#Қонунчиликдаги_янгиликлар
“Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори (ПҚ–4730-сон, 26.05.2020 й.) қабул қилинди.
🏢 Қарорга мувофиқ, “Ахборот ва компьютер технологиялари маркази” давлат муассасаси “Ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлаш ва ахборот-мультимедиа маркази” давлат муассасаси деб қайта номланди.
☑️ Маданият ва санъат кўргазмаси ҳамда Ёшлар маданият ва санъат маркази тугатилиб, уларнинг балансида бўлган бинолар ҳамда моддий-техник воситалари Маданият вазирлигига (вазирлик) ўтказилади.
🔺 Вазирлик ҳузуридаги Маданий мерос департаменти (департамент) ва унинг барча ҳудудий бошқармалари тузилмасида тегишлича юридик шахс мақомига эга бўлмаган Бадиий экспертиза бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари ташкил этилади.
✂️ Вазирлик ҳузуридаги Бадиий экспертиза бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари тугатилди. Шунингдек, қарор билан вазирлик ҳузуридаги “Маданий мерос тиклаш-таъмирлаш” ДУК ҳамда департамент ҳузуридаги “Мерос чашмаси” ДУК тугатилди.
➕ “Гулистон”, “Театр” ва “Мозийдан садо” журналлари ягона таҳририятга бирлаштирилди.
🔰 Маданий мерос илмий-тадқиқот институтига архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини яратиш, геодезия ва картография фаолияти, моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир фаолият турларини тегишли лицензиялар олмасдан амалга ошириш ҳуқуқи берилди.
➡️ Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш маркази вазирлик тизимига ўтказилди.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot