Хукукий ахборот ва конунлар

@huquqiyaxborot_va_qonunlar Yoqdi 1
Bu sizning kanalingizmi? Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun egalikni tasdiqlang

“Ҳуқуқий ахборот" канали аҳолининг ҳукукий онги ва хукукий маданиятини юксалтириш максадида фаолият юритади . Бу канал оркали Сиз хуқуқий соҳада ечими топилмаётган муаммоларингизга жавоб топишингиз мумкин .
Мурожаат учун : @xuquqiyaxborot_va_qonunlar_bot
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
Telegram


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Telegram
Indeksga qo‘shilgan
02.12.2020 06:48
reklama
SearcheeBot
Telegram-каналлар оламидаги сизнинг йўлбошчингиз.
Telegram Analytics
TGStat хизмати янгиликларидан бохабар бўлиш учун обуна бўл!
TGAlertsBot
Каналингиз репостлари ва эсловлари ҳақида хабар беради.
285
ta obunachilar
~233
1 ta e’lon qamrovi
N/A
kunlik qamrov
N/A
bir kundagi e’lonlar
81.8%
ERR %
0
iqtibos olish indeksi
Kanalning repost va eslovlari
0 ta kanal eslovlari
0 ta e’lonlar eslovlari
0 ta repostlar
Eslov va repostlar topilmadi
@huquqiyaxborot_va_qonunlar iqtibos olgan kanallari
Saida Mirziyoyeva
Xushnudbek.uz
Bosh prokuratura
Prokuratura Departamenti
Transport_Prokuraturasi
Huquqiy Axborot
So‘nggi e’lonlar
O‘chirilgan e’lonlar
Eslovlar bilan
Repostlar
#Ҳукумат_қарори

Ҳукумат қарори билан Халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) олган ёшларга имтиҳон топшириш харажатларини тўлиқ қоплаб беришнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

🖥 Регламентга кўра, халқаро имтиҳонларда юқори балл олган ёшлар имтиҳон харажатларини қоплаб бериш учун сертификат олганидан 180 кунда давлат хизматлари марказларига ёки ЯИДХП орқали (my.gov.uz) мурожаат қилади.

➡️ ДХМ 10 дақиқада, ЯИДХП орқали эса автоматик тарзда ҳужжатлар Ёшлар ишлари агентлигига юборилади.

🔎 Агентлик 15 кунда аризачининг сертификатини верификациядан ўтказади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉 https://lex.uz/docs/5370812

@huquqiyaxborot_va_qonunlar
To‘liq o‘qish
Saida Mirziyoyeva'dan repost
2013 йил оиламиз учун оғир келди, кутилмаганда яқин бир инсонимиз оламдан ўтиб қолди. Бу мусибат мени ҳаётга бошқача қарашга мажбур этди. Аслида, Аллоҳ паноҳидан бошқа ҳимоямиз йўқлигини ва Ўзига мустаҳкам имонгина бизни қутқара олишини тушундим.

Ўша кунлари қалбимда бир Чақириқни ҳис қилдим. Буни сўз билан тушунтириш қийин. Олдинлари бундай кучли туйғуни сезмаган эканман. Каъбани тавоф қилиш, Ҳаж ибодатини адо этиш истаги бутун борлиғимни қамраб олди.

Балки кимдир: "Сиз учун бу муаммо эмас-ку?!' - дейиши мумкин ҳозир. Аммо унда вазият бошқача эди.
Ташкилий муаммолар етарлича, яна ўша йили бедаво касаллик - Эбола вируси тарқалгани ҳам ортиқча бўлди. Лекин менинг кўзимга у пайтда ҳеч қандай тўсиқлар кўринмади.

Биз квота бўйича навбат кутиб, Ўзбекистонлик зиёратчилар гуруҳида жой қидирдик. Бир йил деганда йўлимиз очилди ва Саудия Арабистонига йўл олдик.

Ҳаж зиёрати қоидасига кўра самолетимиз Мадина шаҳрига қўнди. Ҳаво 45 даража иссиқ. Бошқа зиёратчилар билан бирга 6-8 кишилик хоналарга жойлашдик.

Ибодатни қаттиқ ушлайдиган бувижоним бошчилигида аммажоним, холам, синглим ва мен - жами 5 аёлмиз.

Самолётдан тушибоқ, бувижоним ҳаммамизни масжидга олиб бордилар. Қорин оч, туну кун тайинли овқат емаганмиз. Эҳсон қилиб хурмо билан қора нон тарқатиб юрган одамга дуч келганимизда синглим иккимизнинг хурсанд бўлиб кетганимизни кўрганингизда эди! Умримда бунақа мазали нон емаганман! Ўша кундан хурмога ҳам меҳрим тушиб қолди. Доим ўзим билан (бувижонимнинг бир дунё қуртларига қўшиб), бир жуфт хурмо олиб юрадиган бўлдим 🥰

Эртасига автобусда Маккага йўл олдик. Йўл бўйи талбия айтиб кетдик. Шу нарса хотирамда мухрланиб қолди.

Маккага йўлимиз анча машаққатлар билан кечди. Сафар бошиданоқ кимсасиз жойда автобус бузилиб қолди. Ҳайдовчи арабчада алланималарни тушунтирдию бизни яқин орадаги бекатга тушуриб кетди. Чўлнинг қоқ ўртаси. Телефонда алоқага чиқиб бўлмайди. Нима қилишни билмай, бекатда ўтирибмиз, чангга ботиб. Орқамиздан сўраб келадиган одам йўқ 😔 Бир соатдан кейин қандайдир автобус кўринди. Ойналари синиқ. Ичи тўла араб эркаклари. Улар ҳам Маккага кетишаётган экан. Бир амаллаб автобусга чиқиб, жойлашиб олдик. Лекин бу билан саргузаштимиз тугагани йўқ. 2 соатлик йўлдан кейин бу ҳайдовчи ҳам бизни қандайдир блок-постда ташлаб кетди 😔
4 марта машина алмаштириб, 3 соатлик йўлни 8 соатда босиб ўтдик. Эҳромларимиз кўринишдан уч кун саҳрода пиёда юрган сайёҳларнинг либосига ўхшаб қолганди))

Ниҳоят манзилга етдик, орзуимиздаги маскан - Масжидул-Ҳаромга, муқаддас Каъбага келдик.

Барча машаққатлар айни пайтда ёқимли ҳам эди. Мен атрофдагилар билан бирлигимни ҳис этиб турардим. Аллоҳга яқин бўлиш йўлидаги бу қийинчиликлар мен учун қувончга айланиб кетди.

Биз Ҳажга борган 2014 йили Aрафа куни жумага тўғри келди. Буни Ҳажжул-акбар, дейишар экан. Бу биз учун ҳақиқий омад, бахтимиз бўлди. Aйтишларича, Маккага ўша йилдагичалик кўп одам келмаган эмиш.
Каъбани айланар эканмиз, одамлар оқими бизни шунчалик ўзи билан тез тортиб кетардики, неча марта айланганимизни санашга зўрға улгурардик...

Мен кўп давлатларда бўлганман. Лекин бундай муҳитни, бунчалик дунёдан узилиш ҳиссини бошқа ҳеч қаерда ҳис қилмаганман.

Бу ҳисни туйиш барчага насиб этсин. У муқаддас заминга ҳар бир диндошимизнинг оёғи етсин. Яна бир бор Рамазон рўзасини гўзал тарзда ўтказишни тилайман. Ибодатларингиз қабул бўлсин, азизлар.
🤲🏻

@SShMirziyoyeva
To‘liq o‘qish
Наша священная религия учит нас быть человечными, жить, ценя мир и спокойствие, проявлять сострадание. С таким пониманием и видением мы способны укрепить мир, дружбу и согласие в каждой семье и махалле, во всем нашем обществе. Повторяю, если будут мир и здоровье, придет и все остальное

Президент Республики Узбекистан
Шавкат Мирзиёев

Подписаться на канал👇👇👇
@huquqiyaxborot_va_qonunlar
Келажагимиз – сизларнинг илмингиз. Ҳозирги давр талабини кўраяпсизлар. Мен ёшлар форумида айтганимдек, илм ўтда ёнмайдиган, сувда чўкмайдиган, ҳеч ким сиздан тортиб ололмайдиган бойлик. Шундай экан, кўпроқ ўқинглар. Бугун қайси ёш ўзини қийнаб, билим олиб, тажриба орттирса, келажакда албатта натижаси бўлади

Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон Республикаси Президенти

Каналга уланиш 👇👇👇
@huquqiyaxborot_va_qonunlar
To‘liq o‘qish
Ёлғон хабарни қандай фарқлаш мумкин?


Каналга уланиш👇👇👇
@huquqiyaxborot_va_qonunlar
М.Ж.М'dan repost
@modem555
Xushnudbek.uz'dan repost
#hadis #ramazon

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Айтиннлар-чи, агар бирингизнинг эшиги олдида анҳор бўлса, у ўшанда ҳар куни беш марта ювиниб турса, унинг киридан бирор нарса қоладими?" дедилар.
"Унинг киридан ҳеч нарса қолмайди", дейишди.
"Худди шунга ўхшаб, Аллоҳ беш вақт намоз ила хатоларни ювади", дедилар у зот».

Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.

Намоз Исломнинг устуни, тоатларнинг дуридир. У нафсни поклаш ва аҳлоқни сайқаллаш борасидаги воситалардан бири ҳамдир. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кўплаб ҳадиси шарифларида намознинг аҳамияти ва фазли ҳақида баён қилганлар.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг «Руҳий тарбия» китобидан.


👉 @xushnudbek 👈
To‘liq o‘qish
#Сураган_эдингиз . Кадастр ҳужжатини расмийлаштириш бўйича ариза берганимда аризам рад этилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантиришди. Шундай бўлса ҳам аризамни қабул қилишларини сўрадим. Қандай ҳолатларда кадастр паспортини бериш рад этилади?


Каналга уланиш 👇👇👇
@huquqiyaxborot_va_qonunlar
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси қайта ташкил этилди

“Хотин-қизларни қўллаб қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (210-сон, 14.04.2021 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси қайта ташкил этилди.

📋 Қарор билан Жамғарма тўғрисидаги низом тасдиқланди.

🔰 Унга мувофиқ Жамғарма:

👉 оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, шу жумладан, ногиронлиги бўлган шахсларга, ногиронлиги бўлган фарзандларини тарбиялаётган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож хотин-қизларга уй-жойларнинг бошланғич бадалини тўлаб беради;

👉 хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, соғлиғини сақлаш, аёллар спортини ривожлантириш, меҳнат ва ўқиш шароитларини яхшилаш билан боғлиқ тадбирларни молиялаштиришга кўмаклашади;

👉 хотин-қизларнинг тадбиркорлик ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш учун тижорат банкларига ресурс маблағларини белгиланган тартибда жойлаштиради;

👉 хотин-қизларга меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар бўйича билим ва кўникмаларни эгаллашлари учун зарур шароитлар яратиш билан боғлиқ тадбирларни молиялаштиришга кўмаклашади.

Каналга уланиш👇👇👇
@huquqiyaxborot_va_qonunlar
To‘liq o‘qish
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 13 апрель куни ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш борасида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Каналга уланиш 👇@huquqiyaxborot_va_qonunlar
1 июндан “ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга ва меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш, бир ойлик ҳарбий хизматни ўташ харажатлари бюджетдан тўлаб берилади.
__

С 1 июня расходы участников "молодежной тетради" и воспитанников детских домов на обучение вождению и прохождение месячной военной службы, будут компенсироваться из бюджета.
@maxsus_rakurs

Каналга уланиш 👇
@huquqiyaxborot_va_qonunlar
To‘liq o‘qish
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ўзбекистон фуқароларига хорижий давлатда яшаш учун маблағларсиз қолган тақдирда, молиявий ёрдам кўрсатилади

Ҳукумат қарори (201-сон, 12.04.2021 й.) билан “Ўзбекистон фуқароларига хорижий давлат ҳудудида яшаш учун маблағларсиз қолган тақдирда, молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди

☑️ Низомга кўра, консуллик округи ҳудудига вақтинча кирган фуқаро яшаш учун маблағларсиз қолганда, муассасага молиявий ёрдам сўраб мурожаат қилиши мумкин.

✅ Консуллик округи – хориждаги муассаса иш олиб борадиган ҳудуд, у бир нечта давлат ҳудудини ўз ичига олиши мумкин.

⏳ Муассаса 2 иш кунида фуқародан ариза ва бошқа ҳужжатларни қабул қилади, аризадаги келтирилган асослар тўғрилигини текширади, унинг хорижда бўлиш шароитларини аниқлайди (сафар мақсади, виза, яшаш шароити).

🔁 Ҳужжатларни ўрганиш асосида молиявий ёрдам кўрсатишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида хулоса тайёрлайди ва уни Ташқи ишлар вазирлигига тасдиқлаш учун юборади.

📲 Вазирлик 1 иш кунида фуқарога ёрдам кўрсатишга оид ҳужжатларни ва хулосани кўриб чиқади ҳамда молиявий ёрдам кўрсатиш ёки рад этиш тўғрисида хат юборади.

☑️ Хат олганидан сўнг 1 иш кунида муассаса фуқаро билан қарз шартномасини тузади. Озиқ-овқат маҳсулотлари, турар жой, кийим-кечак ва транспорт харажатлари учун тўлов ўтказади.

📂 Ариза рад қилинганда консуллик мансабдор шахси ариза берувчига рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда хабарнома юборади.

🗓 Қарз олган фуқаро 30 кунда республика бюджетига қарзни қайтаради.

Каналга уланиш👇👇👇
@huquqiyaxborot_va_qonunlar
To‘liq o‘qish
#Сураган_эдингиз. Оилавий корхона бошлиғи ўзгарган, иштирокчилари ўзгарган тақдирда қайта давлат рўйхатидан ўтказиладими?


Каналга уланиш 👇
@huquqiyaxborot_va_qonunlar
#Эълон

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссияси томонидан хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича малака имтиҳони ўтказилади.

Санаси ва вақти:
16 апрель куни, 10:00 да

Имтиҳон жараёнлари 10:00 дан бошлаб Адлия вазирлигининг расмий веб-сайти орқали тўғридан-тўғри трансляция қилинади.

@adliyangiliklari
To‘liq o‘qish
#Биласизми

Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар қуйидаги маҳсулотлар билан бепул таъминланади (1 киши учун бир ойда):

👉 Ун (олий нав) – 3 кг;
👉 Гуруч – 1 кг;
👉 Гречка ёрмаси – 500 гр;
👉 Макарон маҳсулотлари – 500 гр;
👉 Мол гушти (суяксиз) – 1 кг;
👉 Хонаки парранда гўшти – 1 кг;
👉 Сариёғ – 200 гр;
👉 Тухум – 15 дона
👉 Қанд-шакар – 1 кг;
👉 Кунгабоқар ёғи – 1 л;
👉 Кўк ёки қора чой – 200 гр;
👉 Атирсовун – 100 гр;
👉 Кирсовун (65%) – 200 гр;
👉 Кир ювиш порошоги – 150 гр;
👉 Катта ёшдагилар учун таглик газмол – 8 дона.
@huquqiyaxborot_va_qonunlar
To‘liq o‘qish
Кимлар руза тутмаслиги мумкин?
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

Касал ёки мусофир кишилар, ҳомиладор ёки эмизикли аёллар, рўза тута олмайдиган қарияларга рўза тутмасликка рухсат берилган. Қуръони каримда: “Бас, сизлардан кимки бемор ёки сафарда бўлса, саноғи бошқа кунлардандир. Мадори етмайдиганлар зиммасида бир мискин кимсанинг (бир кунлик) таоми фидядир…”, дейилган (Бақара сураси 184-оят).

Рўза тутса, касаллиги зиёда бўлишидан қўрққан бемор, рўза тутмайди. Сафардаги кишига рўзаси зарар қилмаса, рўза тутгани афзал. Лекин рўза тутмаса ҳам узрли ҳисобланади, гуноҳкор бўлмайди.

Ўзи ёки бола (ҳомила)сига зарар етишидан қўрққан эмизикли ёки ҳомиладор аёл ҳам, рўза тутмайди. Рўза ўзига ёки боласига зарар қилмайдиган эмизикли ва ҳомиладор аёллар, албатта, рўзани қолдирмай тутадилар. Юқорида саналган узрли кишиларнинг барчаси Рамазондан кейин имкон бўлиши билан қолиб кетган кунларнинг рўзасини тутиб берадилар.

Рўза тута олмайдиган қариялар фидя, яъни, Рамазоннинг ҳар кунига бир мискинга бир кунлик таом ёки унинг қийматини берадилар. Рўза тута оладиган қариялар одатдагидек рўза тутаверадилар.

Ҳайз ва нифос кўрган аёллар ҳам узрли кунларида рўза тутмайдилар. Пок бўлишлари билан рўзани тутиб бошлайдилар. Қолиб кетган кунларни Рамазондан кейин тутишади. (“Ҳидоя”, “Ихтиёр”, “Фатҳу бобил иноя” китоблари).
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати

@huquqiyaxborot_va_qonunlar
To‘liq o‘qish
#Биласизми

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар 10 гектаргача иккиламчи ижарага берилиши мумкин

Батафсил инфографикада

Каналга уланиш👇👇👇
@huquqiyaxborot_va_qonunlar
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, ишга қабул қилишга 16 ёшдан йўл қўйилади.

✅ Умумтаълим мактаблари, ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртларининг ўқувчилари 15 ёшга тўлганида ота-онасидан бирининг розилиги билан қуйидаги ишларга кириши мумкин:
👉 соғлиғига ва ахлоқий камол топишига зиён етказмайдиган ишга;
👉 таълим олишга халақит бермайдиган ишга;
👉 ўқишдан бўш вақтида жалб қилинадиган енгил ишга.
Хужжатнинг расмий тулик матни 👇https://lex.uz/docs/142859

Каналга уланиш👇👇👇
@@huquqiyaxborot_va_qonunlar
To‘liq o‘qish
Bosh prokuratura'dan repost
​​Бош прокуратура -
https://t.me/uzbprokuratura

Тошкент шаҳри -
https://t.me/toshkentprokuraturasi

Сурхондарё вилояти -
https://t.me/Surxondaryoviloyatiprokuraturasi

Жиззах вилояти -
https://t.me/jizzaxviloyatprokuraturasi

Ҳарбий прокуратура -
https://t.me/rhp_uz

Хоразм вилояти -
https://t.me/Xorazmviloyatiprokuraturasi

Навоий вилояти -
https://t.me/navoiyprokuraturasi

Фарғона вилояти -
https://t.me/FargonaViloyatProkuraturasi

Самарқанд вилояти -
https://t.me/samarkandprokuraturasi

Қашқадарё вилояти -
https://t.me/qvprokuratura

Тошкент вилояти -
https://t.me/toshvilprokuraturasi

Қорақалпоғистон Республикаси -
https://t.me/qrprokuratura

Андижон вилояти -
https://t.me/andijonprokuraturasi

Бухоро вилояти -
https://t.me/Buxoro_viloyat_prokuraturasi

Наманган вилояти -
https://t.me/namanganprokuraturasi

Сирдарё вилояти -
https://t.me/sirdaryoviloyatprokuratura

Транспорт прокуратураси -
https://t.me/Transport_Prokuraturasi

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти -
https://t.me/Department_uz

Мажбурий ижро бюроси -
https://t.me/mib_faoliyatidan

👉 @uzbprokuratura
To‘liq o‘qish
#инфографика

Ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги устувор вазифалар.

Каналга уланиш 👇
@huquqiyaxborot_va_qonunlar