#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби “икки диплом” модели асосида мутахассис тайёрлайди
“Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори (460-сон, 30.07.2020 й.) қабул қилинди.
📌 Қарор билан Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг (Олий мактаб) асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари белгиланди.
✅ Кичик бизнес ва тадбиркорлик, рақамли иқтисодиёт, рақобатни ривожлантириш ва монополияга қарши курашиш, маркетинг, менежмент ва иқтисодиётнинг талаб юқори бўлган бошқа йўналишлари бўйича магистрларни, илмий ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш Олий мактабнинг асосий вазифаларидан биридир.
🏢 Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Олий мактабнинг муассиси ҳисобланади.
🏫 Олий мактаб корпоратив бошқарув ва лойиҳа бошқаруви, бизнес ва тадбиркорлик соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича олий таълим муассасасидир.
💼 Олий мактаб директори ва унинг ўринбосарлари иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг буйруғи билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
👨🎓 Олий мактаб 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб соҳавий хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма “икки диплом” (double degree) модели асосида магистратура мутахассисликлари бўйича ўқишни ҳамда илмий ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлашни ташкил этади.
📝 Қарор билан шунингдек, Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратурасига ўқишга қабул қилиш ва уни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
💰 Низомга кўра, Олий мактаб магистратурасида бошқарув кадрлари ишлаб чиқаришдан ажралган ва ажралмаган ҳолда меъёрий ва қисқартирилган муддатларда ўзбек, рус ва инглиз тилларида тўлов-контракт асосида тайёрланади.
☑️ Магистратурага хўжалик бирлашмалари, акциядорлик жамиятлари ва бошқа тадбиркорлик субъектларининг Ўзбекистон ҳамда хорижий давлатлар фуқаролари ҳисобланган, олий маълумотга (бакалавр дипломи мавжуд бўлганда) ва олий таълим муассасасини тамомлагандан кейин 3 йил иш стажига эга 45 ёшгача бўлган (ўқитишнинг фақат кундузги шаклига) раҳбар ходимлари ва мутахассислари суҳбат ва тест синовлари натижалари бўйича очиқ танлов асосида қабул қилинади.
⚠️ Эслатиб ўтамиз, Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби Президентнинг ПФ–5975-сон Фармони билан ташкил этилган.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot