#Қашқадарё_вилояти
🔰Ижтимоий тармоқларда “Китоб туманидаги 5-Меҳрибонлик уйида болалар жуда ёмон шароитда яшашмоқда” сарлавҳаси остида чоп этилган мақоладаги ҳолатлар вилоят ҳокимлиги, вилоят прокуратураси, халқ таълими, молия, ИИБ, СЭО ва ЖСХ, бандлик бош бошқармалари масъулларидан иборат ишчи гуруҳи тузилиб, муассасада яратилган шарт-шароитлар ўрганиш юзасидан текшириш ўтказилмоқда.
❗️Дастлабки ўрганишларга кўра:
Халқ таълими вазирининг 14.02.2020 йилдаги 01-06/2-131-сонли хатида мехрибонлик уйларида ота-онаси бор кам таъминланган оила фарзандларини жойлаштириш ортиб кетганлиги сабабли ижтимоий аҳволи яхшиланган оила фарзандларини қайтариш орқали Китоб туманидаги 5-сонли Мехрибонлик уйи фаолиятини тугатиб, тарбияланувчиларни Қамаши туманидаги 4-сонли Мехрибонлик уйига ўтказиш ва 4-сонли Мехрибонлик уйини Қамаши Болалар шаҳарчасига айлантириш таклифи билдирилган.
Меҳрибонлик уйи фаолиятини тугатиш билан боғлиқ бошланган ишлар, 24.03.2020 йилдан Республика ҳудудида Коронавирус инфекциясига қарши кучайтирилган тартиб жорий этилганлиги муносабати билан охирига етказилмаган.
Муассасада 65 нафар тарбияланувчилар бўлсада, 75 нафар ходимлар фаолият кўрсатиб келаётгани, шундан 10 нафар тарбиячи вазифасига номутахассислиги, тарбияланувчиларнинг 15 нафари етим бола (отаси ҳам, онаси ҳам вафот этган ёки улар суд қарорига биноан вафот этган) ҳисобланиши, 50 нафарининг ота-онаси ёки улардан бири ҳаёт эканлиги аниқланди.
Шунингдек, муассаса бинолар таъмирталаб ҳолатга келиб қолгани, жиҳозлар ва инвентарлар эскиргани, озиқ-овқат омборхонаси санитария талабларига жавоб бермаслиги маълум бўлди.
Ҳозирда Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилар учун муносиб шарт-шароитлар яратишга аҳамият берилмоқда. Ўрганишда бола тарбиясидан кўра, ўз моддий манфаатини устун қўяётган айрим ишчи-хизматчилар ва ота-оналар томонидан эътироз билдириш ҳолатлари ҳам кузатилди.
Ўрганиш ишлари давом этмоқда.
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform