Huquqiy axborot

@huquqiyaxborot Yoqdi 45

Янги қонун ҳужжатлари, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал
Қонунчиликка таклифлар учун: @qonunchilikbot
Саволлар, ҳуқуқшунос маслаҳати учун: www.advice.uz
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
Siyosat


Muallifga yozish
Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Siyosat
Indeksga qo‘shilgan
09.10.2017 20:42
26 Feb, 17:15 (95 kun oldin)
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари шўъбаси ташкил этилди

“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент қарори (ПҚ–4612-сон, 24.02.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасида қатор лавозимлар ва котибиятлар тугатилди, янгилари киритилди.

Жумладан, Бош вазир ўринбосари – молия вазири лавозими тугатилди, Бош вазирнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари – иқтисодиёт ва саноат вазири лавозими киритилди.

Бундан ташқари, Ёшлар сиёсати, маданият, маънавият, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари масалалари котибияти Маҳалла, оила ва ёшларни қўллаб-қувватлаш, маданият, маънавият ва жамоат ташкилотлари масалалари котибияти этиб қайта ташкил қилинди ва унинг таркибида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари шўъбаси ташкил этилди.

✅ Бош вазирнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодиёт ва саноат вазири зиммасига мавжуд вазифалар билан бир қаторда қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш юкланди:

👉 республикада камбағалликка оид реал аҳволни ўрганиш, халқаро ташкилотлар, жумладан молия институтлари билан ҳамкорликда камбағалликни бартараф этишнинг ўрта ва узоқ муддатли стратегиялари ҳамда дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширилишини таъминлаш;

👉 аҳолида, айниқса, ёшлар ва аёлларда бизнес юритиш ва тадбиркорликнинг замонавий кўникмаларини шакллантириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, банд бўлмаган аҳолини касбга ўқитиш ва қайта тайёрлаш тизимини ислоҳ қилиш.

Қарор билан Бош вазирга ўрта ва узоқ муддатга мўлжалланган устувор вазифаларни ҳал қилишнинг муҳимлиги ва натижадорлигини ҳисобга олган ҳолда, зарурат бўлганда, Вазирлар Маҳкамаси ходимларининг умумий штатлари сони доирасида унинг ижро этувчи тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot