Huquqiy axborot

@huquqiyaxborot Yoqdi 45

Янги қонун ҳужжатлари, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал
Қонунчиликка таклифлар учун: @qonunchilikbot
Саволлар, ҳуқуқшунос маслаҳати учун: www.advice.uz
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
Siyosat


Muallifga yozish
Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Siyosat
Indeksga qo‘shilgan
09.10.2017 20:42
25 Feb, 17:59 (93 kun oldin)
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Молия вазирлигига қатор функциялар юклатилди

“Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент қарори (ПҚ-4611-сон, 24.02.2020 й.) қабул қилинди.

✅ Қарорга мувофиқ, акциядорлик жамиятлари, тижорат банклари, суғурта ташкилотлари ва йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритилган юридик шахслар:

👉 2021 йил 1 январдан бошлаб, молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС) асосида бухгалтерия ҳисоби юритилишини ташкил этади ва 2021 йил якунларидан бошлаб молиявий ҳисоботни МҲХС асосида тайёрлайди (қонун ҳужжатларида МҲХСга ўтишнинг эртароқ муддатлари назарда тутилган юридик шахслар бундан мустасно);

👉 2021 йил якунига қадар "МҲХС бўйича молиявий ҳисобот" фанини муваффақиятли топширганлиги тўғрисидаги ҳужжатга ёки халқаро бухгалтер сертификатига эга камида 3 та мутахассис миқдорида МҲХСни сифатли қўллаш учун етарли бўлган бухгалтерия хизмати ходимлари фаолиятини таъминлайди.

Қарорга кўра, молиявий ҳисоботни ихтиёрий равишда МҲХСга мувофиқ тайёрлайдиган тадбиркорлар бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари бўйича молиявий ҳисобот тақдим этишдан озод этилади.

Молия вазирлиги МҲХСни жорий этиш бўйича ваколатли орган этиб белгиланди ва унга қатор функциялар юклатилди.

2021 йилдан бошлаб, МҲХС ва аудитнинг халқаро стандартлари бўйича ўқитиш фақат бухгалтерия ҳисоби соҳасидаги халқаро ташкилотнинг аккредитациясидан ўтган ўқув марказлари томонидан амалга оширилади.

Халқаро бухгалтер сертификатига эга бўлган талабгорлар ОТМлар магистратурасининг "Бухгалтерия ҳисоби" ва "Аудит" мутахассисликларига кириш имтиҳонларини топширмасдан тўлов-контракт асосида кириш ҳуқуқига эга бўлди.

Халқаро бухгалтер сертификати - "Сертификатланган халқаро профессионал бухгалтер (CIPA)", "Сертификатланган дипломли бухгалтер (CPA)", "Сертификатланган жамоатчи бухгалтер (CPA)" ва "Халқаро молиявий ҳисобот бўйича диплом (DipIFR)" сертификатларидан бири.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot