Huquqiy axborot

@huquqiyaxborot Yoqdi 45

Янги қонун ҳужжатлари, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал
Қонунчиликка таклифлар учун: @qonunchilikbot
Саволлар, ҳуқуқшунос маслаҳати учун: www.advice.uz
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
Siyosat


Muallifga yozish
Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Siyosat
Indeksga qo‘shilgan
09.10.2017 20:42
16 May, 12:58 (18 kun oldin)
⚡️ Президент Ш.Мирзиёевнинг Сирдарё вилоятига ташрифининг асосий натижалари:

✅ Давлат раҳбари Сирдарё вилоятида барпо этилаётган турар жой мажмуалари қурилишини бошлаб берди.

❗️ Сув тошқинидан зарар кўрган 4,5 мингга яқин хонадон эгаларининг ҳар бирига Ўзбекистон Республикаси Президентидан:

✅ 40 миллион сўмлик моддий ёрдам;

✅ Телевизор, музлатгич, кир ювиш машинаси, минипеч, электр чойнак ва дазмол каби маиший техникалардан иборат совғалар топширилмоқда.

🏬 Уй-жойлари бутунлай яроқсиз ҳолга келиб қолган аҳоли учун 3 та массивда жами 2 минг 640 квартирали 66 та 5 қаватли уй қурилиши режалаштирилган.

❗️ Таъмирланадиган ва янги қуриладиган уйлар давлат томонидан бепул қуриб-таъмирлаб берилади.

✅ 1 сентябргача одамлар янги кўп қаватли уйларга ва ўзларининг таъмирланган ҳовли-жойларига тўлиқ кўчиб ўтади.

❗️ Шу билан бирга, уйлари зарарланган одамларнинг илгариги ҳовлилари ҳам ўзларида қолади.

✅ Сирдарё вилоятининг Сардоба, Мирзаобод ва Оқолтин туманларида 1 минг 800 га яқин бетон панелли коттежлар замонавий таъмирланиб, ўз эгаларига топширилади.

🔵 Шу мақсадда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри раҳбарлари бошчилигида 305 та қурилиш ташкилоти ва 12 мингга яқин қурувчилар Сирдарёга етиб келган.

❗️Қиймати 2 триллион 143 миллиард сўмлик 323 та катта-кичик лойиҳалар амалга оширилади.

💼 Ушбу лойиҳалар ҳисобига Мирзаобод, Оқолтин ва Сардоба туманларида жорий йилда 10 мингга яқин киши иш билан таъминланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot