Фалсафий сатрлар dan repost
Қалб фожиаси
Вужуд суд залига айланди.
Қалб жиноятчи.
Ақл қораловчи.
Ғурур жабрланувчи.
Ақл айтди: Қалбни ўтда ёқиш керак. У хиёнаткорни севиб қолиб ғурурни яксон қилди.
Қалб айтди: Мен севиш учун бу вужудга берилганман. Мен севдим, қолгани мени айбим эмас.
Ғурур айтди: Қалбни бу вужуддан бутунлай ҳайдаш керак. Минг лаънат сенга қалб. Сени борлигинг барчамизни барбод қилди.
Қалб йиғлади: Нега бундай? Мени ҳам севиб-севилишга ҳаққим йўқми? Бахтни ҳис қилишга ҳаққим йўқми? Ана қанчадан-қанча нопок қалблар бахтиёр.
Ақл айтди: Сен қалб бошга битган боласан. Кўр-кўрона бир аблахни севиб қолиб ғуруни яксон қилдинг!
Қалб айтди: Йўқ, йўқ у аблах эмас. Мен яна минг бор қайта шу вужудга берилсам ҳам, яна уни севардим.
Суд залида исён кўтарилди.
Ғурур айтди: Қалбни ўтда ёқиш керак.
Соғинч айтди: Қалбни осиш даркор.
Изтироб айтди: Қалбга ўлим...
Исёнчилар қалбни ўтда ёқа бошладилар. Қалб олов ичра ёнаркан нажот кутарди. Ҳа, у ўз севгилисидан нажот кутарди. Уни бу азобларда қутқаришини, қайтиб келиб уни бахтиёр қилишини, чиндан ҳам севгани, севишини айтишини қалб кутарди. Аммо у келмади...
Қалб олов ичра ёнаркан йиғларди: - Ахир айб менда эмас. Ақл ўзинг эмасми уни макаммал ва кўркам деган? Соғинч ўзинг эмасми уни қайта-қайта соғинаверган? Ғурур ахир сен эмасми, уни севмаслигини билсанг ҳам бизни тўхтатмаган? Изтироб ахир сен эмасми, севги азоб бўлса ҳам, ширин азоб деган? Ахир ўша хиёнаткор ақлдан ўтиб, ғурурни енгиб, соғинчни янчиб, изтиробни авраб, менгача етиб келдику. Энди менда нима айб?! Қалбда нима айб?! Қалб ўтда ёнаркан дод солиб йиғларди. Айб менда эмас...
Қалб ёлвора-ёлвора ёниб кул бўлди.
Қалб ўлди...
Энди бу вужуд қалбсиз яшашга маҳкум. Энди бу вужуд ҳеч қачон севмас ва ҳеч нарсани ҳис қилмас эди!...
© Оқил Тўрақул
@Falsafiy_satrlar