Huquqiy axborot

@huquqiyaxborot Yoqdi 45

Янги қонун ҳужжатлари, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал
Қонунчиликка таклифлар учун: @qonunchilikbot
Саволлар, ҳуқуқшунос маслаҳати учун: www.advice.uz
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
Siyosat


Muallifga yozish
Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Siyosat
Indeksga qo‘shilgan
09.10.2017 20:42
19 Feb, 10:41 (99 kun oldin)
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

91 та спорт-таълим муассасаси ташкил этилади

“Спорт-таълим муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (90-сон, 17.02.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2020–2024 йилларда босқичма-босқич қуриладиган спорт иншоотларида 23 та болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари ҳамда етарли спорт иншоотларига эга 68 та болалар ва ўсмирлар спорт мактабларининг филиаллари ташкил этилади.

Қарор билан Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимидаги спорт-таълим муассасаларининг фаолияти самарадорлигини рейтинг тизими асосида баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Спорт-таълим муассасаларида олимпия спорт турлари бўйича шуғулланувчилар сонини ошириш натижасида олимпия спорт турини ривожлантириш рейтинг баҳолашнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot