Биласиз, Ўзбекистонда жиноят содир этган фуқарога молиявий имконияти етмаса, давлат томонидан адвокат тайинланади. Мана шу тайинланган адвокат жиноятчини қай даражада ҳимоя қилади, деб ўйлайсиз? Ҳеч қандай. Шунчаки оддий бир жасад номига, қоғозларда мавжудлигини кўрсатиш учун иштирок этади.
Бутун жараён давомида давлат берган адвокат кўзини телефондан узмасдан ўтказади. Бефарқ, эътиборсиз. Гумонланувчи бутун суд жараёнини ўзини ўзи ҳимоя қилади. Адовкат тергов ҳужжатлари билан танишиб ҳам чиқмайди. Бордию, гумондор бегуноҳ бўлса, аммо адвокат ёллашга пули бўлмаса, давлат адвокати билан қамалиб кетиши ҳақиқатга яқин. Чунки у ўрганмайди, изланмайди.
Ҳамма гап давлат томонидан адвокатга иштирок учун жуда кам пул берилишида экан. Бир томондан тўғридир. Чунки битта жиноятни чуқур ўрганиш, терговга, судга қатнаш анча вақт ва маблағни талаб этади. Аммо инсон тақдири унинг қўлига тушганини ҳам унутмаслиги керак. Шунинг учун адвокатлар ўртасида рейтинг тизими, ютқазишининг сабаблари ўрганилиши, муҳокама этилиши зарур. 5 миллиондан қашшоғи бор мамлакат учун бундай адвокатлари виждон билан ишласа ёмон бўлмасди.
АҚШда бундан 40-50 йил аввал инсон ҳуқуқлари билан ҳолат жуда ёмон эди. Аммо АҚШ ўз хатолари устида ишлайдиган ва уни тўғрилаб борувчи мамлакат. Қайси йўналишда ҳуқуқлар бузилса, ўша йўналишда зарур чораларни кўради. Шунинг учун бўлса керак, ўтган даврдаги хатолари хусусида исталганча фильм ишлайди. Кўрсатади. Дам олиш кунига ана шундай хато-хулоса фильмни, «Просто помиловать» тавсия этаман. Реал ҳаёт мавжуд бўлган воқеа. Туҳматдан барчани ўзи асрасин.