Husni Xulq


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


🌸Tashqi kòrinishimiz balki òzimizni unchalik ham qoniqtirmas, ammo gòzal xulqimiz bilan barchani qalbini zabt eta olamiz!🌸
Murojaat uchun:👉 @HusKom_MMbot
Reklama uchun:👉 @HusKom_MM
©️Kanaldan ma'lumot olinganda manba kòrsatilsin❗

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Болаларингиздан ҳаққингизга дуо қилишларини сўранг.

«Болалар бегуноҳ бўлади. Уларни дуосини фаришталар талашиб аршга кўтаради» Шундай экан фарзандингиздан дуо олишни одат қилинг. Ҳудди ота-онангиздан дуо олгандай... Инша Аллоҳ қабул бўлади.

Эрталаб ишга кетаётганизда: «Ўғлим (қизим) менинг ҳаққимига бир дуо қилинг» денг. Бундан фарзандларингиз ҳам дуо қилишни ўрганади, сизнинг дуоингиз ҳам кўкка кўтарилади.

Умар розияллоҳу анҳу доимо набираларини Масжидга бирга олиб бориб, бирга дуо қилдирар эдилар. Бу холни кўрган кишилар ҳайрон бўлиб, ҳазрат сиз ҳам чакана одам эмассиз, ўзингиз дуо қилаверинг десалар, ёш болалар бегуноҳ бўлади, уларнинг дуолари шаксиз қабул бўлади деганлар.

🤲 Фарзандингиз "Ота-онамга икки дунё саодатини ва хаж ибодатини насиб эт, Аллоҳим..." дея дуо қилсин...

©Jaloliddinrumiyy🍃

@Husni_Xulqim🕊


АЁЛИМГА ХИЁНАТ ҚИЛДИМ...

😔Буни билиб қолди. Ҳеч нима демади, фақат кўзларимга кўзлари тўла ёш билан 5 дақиқа термулиб турдида,🥲 ичкарига кириб кетди...
Тунда унинг йиғиси овозини эшитдим... Тонг саҳаргача йиғлаб чиқди. Ёнига бориб юпатолмадим... Тонг сахар йиғи овози тўхтагани учун, мен ҳам ухладим...

😱Эрталаб уйғондим. Қуёш анча кўтарилиб қолибди... Аёлим мени уйғотмабди-да, деган хаёл билан ўрнимдан турдим... Негадир атроф жим жит эди ичкарига кириб қарасам Аёлим😳

ДАВОМИ👇


©BintuSodiq

@Husni_Xulqim🕊


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Turmush o’rtog’ingiz sizni sevadimi?

©osiyo_muxtarova

@Husni_Xulqim🕊


#Jumboq
❗️Ushbu surat oddiy ko‘ringani bilan unda bir sir bor. Bu savolga juda kam odam to‘g‘ri javob bera oladi.

❓Diqqat, savol: sayohatga chiqqan talabalar sonini toping! Eng qizig‘i, u siz o'ylagan son emas!

Javobni tekshirish✔️


"ЎЗИМГА АЧИНДИМ..."

Кўп қаватли уйда тураман. Мавземизга кираверишда, “Шифокорлар шахарчаси”нинг кичик бозорчаси бор. Ўзи кичик бозор бўлса-да, бирламчи эҳтиёж маҳсулотларининг бари мавжуд. Шу бозорча кираверишида 2 аёл “Пишган жўхори” сотади. “Олтин тепа” тарафдан ҳар куни 2 қоп маккажўхори олиб келиб, тирикчилик қилишади. Офтобдан қорайган, меҳнатдан дағаллашган, оғир-оғир қопларни кўтаравериб эркаклашган мунис аёллар. Уларнинг бири, ўзимизнинг жайдари, иккинчиси голланд навили жўхори сотади. Икковининг ҳам ўзига яраша мижозлари бор. Кунига 60-70 минг топмаса ҳам, ҳарна қора қозонни қайнатишга кўмак деб қўйишади...

Фарзандларим маккажўхорини яхши кўришади, кунда бўлмаса ҳам 3-4 кунда бир, уйга албатта маккажўхори олиб кираман. Охирги 10 кунлар чамаси, аёлларнинг бирлари кўринмай қолдилар. Бу орада, жайдари маккажўхори сотувчи аёлдан нафақат мен, балки бошқа харидорлар ҳам олди. Аёлнинг даромади ҳам аввалги кунларга нисбатан ошгани табиий. Бугун, эски сотувчи аёл яна савдога чиқибдилар, бир четда, тирикчилик дардида, ҳорғин ўтириб савдо қиляптилар. Саломлашиб, кўришиб, опа бормисиз, фарзандларим “голланд жўхориларингиз”ни соғинди, нега кўринмай қолдингиз деб сўрадим, кулиб.

Улар ҳам кулиб, эҳ ука, мени жўхорим “голланд” навли, юмшоқроқ, сал қиммат бўлса-да тез сотилади. Шеригимники жайдари, ширин бўлса ҳам сал қаттиқроқ, шунга сотилиши камроқ. Даладан қатнаймиз, қорақозон, тирикчилик... Ҳаммамизнинг дардимиз бир... Бизни уйда иккита сигир бор, сутини сотаман, жўхорини ён фермадан олиб, пишириб сотаман, болалар ейман дейди, хуллас амаллаб яшаяпмиз.

Шеригимнинг тирикчилиги эса фақат шу жайдари жўхоридан, у тўй бошлаб қўйган, мен-ку
10 кун сутимни сотсам куним ўтади, унга бошқа ёрдам бера олмасам, ҳеч бўлмаса шу ёрдам бўлсин, мен йўғимда кўпроқ жўхори сотиб, кўпроқ пул топсин деб чиқмадим, унга эса мазам бўлмади, деб қўя қолдим...

Ҳалолликка қурилган савдо ва иймон тўла қалбни шу аёлда кўрдим ва ўзимни сарҳисоб қилиб, ўзимга-ўзим ачиндим…

Беҳзод Абдураҳмонов

©konspektor

@Husni_Xulqim🕊


ТАЪЛИМ

Амр ибн Утба ўғлининг устозига шундай деди: «Боламни ислоҳ қилишнинг энг аввали ўзингни ислоҳ қилиш бўлсин. Чунки шогирдларингнинг кўзи сенинг кўзингга боғланган бўлади. Сен қилган ҳамма нарса уларнинг наздида яхши, сен қилмаган ҳамма нарса уларнинг наздида ёмондир. Уларга Аллоҳнинг Китобини ўргат. Аммо мажбурламагин, ундан безиб қолишмасин. Лекин уларни ўз ҳолига ҳам ташлаб қўймагин, Қуръондан узоқлашиб қолишмасин. Уларни ҳадиси шарифлар, яхши шеърлар билан «суғориб», тўйдиргин. Бир илмни яхши ўрганмагунларича бошқасига ўтма, чунки қалбга (зеҳнга) кўп нарса кираверса, уларни фаҳмлаб олиш қийин бўлиб қолади. Уларга саҳобалар ва солиҳ инсонларнинг турмуш тарзларини ўргат, номаҳрам аёллар билан гаплашишдан қайтар. Мени юз-хотир қилиб ўтирма. Мен сенинг кифоя қилишингга ишонаман».

Ҳажжож болаларининг муаллимига шундай деган экан: «Уларга ёзишдан олдин сузишни ўргат, чунки одам ўзининг ўрнига ёзадиган одамни топиши мумкин, лекин ўзининг ўрнига сузадиган одамни топа олмайди».

"Солиҳлар гулшани" китобидан.
©Jaloliddinrumiyy🍃

@Husni_Xulqim🕊




Tilingni nega duosiz qoldirding?
Eshikni taqillatmasdan ochilishini kutyapsanmi?

- Jaloliddin Rumiy

©Rumiy_Jaloliddin 🍃🍃

@Husni_Xulqim🕊


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
❗️Тинимсиз телефон томоша қиладиган болаларда нималар содир бўлади?

©dodasi

@Husni_Xulqim🕊


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Эртага ҳаммаси яхши бўлади…

©Рано Муминова

@Husni_Xulqim🕊


👨‍👩‍👧‍👦Ota-ona 3 toifaga bo'linadi.

1️⃣. "Bolani urib tarbiyalasa, odam bo'ladi", deydiganalar.
2️⃣. "Bolani ba'zida sekin urib turish kerak, shunda butun umriga bunday qilish mumkin emasligini esida tutadi", deyidiganlar.
3️⃣. "Bolani hech qachon urish mumkin emas," deydiganlar.

SIZ QAYSI TOIFAGA KIRASIZ?


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Оналаридан хафа бўлганларга 3⃣ маслаҳат



🎙Хадича Кубро Тонгар
✍️Таржимонлар: Мадина Шоҳакимова, Солиҳа Маҳмуд

©Muslimaatuz

@Husni_Xulqim🕊


🌿 15 daqiqa

«15 daqiqa qoldi» pichirladi bola loy yoʻldan sirgʻalib chopib borarkan. Magazinga shoshib kirib gʻijimlangan pulni uzatdi. Sotuvchi qiz mensimaygina pulni olarkan bolani jerkib berdi: «Nima balo, axlatdan oldingmi?»
Bola boshini egib, arang gapirdi: «Axlat tozalaganim uchun oldim».
Uyga yugurib kirdi, anchadan beri ayol kishining izi tushmagan hovli ichkaridagi bemor kabi bolani mungʻayibgina qarshiladi.
«Keldim....» dedi bola hansirab. U piyoladagi suvga issiqqina nonni botirib, buvasining ogʻziga tutdi. Bemor tamshana-tamshana koʻzlarini yumdi.
Buvasining soʻnggi iftorligi edi bu.

©falsafasi_hayot 🍃

@Husni_Xulqim🕊


👁 KRISTALL – Кўриш қобилиятини тиклашда ноёб витамин! 👁

✅ Узоқни ва яқинни кўра олмаслик
✅ Глаукома ва катаракта
✅ Қуруқ кўз синдроми ва астигматизм

Кўришни қарийб 100% тиклашга ёрдам беради!

📌 Батафсил маълумот ва буюртма учун:
➡️
https://dexpress-uz.shop/kristall/12
➡️
https://dexpress-uz.shop/kristall/12


#ayollarga
Аёллар яратилишига кўра эркакларга нисбатан таъсирчан ва ҳис – туйғуга берилувчан бўлади. “Уяни она қуш қуради”, деган гап аёлнинг оиладаги ўрнини ва аҳамиятини жуда чиройли кўрсатиб беради. Аллоҳ бахш этган муҳаббатни турмуш ўртоғи ва фарзандлари билан баҳам кўрган, улардан ёрдамини аямаган, кўплаб муаммо ва қийинчиликларга бардош берган, сабр қилган аёл оиласининг мустаҳкам тиргаги саналади. Аёл – уйдаги севги булоғи, дард олгувчи малҳам, илиқ қучоққа эга она. Вақти келса, у мижжа қоқмайди, фарзандининг бошида бедор тунларини ўтказади. Керак бўлса, ўзи емай – едиради, ўзи ичмай – ичиради, киймай – кийдиради. Боласининг бошига бирор ташвиш тушишидан доим ташвишланиб юради. Тўққиз ой қорнида кўтариб катта қилган фарзандига бўлган муҳаббатини умр бўйи қалбида олиб юради. Уйига, вазифаларига содиқ ва фарзандларига меҳрибон аёлнинг эри уйдан хотиржам ҳолда кўчага чиқади. Уйи ва фарзандларининг бошига бирор кулфат тушишидан хавотирланмайди. Чунки у биладики, уйда уларни муҳофаза этувчи, номусли хотини бор. Аммо у бўлмаса, ташвишга туша бошлайди.
Аёл турмуш қурганидан сўнг ўз эри ва фарзандларини, уларнинг ҳақ-ҳуқуқини ҳар нарсадан устун қўяди. Ҳаётини шунга мослаштиради. Бундан кейинги барча ҳаракатлари уйдаги ҳузур-ҳуловатни таъминлаш ва саодатга эришишга қаратилади. Аёл киши эри ва фарзандлари учун қилган ҳар бир хизмати эвазига чексиз савобга эга бўлишини билиши лозим.

📚“Бахтли оила” китобидан.
©Jaloliddinrumiyy🕊

@Husni_Xulqim🌿


Ko‘p xafa bo‘lma..!
Shuni yaxshi bilki, qancha yig‘lasang shuncha kulasan...
Hamma narsani tugadi deb ham o‘ylama..!
Qancha sevsang shuncha sevilasan...
🌱

- Mavlono Rumiy

©Rumiy_Jaloliddin 🕊

@Husni_Xulqim🕊


Mazlum bo‘lsang bo‘lgin, zolim bo‘lmagin,
Uzilsang uzilgin, uzgan bo‘lmagin.
Mahsharda hisobi juda ham og‘ir,
Ezilsang ezilgin, ezgan bo‘lmagin... ☘

- Jaloliddin Rumiy

©Rumiy_Jaloliddin 🍃

@Husni_Xulqim🕊


КУЙЛАК ТИКТИРАМАН ДЕБ ФАСОН КИДИРИБ  НЕЧТА КАНАЛГА КИРИБ ЧИКДИМ БИЛМАЙМАН ЛЕКИН БИТТА КАНАЛНИ ТОПДИМ
💥Окшом
💥Кучага
💥Ишга
💥катта

ХОХЛАГАН ЁШГА  ХОХЛАГАН ЖОЙГА КИЙИШГА ФАСОНЛАР ЖАМЛАНГАН КАНАЛГА КИРИБ  ФАСОНЛАРИ ЧИРОЙЛИЛИГИДАН ЧИКИБ КЕТА ОЛМАДИМ
💥ФАСОНЛАР 💥
https://t.me/+dWuE4wLXj-kwNTMy
https://t.me/+dWuE4wLXj-kwNTMy
💥ЧЕВАРЛАР ДУНЁСИ💥
https://t.me/+7zxZcKM1gO8xOTMy


ШОҲ  ВА  ШАЙХ
 
Бир шоҳ суҳбат асносида шайхга қарата: “Тила тилагингни, бажо келтириб, сени хурсандқилмоқчиман”, деди.
Шайх: “Эй шоҳ, катта гапиришдан ҳаё қилмайсизми? Менга ҳиммат кўрсатадиган қудратга эга эмассиз ҳали. Яна бироз куч ва қудратга эга бўлганингиздан кейингина яхшилик қилишга ғайрат қилинг! Менинг икки қулим бор. Уларнинг иккиси ҳам ҳақирдир. Айни пайтда, бу иккиси сизни ўз йўриғига солиб, ҳукмини ўтқизмоқда. Сиз шоҳ эканглигингизга қарамасдан бу икки қулнинг қулига айланганингиздан хабарингиз ҳам йўқ”, деди.
Шоҳ: “Ким бу икки қул? Қулларнинг менга амр қилиши мен учун шармисорлик ва тубанлик-ку”, деди ҳайратланиб.
Шайх: “У икки қулдан бири ғазаб, иккинчисиники эса шаҳватдир”, деб жавоб берди.
Ғазаби ва шаҳватини енгиб, дунё ҳою-ҳавасидан воз кечган дарвешни асл подшоҳ деб билгин. Қуёш ва ой бўлса ҳам, бўлмаса ҳам ундагинур таралаверади. Бутун борлиғи маънавий бойликдан иборат бўлган зотнинг ўзи бир хазинадир. Моддиятга душманлиги бўлган инсонгина ҳақиқий молу-давлат эгасидир.
 
✍️Турк тилидан Нигина Мирзаева таржимаси
©Jaloliddinrumiyy🍃

@Husni_Xulqim🕊

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.