#Сўраган_эдингиз
Паспорт йўқолса, нима қилиш керак?
❓📲Паспортимни йўқотиб қўйдим ушбу вазиятда қаерга мурожаат қиламан, янги паспорт қанча вақтда берилади? (Э.И. Хоразм вилояти)
🔰Қонунчиликка биноан, паспортини йўқотиб қўйган фуқаро зудлик билан доимий рўйхатда турган жойидаги маълумотларни йиғиш пунктига хабар бериши лозим.
📝Шахсларнинг паспортини ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатини йўқотганликлари ҳақидаги аризалари бўйича ички ишлар органлари томонидан маълумотнома берилади, маълумотноманинг орқа томонига доимий ёки вақтинча рўйхатда турганлиги тўғрисида штамп қўйилиши мумкин.
Маълумотнома ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси томонидан берилади.
⏰ Фуқаро паспортини йўқотганда паспорт йўқолгани ҳақида ариза берилган кундан бошлаб бир ой ичида янги паспорт қонунчиликда белгиланган тартибда берилади.
⌛️Зарур ҳолларда, бу муддат ҳудудий ички ишлар органи раҳбарияти томонидан яна бир ойга узайтирилиши мумкин.
❗️Фуқаро паспортини эҳтиёт қилиб сақлаши шарт.
⚖️ Паспортни қасддан яроқсизлантириш ёки эҳтиёт қилиб сақламаслик оқибатида йўқотиб қўйиш тегишлича жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot