Ўзбекистонда 2020 йилнинг апрель ойида 64 нафар фуқаро йўл транспорт ҳодисаси оқибатида вафот этди. Таққослаш учун 2019 йилнинг апрелида 147 нафар фуқаро ЙТҲ қурбонига айланган.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, ушбу кўрсатгич пандемия туфайли автомашинада ҳаракатланишга нисбатан жорий этилган вақтинчалик чекловлар натижасида камайган.
ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармасининг маълумотларига кўра, апрель ойида жами 336 та ЙТҲ содир этилган, уларнинг 38 таси болалар иштирокида. Хусусан, Тошкент шаҳрида — 75 та, Тошкент вилоятида 42 та, Навоий вилоятида — 33 та, Наманган вилоятида — 28 та, Қашқадарё вилоятида ва Қорақалпоғистон Республикасида — 24 тадан.
Энг кўп қайд этилган қоидабузарликлар турлари — тезликни ошириш (80), ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги (40), йўлнинг белгиланмаган жойидан ўтиш (31).
Каналга уланиш👇
https://t.me/hudud24official
Telegram| Facebook | Twitter | YouTube