Huquqiy axborot

@huquqiyaxborot Yoqdi 45

Янги қонун ҳужжатлари, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал
Қонунчиликка таклифлар учун: @qonunchilikbot
Саволлар, ҳуқуқшунос маслаҳати учун: www.advice.uz
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
Siyosat


Muallifga yozish
Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Siyosat
Indeksga qo‘shilgan
09.10.2017 20:42
17 Feb, 12:48 (104 kun oldin)
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Аффинаж фаолиятини лицензиялаш тартиби белгиланди

“Аффинаж фаолиятини лицензиялашни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори (86-сон, 17.02.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2020 йил 15 мартдан аффинаж фаолияти Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси берадиган лицензия асосида юридик шахслар томонидан амалга оширилади.

Аффинаж фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия фақат давлат хизматлари марказлари (ДХМ) ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) томонидан берилади.

Қарор билан Аффинаж фаолиятини лицензиялашни тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, аффинаж фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензия 10 йил муддатга кейинчалик узайтириш имкони билан берилади.

Аффинаж фаолияти қимматбаҳо металларни қайта ишлаш ва ажратиб олиш, уларни қайтариб бермаслик ёки аффинаж қилинган ҳолда қайтариб бериш хизматларини ўз ичига олади.

Талабгор ДХМларга ўзи бориб ёки ЯИДХП орқали белгиланган шаклдаги лицензия бериш тўғрисидаги аризани тақдим этади.

✅ Лицензияловчи орган тақдим этиш усулидан қатъий назар ариза қабул қилинган санадан ошмайдиган қуйидаги муддатларда лицензия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади:
👉 лицензия бериш учун – 5 иш куни;
👉 лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш, уни қайта расмийлаштириш учун – 2 иш куни;
👉 фаолиятни ўз ихтиёри билан тўхтатиш учун – 8 иш соати.

Аризани кўриб чиқиш учун БҲМнинг 5 баравари (1 115 000 сўм) миқдорида йиғим ва шунча миқдорда давлат божи ундирилади (ариза ЯИДХП орқали юборилганда йиғим ва давлат божи белгиланган сумманинг 90 фоизи (1 003 500 сўм) миқдорида ундирилади).

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot