Huquq olami ⚖️

@huquq_olami Yoqdi 1

Фуқароларнинг ҳуқуқий онгини юксалтириш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш мақсадида суд-ҳуқуқ ислоҳотлари, савол жавоблар, суд амалиёти ва тафсилотлари ҳақида ахборот тақдим этувчи расмий канал
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
Siyosat


Muallifga yozish
Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Siyosat
Indeksga qo‘shilgan
02.04.2019 09:09
4 Sep, 16:11 (41 kun oldin)
dan repost: Lex.uz
Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун қабул қилинди.
Қонунда:
- Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчи содир этилган зўравонлик ёки таҳдид ҳақида тегишли органларга ёхуд судга мурожаат этиш, бепул ҳуқуқий маслаҳат, ижтимоий, психологик, тиббий ва бошқа ёрдам олиш каби ҳуқуқларга эгалиги;
- Жабрланувчи етказилган моддий ҳамда маънавий зарарни қоплаш тўғрисида ариза билан судга мурожаат этганида давлат божи тўлашдан озод қилиниши;
- Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланганлар уларга тушунарли тилда ҳимоя механизмлари, кўрсатиладиган ёрдам ва хизматлар турлари тўғрисидаги ахборот билан таништирилиши белгиланди.
Шунингдек, қонунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳамда ички ишлар органларининг мазкур соҳадаги вазифалари белгиланди.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни (http://lex.uz/m/acts/4494709) билан соат 21-00 дан кейин танишишингиз мумкин.