Самарқанд туманларининг бирида битта ҳоким ишлаган. Анча ҳалол меҳнат қилган. Ҳеч қаерни ўмармаган, ҳеч қаерда шахсий бизнес ташкил қилмаган. Хуллас, бойлик жамғармаган, эл қатори яшаб, ишлаган.
Ўша ҳоким анча вақтдан кейин ишдан кетади. Шундан сўнг, одамлар тўй-маъракаларда олдингидек мулозамат қилмас, келди-кетдиси билан бировнинг иши бўлмабди. Бунинг устига одамлар шивир-шивир қилишар ва шунча ишлаб пул тўпламаганини гапириб, уни койишган.
Бир куни ҳоким бозорга тушибди. Ул бул олиб, аракаш билан уйига пиёда қайтибди. Йўлда аравакаш нега амал тегиб турганида бойлик ортирмаганини сўрабди. Ҳалоллик, жамиятга наф тегиш, деган жавоблардан кейин аравакаш ҳам собиқ ҳокимни тузлабди. Мансаб доимий эмаслигини, биров раҳмат айтмаслигини, берилганда пулни йиғиш, уй, мошина олиш кераклигини айтибди.
Собиқ ҳокимнинг хулосаси: Бир томондан ўша йигит ҳақ. Биров раҳмат айтмаяпти. Қолаверса, арава тортиб кун кўрувчи ҳалол инсон шундай фикрлаяптими, демак бошқаларники бундан ҳам баттар. Жамият ўзи учун ҳалол меҳнат қилган инсонларни қадрлай билиши керак. Ҳурматини, иззатини жойига қўйиши керак. Жамиятнинг ўзи амалдорларни коррупцияга йўналтирмаслиги, аксинча коррупциядан ҳоли бўлган шахсларни олқишлаб туриши зарур. Ҳокимлар мактаби, депутатлар ёки бошқа амалдорлар мактаби йўқ. Уни жамиятнинг ўзи тарбиялайди.
Тугади.
@i_think_uz