Huquqiy axborot

@huquqiyaxborot Yoqdi 45

Янги қонун ҳужжатлари, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал
Қонунчиликка таклифлар учун: @qonunchilikbot
Саволлар, ҳуқуқшунос маслаҳати учун: www.advice.uz
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
Siyosat


Muallifga yozish
Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Siyosat
Indeksga qo‘shilgan
09.10.2017 20:42
22 Feb, 18:13 (96 kun oldin)
Huquqiy axborot'dan repost
​​#Адлия_хабари

“Tashkent Law Spring” яна сизни кутади!

2020 йилнинг 23-25 апрель кунлари
Тошкент шаҳрида “Tashkent Law Spring” II Халқаро юридик форуми бўлиб ўтади.

Форум Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ҳамкор ташкилотлар иштирокида иккинчи маротаба ташкил этилмоқда.

Маълумот учун: “Tashkent Law Spring” Халқаро юридик форуми илк маротаба 2019 йилнинг апрель ойида ташкил этилди. Унда 1 200 нафардан ортиқ ҳуқуқшунос ва бошқа соҳалар мутахассислари иштирок этиб, улардан 250 нафари 40 дан зиёд мамлакатдан ташриф буюрган хорижий иштирокчилардир. Форум сессияларида умумий ҳисобда 134 нафар, шундан 100 нафар хорижлик экспертлар маъруза қилдилар.

Бугунги кунда, IT-технологияларнинг инсон ҳаётида кенг ўрин эгаллаши, глобаллашувнинг кучайиши ва Интернет жаҳон ахборот тармоғининг кенгайиши ҳуқуқ соҳаларига ҳам бевосита таъсир ўтказаётганини, ушбу масалаларни ҳуқуқий тартибга солиш муҳим эканлигини инобатга олиб, II Халқаро юридик форумнинг бош мавзуси “Ҳуқуқ 4.0” деб номланди ҳамда мунозара сессиялари мавзулари асосан Тўртинчи саноат инқилоби шароитида ҳуқуқнинг ўрнига бағишланади.

Шу билан бирга, Форум тадбирлари давомида медиация, арбитраж, адвокатура, корпоратив бошқарув, қимматли қоғозлар, интеллектуал мулк, давлат хусусий шериклик, коррупцияга қарши кураш ва комплаенс, монополияга қарши кураш, ҳуқуқий таълим ва фан ва бошқа кўплаб долзарб мавзулар муҳокама қилинади.

Форум тадбирлари ўзбек, рус ва инглиз тилларида олиб борилади.

Батафсил маълумот учун http://tashkentlawspring.uz сайтига ташриф буюринг ёки Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институтининг (+99871) 268-28-41, (+99871) 268-28-43 телефон рақамларига қўнғироқ қилинг.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot