Huquqiy axborot

@huquqiyaxborot Yoqdi 45

Янги қонун ҳужжатлари, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал
Қонунчиликка таклифлар учун: @qonunchilikbot
Саволлар, ҳуқуқшунос маслаҳати учун: www.advice.uz
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
Siyosat


Muallifga yozish
Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Siyosat
Indeksga qo‘shilgan
09.10.2017 20:42
17 Feb, 18:03 (100 kun oldin)
#Биласизми

Манзил-маълумот ахборотлари қандай олинади?

Манзил-маълумот ахбороти
– бу фуқаронинг доимий пропискада турганлиги, пропискадан чиққанлиги, турган жойи бўйича ҳисобга олинганлиги, вақтинчалик рўйхатдан ўтганлиги, шунингдеқ, маълумот мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотлар.

Бу ахборотларни олиш учун ариза берувчи Давлат хизматлари марказларига (ДХМ) ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (ЯИДХП) рўйхатдан ўтади.

Сўнг белгиланган шаклдаги сўровнома тўлдирилиб, электрон рақамли имзо (ЭРИ) билан тасдиқланади.

ДХМ орқали мурожаат этилганда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.

Хизмат учун, ДХМлар орқали мурожаат этилганда 22 300 сўм, Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат этилганда 20 070 сўм миқдорида йиғим ундирилади.

Ваколатли орган (Манзил-маълумот бюролари) сўровнома тушгандан бошлаб 1 иш кунида QR-код қўйилган ахборотни расмийлаштиради ҳамда уни ўз ЭРИси билан тасдиқлаб, тегишли ДХМга ёки ариза берувчига ЯИДХП орқали юборади.

Ариза берувчилар фақат ўзларига тегишли манзил-маълумот ахборотларини олишлари мумкин. Бошқа шахсларга тегишли манзил-маълумот ахборотлари берилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot