#Биласизми
Қонунчиликка мувофиқ, бир қатор шахсларга автомобиль бензини сотиб олишга харажатларнинг бир қисми учун ойлик пул компенсацияси тўланади. 2019 йил 15 августдан компенсация миқдори 75 000 сўмни ташкил этади.
✅ Компенсация олиш ҳуқуқига эга шахслар рўйхати: ⬇️
👉 уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар;
👉 уруш фахрийлари ва уларга тенглаштирилган шахслар;
👉 меҳнатда майиб бўлиш ва касб касаллиги туфайли I ва II гуруҳ ногиронлари;
👉 I ва II гуруҳ болаликдан ногиронлар.
✅ Компенсацияни тайинлаш учун пенсиялар ва нафақаларни тайинлайдиган органларга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади: ⬇️
👉 ариза;
👉 паспорт нусхаси;
👉 имтиёзга бўлган ҳуқуқлар тўғрисидаги гувоҳномалар нусхалари (уруш қатнашчилари ва ногиронлари ҳамда уларга тенглаштирилган шахслар учун);
👉 тиббий-меҳнат эксперт комиссияларининг маълумотномалари нусхалари (меҳнатда майиб бўлиш, касб касаллиги туфайли ногиронлар ва болаликдан ногиронлар учун);
👉 автомототранспортнинг техник паспорти нусхаси;
👉 ҳайдовчилик гувоҳномаси нусхаси ёки Иккинчи жаҳон уруши ногирони билан доимий бирга яшайдиган ва у билан бир турар жой майдонида рўйхатдан ўтган оила аъзосининг ҳайдовчилик гувоҳномаси, паспорти нусхалари ва у томонидан автомототранспорт воситасидан фойдаланиш ҳуқуқига ишончнома.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot