Huquq olami ⚖️

@huquq_olami Yoqdi 1

Фуқароларнинг ҳуқуқий онгини юксалтириш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш мақсадида суд-ҳуқуқ ислоҳотлари, савол жавоблар, суд амалиёти ва тафсилотлари ҳақида ахборот тақдим этувчи расмий канал
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
Siyosat


Muallifga yozish
Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Siyosat
Indeksga qo‘shilgan
02.04.2019 09:09
17 Oct, 17:22 (34 kun oldin)
dan repost: Huquqiy axborot
#Биласизми

Электр энергияси ҳисоблагичларини қиёслашдан ўтказиш тартиби қандай?

Қиёслашдан ўтказиш учун қаерга мурожаат қилиш керак?

Давлат хизматлари марказларига (ДХМ) жисмоний ва юридик шахслар шахсан ўзлари бориб ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали электрон шаклда мурожаат этадилар. Бунда, маиший истеъмолчилардаги ҳисоблагичларни қиёслашдан ўтказиш учун ДХМларга ёки ЯИДХПга ҳудудий электр тармоқлари корхонаси (ҲЭТК) мурожаат этади.

Ҳисоблагични ечиш, қиёслашдан ўтказишга топшириш ҳамда қайта ўрнатиш ишлари билан ким шуғулланади?

Ҳисоблагични ечиш, қиёслашдан ўтказишга топшириш ва ўрнатиш ҲЭТК томонидан амалга оширилади.
Бунда барча жараёнларда МИБнинг ҳудудий бўлинмалари ҲЭТК билан ҳамкорлик қилади, ҳисобга олиш ускуналарига тамға (пломба) қўяди.

Ҳисоблагичлар ҳар йили қиёслашдан ўтказиладими?

Йўқ. 2019 йил 1 ноябрдан бошлаб ҳисоблагичларни қиёслаш даврийлиги жисмоний шахслар учун - 8 йил (ҳозир 4 йил), юридик шахслар учун - 4 йил (ҳозир 2 йил)ни ташкил этади.

1 ноябрга қадар берилган қиёслаш сертификатлари нима бўлади?

Ушбу сертификатларнинг амал қилиш муддати ўз кучида қолади.

Ҳисоблагичнинг қиёслаш муддати келганини қаердан билса бўлади?

Ҳисоблагичнинг қиёслаш сертификатида унинг амал қилиш муддати кўрсатилган бўлади. Бундан ташқари, ҲЭТК томонидан 30 кун олдин бу ҳақда ёзма равишда огоҳлантириш берилади.

Қанча тўлов тўланади?
• жисмоний шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ) 20 фоизи (44 600 сўм);
• ҲЭТКдан (маиший эҳтиёжлар учун электр энергиясидан фойдаланувчи жисмоний шахслар учун) БҲМнинг 15 фоизи (33 450 сўм);
• юридик шахслардан БҲМ 1,5 баравари (334 500 сўм) миқдорида йиғим ундирилади.

Эслатма: ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда, юқоридаги суммаларнинг 90 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Тўловлар қаерга тўланади?

ДХМларга мурожаат қилинганда ушбу марказлардаги кассаларга, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса тўлов ушбу портал орқали амалга оширилади.

Қиёслашдан ўтказиш учун қанча вақт кетади?

Бу 3 босқичда амалга оширилади:
• 1-босқич – сўровнома (ариза) келиб тушганидан сўнг 5 иш кунида ҳисоблагич ечиб олинади;
• 2-босқич - 3 иш куни ичида метрология хизмати томонидан ҳисоблагич қиёслашдан ўтказилади;
• 3-босқич - қиёслашдан ўтказилгандан кейин 3 иш куни ичида ўрнатилади.

Қиёслашдан ўтказишда ҳисоблагич яроқсиз эканлиги аниқланса нима бўлади?

Ҳисоблагичнинг яроқсизлиги ҳақидаги метрология хизматининг хабарномаси асосида ҲЭТК ҳисобга олиш ускунасини 3 иш кунида таъмирлаш ёки янгисига алмаштириш чорасини кўради.

Ҳисоблагични таъмирлаш ёки янгисига алмаштириш харажатларини ким тўлайди?

Ҳисоблагични таъмирлаш ёки янгисига алмаштиришга доир сарф-харажатлар ҲЭТК томонидан қопланади.

Ҳисоблагичлар қиёслашдан ўтказиш учун ечиб олинганда тўловлар қандай ҳисобланади?

Етказиб берилган электр энергияси учун ҳисоб-китоб ҳисоблагич ечиб олингунга қадар бўлган олдинги 3 ҳисоб-китоб ойидаги ўртача сарфдан келиб чиқиб аниқланади.

Ҳисоблагични қиёслашдан ўтказилганлиги бўйича бирор бир ҳужжат бериладими?

Ҳа. Метрология хизмати томонидан ҳисоблагичнинг қиёслашдан ўтказилганлиги ҳақида сертификат берилади.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot