#Биласизми
Шахсни асоссиз ушлаб туриш жавобгарликка сабаб бўлади
✅ Ички ишлар органи ходими, бошқа ваколатли шахс ушлаб туришнинг қонунда белгиланган асослари мавжудлигини бевосита аниқласа ёки бошқа шоҳидларнинг сўзларидан аниқласа:
➖ ўзини таништириши ва ушлаб турилган шахснинг талабига кўра ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатиши;
➖ гумон қилинувчига у жиноят содир этишда гумон қилиб ушланганлигини маълум қилиши;
➖ ушлаб турилган шахсга адвокатга ёки яқин қариндошига телефон қилиш ёки хабар бериш, ҳимоячига эга бўлиш, кўрсатувлар беришни рад этишга бўлган процессуал ҳуқуқларини тушунтириши;
➖ ушлаб турилган шахсга у берган кўрсатувлардан жиноят ишига доир далиллар сифатида унинг ўзига қарши фойдаланилиши мумкинлигини билдириши;
➖ ушлаб турилган шахсдан яқин орадаги ички ишлар органига ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органга бирга боришини талаб қилиши шарт.
📹 Ушбу ҳаракатлар видеоёзув орқали қайд этилиши шарт (кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда видеоёзув орқали қайд этмасликка йўл қўйилади).
☑️ Ваколатли шахслар ва фуқаролар қонунга хилоф ёки асоссиз ушлаб турганлик ёхуд ушлаш вақтида ваколатлари доирасидан четга чиққанлик учун қонунда белгиланган жавобгарликка тортилади.
❗️Жиноят кодексининг 234-моддасига кўра, била туриб, қонунга хилоф равишда ушлаб туриш 1 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot