Инсон организми 24 соат мобайнида
👉Тунги соат 1да: айни шу вақтда инсон ширин уйқуда бўлсада, организм ҳар ҳил касалликларни сеза олади. Бўлар бўлмас товушга ҳам уйғониши мумкин.
✌️Тунгги 2да: жигардан бошқа тананинг бирча қисмлари пассив холатда бўлади. Жигар айни шу вақтда оганизмни захарлардан, токсинлардан тозалайди.
🖖Тунгги соат 3да: Тана секин ишлашни бошлайди. Бу вақтда инсоннинг қон босими энг қуйи босқичда бўлади. Нафас олиш ва қон томирлари жуда секин ишлайди.
👂Тунгги 4да: эшитиш қобилияти ўткирлашиб, одам дарров уйғониб кетиши мумкин.
🖐Тонгги соат 5да: буйраклар яхши ишлай бошлайди, агар одам ҳар куни шу вақтда уйғониб, ўрнидан турса,кун бўйи тетиклик хамрохингиз бўлади.
❤️Тонгги соат 6да: тана жисмоний жиҳатдан уйғонади, яъни қон босими кўтарилиб, юрак уриши тезлашади. Агар инсон ўзи ухлаб ётса ҳам, унинг бадани уйғоқ бўлади.
🍋Тонгги соат 7 да: организм вирус ва бактериялардан тозаланишни бошлайди, агар шу вақтда илиқ хароратдаги сувга лимоннинг бир бўлакчасини солиб, оч қоринга ичилса, организм иммун тизими мустахкамланади.
🍷Соат 8да: Тана дам олиб, жигар ҳар қандай заҳарли моддалардан тозаланиб, дам олади. Бу вақтда алкоголь ичимликлари истеъмол қилинса, жигарга катта зиён етказилади.
☀️Соат 9 да: Инсон руҳий жиҳатдан фаол бўлиб, дардга енгил бўлади. Юрак шу вақтда яхши ишлайди.
🏃♀️Соат 10да: организм кучга тўлган, ҳар қандай ақлий ва жисмоний ишларни инсон осонлик билан бажара олади.
👨❤️💋👨Соат 11да: Юракнинг уриши секинлашади, Оғир жисмоний ишлар ва зўриқишлар мия ва танани зўриқтиради.
🍏Соат 12 да: қоринни ўта тўйғизиш мумкин эмас. Ошқозонга катта куч келади.
🙇♀️Соат 13да: Жигар “дам олиш”га чиқиб, қон айланиш кучаяди, тана уйқуни хохлайди.
🤷♀️Соат14 да: организм дам олиб, юрак уриши пасаяди, инсонни енгил уйқу босади.
🍔Соат 15да: барча органлар уйғониб, иштаха очилади. Овқат яхши ҳазм бўладиган вақт.
🍩Соат 16да: қондаги қанд миқдори ошади. Бу вақтда ширинлик истеъмол қилишдан воз кечган маъқул.
🏋️♀️Соат 17да: организм қуввати кучайиб, инсон танасининг ҳаракатчанлиги ошади. Аксарият спортчилар айнан шу вақтда машқ қилади.
🌤Соат 18да:Руҳий фаоллик шу дақиқадан бошлаб пасаяди.
💥Соат 19да: қон босими кўтарилади, тана маълум вақт зўриқишда бўлади. Бош оғриқлари мавжуд инсонлар учун қийин вақт.
🔥Соат 20да: Инсон тезликни хохлайди, танада қўзғалиш кузатилади.
💫Соат 21да: инсоннинг рухий холати тинчланади. Хотира кучаяди. Актер ва талабалар матн ёдлайди.
❄️Соат 22да: тана харорати пасаяди, юрак уриши секинлашиб, организм тинчликни хохлаб қолади.
☁️Соат 23 да: тана дам олишга хозирланади. Мия янги маълумотни қабул қилиб, таҳлил қилишни истамайди.
🌜Соат 24да: туш кўришга қулай вақт. Тана ва мия уйкуга кетади.
@Zamonaviy_psixolog