Huquqiy axborot

@huquqiyaxborot Yoqdi 45

Янги қонун ҳужжатлари, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал
Қонунчиликка таклифлар учун: @qonunchilikbot
Саволлар, ҳуқуқшунос маслаҳати учун: www.advice.uz
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
Siyosat


Muallifga yozish
Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Siyosat
Indeksga qo‘shilgan
09.10.2017 20:42
19 Feb, 17:15 (97 kun oldin)
#Диққат_танлов

Адлия вазирлиги “Энг яхши юридик хизмат” республика танловини эълон қилади

Танловда ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар барча ташкилотларнинг юридик хизматлари иштирок этишлари мумкин.

2020 йилнинг 15 февралдан 15 мартгача танлов иштирокчиларидан ҳужжатларни қабул қилиш давом этади.

Ҳакамлар ҳайъати томонидан якунланган йил давомида амалга оширилган ишлар ҳисобга олинади. Иштирокчилар тегишли анкетада кўрсатиб ўтилган 10 та йўналиш бўйича қилинган ишларни yurist@adliya.uz почтасига юборадилар.

✅ Танлов ғолиблари сертификат, пул маблағлари ва эсдалик совға билан тақдирланадилар:
👉 1-ўрин — 15 миллион сўм;
👉 2-ўрин — 10 миллион сўм;
👉 3-ўрин — 5 миллион сўм.

Танлов ғолиблари 2020 йилнинг 23 - 25 апрель кунлари бўлиб ўтадиган “Tashkent Law Spring” II Халқаро юридик форумида тақдирланади.

Танлов иштирокчисининг анкетасини қуйидаги манзил орқали юклаб олишингиз мумкин: ⬇️

https://tashkentlawspring.uz/uz/pages/tanlov

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/t.me/huquqiyaxborot