Huquqiy axborot

@huquqiyaxborot Yoqdi 45

Янги қонун ҳужжатлари, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал
Қонунчиликка таклифлар учун: @qonunchilikbot
Саволлар, ҳуқуқшунос маслаҳати учун: www.advice.uz
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
Siyosat


Muallifga yozish
Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Siyosat
Indeksga qo‘shilgan
09.10.2017 20:42
19 Feb, 14:03 (99 kun oldin)
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Раҳбарлари пропискага илтимоснома киритадиган ташкилотлар яна 1 тага кўпайди

Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (88-сон, 17.02.2020 й.).

Киритилган ўзгартиришларга кўра, раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат органлари ва ташкилотлари рўйхатига Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳам киритилди.

✅ Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига киритилган қўшимчага кўра, ишлаб чиқувчи томонидан тайёрланган қуйидаги Президент ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари лойиҳалари Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан мажбурий тартибда келишилади:
👉 давлат фуқаролик хизматини тартибга солиш, шу жумладан давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантиришга доир;
👉 Президент ёки Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган давлат органлари ва ташкилотларининг ташкилий-штат тузилмаларини ўзгартириш масалаларига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot