Huquqiy axborot

@huquqiyaxborot Yoqdi 45

Янги қонун ҳужжатлари, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал
Қонунчиликка таклифлар учун: @qonunchilikbot
Саволлар, ҳуқуқшунос маслаҳати учун: www.advice.uz
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
Siyosat


Muallifga yozish
Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Siyosat
Indeksga qo‘shilgan
09.10.2017 20:42
21 Feb, 19:00 (97 kun oldin)
#Биласизми

Ҳокимият вакилининг қонуний талабини бажармаслик жавобгарликка сабаб бўлади

Ҳокимият вакили бу
- давлатнинг бирон-бир ҳокимият органининг номидан иш кўриб, муайян вазифаларни доимий ёки вақтинча амалга оширувчи ва ўз ваколатлари доирасида кўпчилик ёхуд барча фуқаро ёки мансабдор шахслар учун мажбурий бўлган ҳаракатларни содир этиш ёки фармойишлар бериш ҳуқуқига эга бўлган шахс.

Ҳокимият вакилининг қонуний талабларини бажармаслик ёки хизмат вазифаларини бажаришга тўсқинлик қилиш маъмурий жавобгарликка яъни, фуқароларга 111 500 сўмдан 223 000 сўмгача, мансабдор шахсларга 223 000 сўмдан 446 000 сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу ҳуқуқбузарликни такрор содир этганлик, фуқароларга 223 000 сўмдан 669 000 сўмгача, мансабдор шахсларга 669 000 сўмдан 1 115 000 сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot