РЕКТОР БЎЛИШ УЧУН ҚАНЧА ПУЛ КЕРАК?
30 йилдирки Урганч давлат университетида ишлаб келаман. Таълим соҳасида ўтган давр сиёсатини ҳам, янги давр сиёсатини ҳам кўриб келяпман. Мурожаатим бировнинг устидан ёзиш эмас, балки таълимни бошқариш муҳити, ҳолати йиллар давомида ўзгармаётганини кўрсатиб бериш.
Якинда УрДУ ректори сенатга ўтиб кетди. Шундан сўнг университет раҳбариятида тинчлик йўқолди. Гўё энди ким ректор бўлиши бўйича раҳбарлар ўртасинда ёпиқ "гонка"лар бошланди. Кафедрага келсам, ҳар куни шу мавзу. Алишер Атажанов деган молия проректори Олий таьлим замминстри С.Бузрукхоновнинг курсдоши. Яқинда деканлар И.Абдуллаев, З.Жуманиязов ва яна 2-3 нафар деканлар Алишер орқали Бузрукхоновга ректорлик учун катта сумма етказишган. Ҳозир университетда проректор С.Хужаниязов ректор вазифасини вақтинчлик бошқариб турибди.
Ректорликка яна бир номзод ҳоким ўринбосари Санъат Салаев. У ҳам вилоят ҳокими орқали ҳаракатини бошлабди. Чунки яқинда Салаевнинг укаси Ж.Салаев ҳокимга пул ташлаб, Малака ошириш институтига директор бўлди.
Президентимиз таълимни коррупциядан ҳоли қиламан деб турган бир вақтда ректор бўлиш учун катта пул керак, деган фикрлар аксига таъсир қилмоқда.
@huquq_ustuvor⚖