Huquqiy axborot

@huquqiyaxborot Yoqdi 45

Янги қонун ҳужжатлари, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал
Қонунчиликка таклифлар учун: @qonunchilikbot
Саволлар, ҳуқуқшунос маслаҳати учун: www.advice.uz
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
Siyosat


Muallifga yozish
Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Siyosat
Indeksga qo‘shilgan
09.10.2017 20:42
25 Feb, 16:21 (93 kun oldin)
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси вазифалари белгиланди

Ҳукумат қарори билан (106-сон, 24.02.2020 й.) Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ичимлик суви таъминоти ва канализация соҳасида давлат назоратини амалга ошириш бўйича ваколатли орган ҳисобланади.

Низом билан инспекциянинг ҳамда ҳудудий инспекцияларнинг асосий вазифалари ва функциялари белгиланди.

Жумладан, инспекция ичимлик сувини оқилона ва самарали ишлаб чиқариш, етказиб бериш ва реализация қилиш, ичимлик сувидан фойдаланиш, канализация ва оқова сувларни тозалаш хизматлари кўрсатиш соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишга доир норматив ҳужжатлар талабларига риоя қилиниши устидан давлат назоратини амалга оширади.

Инспекция бошлиғи Бош вазирнинг биринчи ўринбосари билан келишган ҳолда уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири томонидан лавозимга тайинланади ва озод этилади.

Инспекция фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлиги мунтазам равишда баҳолаб борилади.

Маълумот учун, Президентнинг тегишли Фармонига асосан, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси сифатида қайта ташкил этилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot