдан буён вилоят ҳокими ўринбосари сифатида фаолият олиб бориб, октябр ойи бошида лавозимини тарк этган.

@IBimmunitet


ҲМҚО тизимидан ўз хоҳишига кўра кетган ходимлар нега ҳозир тизимга қайтгиси келмаяпти?

Сабаблари: ойликнинг кўп эмаслиги, маънавий муҳитнинг расволиги, қонун устуворлигини таъминлашнинг имкони йўқлиги, ноқонуний топшириқлар мавжудлиги, иш вақтининг чегараланмаганлиги, виждонли ходимларга кун йўқлиги ва ҳоказо.

@IBimmunitet


Исландия тўлиқ 4 кунлик иш ҳафтасига ўтди

Исландияда 4 кунлик иш ҳафтасига ўтиш орқали эришилган натижалар бутун дунёда иш режимига бўлган ёндашувни ўзгартиряпти. Бу мамлакатда 2015—2019 йиллар оралиғида ўтказилган кенг миқёсли тадқиқотлар 4 кунлик иш ҳафтаси нафақат ходимлар саломатлиги ва бахтиёрлиги, балки умумий иш самарадорлигини ҳам оширишини кўрсатди. Бугунги кунда мамлакат аҳолисининг 51 фоизи шу форматда фаолият юритяпти ва бу уларнинг турмуш сифатига ҳам сезиларли таъсир кўрсатяпти.

4 кунлик иш ҳафтасига ўтиш фақатгина Исландияда эмас, балки бошқа кўплаб давлатларда ҳам синовдан ўтказилган. Мисол учун, Испанияда ҳам ҳукумат ушбу ғояни қўллаб-қувватлаб, 2021 йилда тўрт кунлик иш ҳафтаси бўйича пилот лойиҳани йўлга қўйди. Бу дастур орқали ходимларга маошлари сақланиб, 4 кунлик иш графиги жорий қилинди.

Лойиҳага кўра, иш вақтларининг қисқариши ижобий натижаларга олиб келган ва бу формат ишчиларнинг саломатлигига ҳам ижобий таъсир кўрсатган. Шу билан бирга, Испаниянинг бир қатор компаниялари иш самарадорлигини ошириш учун ушбу режани қўллаяпти.

Японияда ҳам иш режимига нисбатан ўзгаришлар киритиляпти. Бу мамлакатда Google каби йирик компаниялар ходимларининг бахтиёрлигига эътибор қаратишяпти. Microsoft Япония эса 2019 йилда тўрт кунлик иш ҳафтасини синовдан ўтказиб, ходимлар самарадорлигида 40 фоизгача ошиш кузатди. Бу натижа Япония каби иш вақти узун бўлган давлатларда 4 кунлик иш ҳафтаси ҳақида жиддий ўйлаш зарурлигини кўрсатади.

Буюк Британияда эса бир қатор йирик компаниялар ўз ходимлари учун 4 кунлик иш ҳафтаси тажрибасини жорий қиляпти. Тадқиқотлар Британияда ҳам шунга ўхшаш натижаларни кўрсатяптм: ишчиларнинг саломатлиги яхшиланган, стресс даражаси пасайган, иш самарадорлиги эса аксинча ошган.

Бу форматни амалга ошириш, албатта, ўзига хос муаммоларни келтириб чиқариши мумкин, масалан, юқори даражадаги хизмат талаб қилинадиган соҳаларда иш вақтини қисқартириш баъзи логистик муаммоларни келтириши мумкин. Шунга қарамай, кўплаб давлатлар 4 кунлик иш ҳафтасига ўтишни қўллаб-қувватламоқда ва бу жараён ижтимоий ва иқтисодий ўсишга туртки бўлаётганини кўрсатмоқда.

@IBimmunitet


Ҳурматли ИИВ раҳбарлари, "шонли" ШХХБ ходимлари, ўзингиз 15-25 млн ойлик маош ола туриб, туман-шаҳардаги ходимларингиз 5-8 млн ойликка зўрға кун ўтказаётгани озгина бўлса ҳам виждонингизни қийнамаяптими?

Ходимларни ҳадеб "тадбир" бўлади деб қўрқитиб, оила аъзоларини чақириб, йиғилишлар ўтказиб, фотосессиялар қилиб, у ерда баландпарвоз гапларни гапириб, кунда-кунора пора олмаслик бўйича огоҳлантириб, тилхатлар олишни фойдаси йўқ.

Бу ишлар ҳудди оч қоринга чалинган сурнайга ўхшайди. Ходимлар энг аввало оддий инсон, робот эмас. Улар аввало оиласини боқиши керак, уларни едириб, ичириши керак. Уларнинг ҳам сизга ўхшаб орзу-ҳаваслари бор.

Сизлар миннат билан бераётган арзимаган ойлик бу ойдан кейинги ойга учма-уч етяпти холос. Сизлар буни барибир тушунмайсизлар. Қўрқитсак ёки яхши гапирсак ходимлар бировдан пул талаб қилмайди деб хато ўйлайсизлар.

Пора билан қўлга тушган ходимлар бўйича ҳам энг асосий айбдор аслида сизлар бўласизлар. Статистикани қаранг, аксар ҳолларда терговчи ёки бошқа ходимлар арзимаган 100-500 доллар билан қўлга олинмоқда. Бу тўқликка шўхлик эмас, балки ноиложликдан, ойлик маош етмаганликдан қилинган чорасизликдир. Минглаган ходимлар, айниқса юристлар тизимдан ўз хоҳишига кўра чиқиб кетгани ва кетаётгани сизларни ҳушёрликка чақирмаяптими?

Бунинг ўрнига, ходимларга етарлича шарт-шароитлар, муносиб иш ҳақини таъминлаб берсанглар, бу каби салбий ҳолатлар деярли содир бўлмайди. Талаб қилишдан олдин шароит яратиб бериш керак деган қоида ИИОга ҳам тегишли. Шундоқ ҳам пичоқ суякка қадалиб бўлган.

Сабр қилиш керак, шукур қилиш керак деган гаплар эскирди. Бу гаплар ходимлар тугул, уларнинг оила аъзоларини ҳам энсасини қотиряпти. Чунки, бошқа соҳаларда оддий хизматчилар ҳам, хатто устачилик билан кун кўрадиган инсонлар ҳам ходимлардан анча кўп пул топаётганини ходимлар жудаям яхши билиб, кўриб туришибди. Уларни тобора камайиб бораётган ғурури тизимда ушлаб турибди холос.

Мен бу гапларни қуйи поғонадаги ходимларни кўриб, билиб гапирдим. Бирорта гапимда озгина бўлса ҳам хусумат ёки муболаға йўқ. Ҳурматли раҳбарлар, "шарафли" ШХХБ ходимлари Сизларга инсоф ва уйғоқ виждон тилаб қоламан. Ходимларга эса сабр тилашдан бошқа чора йўқ.

👉@IBimmunitet


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Без комен...

@IBimmunitet


Диққат: скутердаги ҳуқуқбузарликлар учун ҳам жарималар белгиланди

Президент томонидан имзоланган янги қонунга кўра:

✅ скутерлар ва индивидуал ҳаракатланиш воситаларини бошқариб бораётган шахсларнинг йўл ҳаракатини тартибга солувчи сигналларга бўйсунмаслиги, устунлик берувчи, тақиқловчи ёки кўрсатма берувчи йўл белгиларига риоя этмаслик —

БҲМнинг учдан бир қисми миқдорида (125 минг сўм) жарима солишга сабаб бўлади.

✅ Скутер ва самокатларни белгиланган тартибда нур қайтаргичлар ва чироқлар билан жиҳозланмасдан ҳайдаса —

БҲМнинг иккидан бир қисми миқдорида (187 минг 500 сўм) жарима солинади.

✅ Индивидуал ҳаракатланиш воситаларининг ва скутерларнинг ҳайдовчилари одамларни ташиса —

БҲМнинг иккидан бир қисми миқдорида (187 минг 500 сўм) жарима солинади.

✅ Скутер ёки индивидуал ҳаракатланиш воситасини бошқариб бораётган шахснинг алкоголли ичимлик, гиёҳвандлик моддаси таъсирида ёки ўзгача тарзда маст бўлган ҳолда йўл ҳаракати қоидаларини бузиши —

БҲМнинг уч баравари миқдорида (1 млн 125 минг сўм) жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу қонун 28 ноябрдан эътиборан кучга киради.

@IBimmunitet


Sońǵı waqıtlarda orinlardagi prokurorlar hám olardıń orınbasarları tárepinen JKning 276 -statyası 2-bóliminde kórsetilgen jınayattı islegen shaxslarǵa qarata bile-tura qamaq tarizindegi bas sharasın qóllaw maqsetinde tergew shólkemlerine jınayat jumısın JKning 25, 273-statyasına qayta kvalifikatsiyalaw hám jınayat islegen  shaxstı qamaw boyınsha nızamǵa qarsı tapsırmalar beriw jaǵdayları kobeyip atirilganligi gúzetilip atır.

Bul ulıwma nızamǵa qayshi tapsırma. Usı ámeliyat adamgerchilikke de tuwrı kelmeydi. Nege degende, hár kim etken qılmısına muwapıq jaza alıwı kerek. Bunday nızamǵa qılap, ádilsiz tapsırmalar menen náshebentlikke qarsı gúresip bolmaydı.

Ókinish penen aytiwimiz kerek, bul sıyaqlı naxaq ustap turılǵan shaxslarǵa qarata qamaq tarizindegi bas sharasın qóllaw haqqındaǵı prokurorlardin sudqa kirgizgen iltimasnamalari ǵárezsiz bolmaǵan, prokuraturanıń sizgan sızıǵınan shıqpaytuǵın sud'yalar tárepinen tolıq qánaatlantirilmaqda. Sud bolsa atina " spektakl'" ushın bolıp ótpekte.

Sudtin ozi qamaq tarizindegi bas sharasın tańlaw tuwrısındaǵı isti (sanktsiya) kóriw waqtinda hámme: tergewshi, prokuror, qorǵawshı, sud'ya, hátte qamaqqa alinilip atarilgan shaxs da JKning 25, 273-statyasında kórsetilgen jınayat belgileri joq ekenligin, bul prokurordin nızamǵa qarsı talabı boyınsha ámelge asırılıp atırǵanın, sudta jinayat isi  JKning 276 -statyası 2-bólimine qayta kvalifikatsiyalap, shaxs sud zalidan azat etiliwin biladi.

Bıraq, sud prokuraturanıń basımınan qorqıp, iltimasnamada qanday kórsetilgen bolsa, tap sonday qilip uygariwga kóshirip, iltimasnamani qánaatlantirip qoyadi.

Mine nege ǵárezsiz, ádalatlı sud sistemasınıń ornı juda úlkenligi. Egerde sud ǵárezsiz bolǵanda, bul sıyaqlı nızamǵa qılap tapsırmalardı biykar etip, shaxslarǵa qarata qollanǵan bul túrdegi bas  sharalardı basqa túrdegi bas sharasına ózgertirgen, bul sıyaqlı absurd ámeliyatqa shek qoyılǵan bo'lar edi. Buǵan bıraq talay qawın pisigi bar. Sol orında prokurorlar ham tergewshilerge eki awız sóz.

Húrmetli prokurorlar ham tapsirma orinlawshi quwirshaq tergewshiler sizler joqarıdaǵı sıyaqlı jaǵdaylarda qamawǵa tapsırma berip atırǵan waqtıńızda, sol jınayat islegen shaxslardı ornına ózińizdi bolmasa da, hesh bolmasa jaqınlarıńızdı, shańaraq aǵzalarıńızdı qoyıp kóriń.

@IBimmunitet


7175153.pdf
2.5Mb
❗️Кўпчилик ҳайдовчилар кутаётган қонун қабул қилинди, хайдовчилар жаримадан 48 соат ичида хабардор қилинмаса, жарима бекор бўлади👏

Энди йўл ҳаракати коидалари бузилганлиги тўғрисидаги маълумот жарима солиш ҳақида карор чиқаришга ваколатли бўлган шахсга йўл ҳаракати коидалари бузилганлиги махсус автоматлаштирилган фото- ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган пайтдан эътиборан қирқ саккиз соат ичида юборилмаган тақдирда, маъмурий хукукбузарлик тўғрисидаги иш ушбу Кодекснинг 271 моддасига мувофик тугатилади.

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 28.10.2024 йилдаги ЎРҚ-985-сон

👉 @IBimmunitet


Мантия кийиш ихтиёрийми, ёҳуд интизомни бузиш ҳам ҳуқуқбузарлик

Ўзбекистон Республикаси
Судьялар олий кенгашининг
2024 йил 15 майдаги 1903-сонли қарори билан тасдиқланган "Судьялар одоби кодекси" нинг 8-моддасида Судья одил судловни жорий этилган намунадаги махсус кийим (мантия)да амалга ошириши шартлигини белгилаб қўйилган.

"Судлар тўғрисида" ги Қонуннинг 74-моддасига кўра эса, "Судьялар одоби кодекси" талабларини бузганлик судьяни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.

Демак, суд мажлисини мантиясиз олиб боришга интизомни бузиш, деб қаралиши лозим. Ҳар қандай суд мажлиси ортидан бундай судья (лар) га нисбатан хизмат текшируви ўтказилиши ҳамда интизомий жавобгарлик масаласи кўриб чиқилиши шарт.

Бу Қонун талаби.

@IBimmunitet


Окыу курсымыз даслепки тергеушиликке таярлау.

Бул хаккында толык маглыумат видеодан алсаныз болады.

@IBimmunitet


❗️“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги Конституциявий Қонун қабул қилинди

Унга кўра,

Вазирлар Маҳкамаси – ижро этувчи ҳокимиятнинг олий органи бўлиб, иқтисодиётнинг, ижтимоий ва маънавий соҳаларнинг самарали фаолият кўрсатишига раҳбарлик қилишни, Конституция ва қонунлар, Олий Мажлис палаталари қарорлари, Президент фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ижросини таъминлайди.

Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистонда ижро этувчи ҳокимиятнинг ягона тизимига раҳбарлик қиладиган коллегиал органдир.

Вазирлар Маҳкамаси ўз фаолиятида Олий Мажлис ва Президент олдида жавобгардир.

Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг яхлит тизимига вазирликлар, қўмиталар, агентликлар ва инспекциялар киради.

Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Ҳукуматининг аъзолари – Бош вазир, унинг ўринбосарлари ва вазирлардан иборатдир. Қорақалпоғистон Республикаси ҳукуматининг бошлиғи Вазирлар Маҳкамаси таркибига ўз лавозими бўйича киради.

@IBimmunitet


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
❗️ГАИ сизни штрафга ёза олмайди!
3.27 - ”Тўҳташ мумкин эмас” белгиси ўрнатилган ҳудудда бемалол тўҳтасангиз бўлади, қачонки сизда видеодаги ҳолат кузатилса

Видеони шопир танишларга ташлаб қўйинг

👉 @IBimmunitet


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бийминнет тек АНА...

@IBimmunitet

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.