Хаёт Шамсутдинов


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Siyosat


Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг матбуот котиби - ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси
👉 Расмий сайт: prokuratura.uz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Siyosat
Statistika
Postlar filtri


Яккабоғ туманида “Ласетти” ҳамда “Нексия” русумли автомашиналари иштирокида содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси юзасидан прокуратура томонидан текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳодиса натижасида ҳеч кимга тан жароҳати етказилмаган.

Ҳодиса юзасидан судга оид автотехника ҳамда баҳолаш экспертизалари тайинланган.

Текшириш давом этмоқда.

Telegram I X


Ижтимоий тармоқларда Тошкентнинг Янгиҳаёт туманида "участковый" пичоқланганлиги ҳақида хабар тарқалди.

Аниқланишича, 14 апрель куни Янгиҳаёт тумани ИИБ ХПБ профилактика инспекторлари бир хонадонда жанжал бўлаётганлиги ҳақидаги хабарга аниқлик киритиш мақсадида етиб келишган.

Шу пайт, хонадон эгаси маст ҳолда хизмат вазифасини бажараётган ички ишлар ходимларига қаршилик кўрсатиб, профилактика инспекторларининг бирига кўкрак қафасига ошхона пичоғи билан бир маротаба уриб, тан жароҳати етказган.

Тан жароҳати олган профилактика инспектори шифохонага олиб борилган ва унга тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 105 (Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) ва 219 (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I X


Тошкентдаги Бўрижар каналида чўккан эркакнинг жасади топилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Муқаддас айём - Рамазон ҳайити муборак бўлсин азиз юртдошлар !

Барчангизга мустаҳкам соғлиқ, хонадонингизга файзу барака, тинчлик ва хотиржамлик тилаймиз.


Оҳангарон шаҳар тиббиёт бирлашмасининг туғруқ бўлимида содир бўлган ҳолат юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Текшириш ҳаракатлари ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ўтказилиши ва натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Telegram I X


Айни пайтда, Бош прокуратура Малака кенгаши томонидан белгиланган режа-жадвалга асосан Андижон вилояти прокуратураси органларида хизмат қилаётган ходимлар белгиланган тартибда аттестациядан ўтказилмоқда.

Telegram I X


Бекобод туманидаги ҳолат билан боғлиқ жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиноят иши доирасида мархума аёлнинг турмуш ўртоғи процессуал тартибда ушланди.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram I X


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Генеральный прокурор Нигматилла Юлдашев, выразил от имени Генпрокуратуры Узбекистана глубокие соболезнования семьям погибших во время теракта в концертном зале "Крокус Сити Холл", а также пожелал скорейшего выздоровления тем, кто был ранен.

"Мы решительно осуждаем зверские убийства ни в чем неповинных людей, которому не может быть никакого оправдания. Поэтому мы глубоко убеждены, что все причастные к этому кровавому теракту будут установлены и они понесут самое суровое наказание", – добавил он.


Источник: Известия (iz.ru)

Telegram I X


Расмий хабарлар I Официальные новости dan repost
👮‍♂️ Ёшларни хатловдан ўтказиш якунларига кўра, оталиққа олиниши лозим бўлган 500 мингдан ортиқ ёшлар белгилаб олинди

АОКАда ўтказилган брифингда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсуддинов Бош прокурорнинг мамлакатимиз аҳолисига йўллаган мурожаатида қайд этилган масалалар ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар, кўрилган чоралар ҳақида маълумот берди:

Ўтган даврда прокурорлар секторларидаги “Темир дафтар”га киритилган 5 мингдан зиёд оила, “Аёллар” ва “Ёшлар дафтарлари”га киритилган 243 456 нафар хотин - қизлар
ва 12 332 нафар ёшларга
ҳар томонлама кўмак беришга доир ишлар изчил давом эттирилди.

1501 нафар ёшларнинг иш билан таъминланишида, 2 382 нафарига ўзини ўзи банд қилишида, 2 312 нафарининг касб - ҳунар ва хорижий тилларни ўрганиш курсларида ўқитилишида, 1 103 нафарига моддий ёрдам ажратилишида кўмаклашилди.

Аҳоли бандлигини таъминлаш, экологик муҳитни асраб - авайлаш борасидаги вазифалар ижроси устидан назорат кучайтирилган ҳолда олиб борилмоқда.

Биргина, аҳоли бандлигини таъминлаш соҳасида 168 та прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилди, 87 нафар шахс интизомий, маъмурий ва моддий жавобгарликка тортилди,10 та жиноят иши қўзғатилди ҳамда 309 нафар шахснинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

755 нафар тадбиркорга 156 млрд. сўмлик кредит, 284 нафарига лицензия ва рухсатнома берилишида, 1635 нафарига коммуникация тизимларига уланишида, 1 405 нафарига бошқа муаммолари ҳал қилинишида амалий ёрдам кўрсатилди.

Кўрилган чоралар натижасида республикадаги маҳаллаларнинг 7 762 тасида (82,2%) жиноят қайд этилмади, 1 364 таси (14,4%) жиноятчилик барқарор сақланиб қолинишига ва камайишига эришилди.

📌 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев Россия Федерацияси Тергов қўмитаси раиси Александр Бастрыкин билан учрашди.

Манба: Россия Федерацияси Тергов қўмитаси


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси билан
Россия Федерацияси Бош прокуратураси ўртасида 2024-2025 йилларга мўлжалланган Ҳамкорлик дастурини имзолаш жараёни


Манба: Россия Федерациясининг Бош прокуратураси

Telegram I X


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев бошчилигидаги делегация Россия Федерацияси Бош прокурори Игорь Красновнинг таклифига биноан ушбу мамлакатга ташриф буюрди.

Ташриф мақсади - икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш ва 2024-2025 йилларга мўлжалланган идоралараро Ҳамкорлик дастурини имзолаш.

Манба: Россия Федерациясининг Бош прокуратураси

Telegram I X


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Прокуратура томонидан Кураш федерацияси Шаҳрисабз тумани ижрочи директори лавозимида ишлаган 1967 йилда туғилган Тўра Авлоқуловнинг ўлими билан боғлиқ жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиноят иши доирасида судга оид тиббиёт, кимёвий, криминалистика, биология ва баллистика экспертизалари тайинланган.

30 март куни айбланувчи шахсга нисбатан “қамоққа олиш” эҳтиет чораси қўлланилган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram I X


Bosh prokuratura dan repost
Айни пайтда, Бош прокуратура Малака кенгаши томонидан белгиланган режа-жадвалга асосан Хоразм вилояти прокуратураси органларида хизмат қилаётган ходимлар белгиланган тартибда аттестациядан ўтказилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | @user-vs9yb6uq6e' rel='nofollow'>YouTube | Facebook | Veb-sayt


Азиз юртдошлар! Шарқона Янги йил - Наврўз байрами муборак бўлсин.

Наврўз ҳар бир хонадонга тинчлик-хотиржамлик, бахту саодат, қут-барака олиб келсин!


Бухорода автобус ҳамда юк автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Ҳодиса юзасидан Бухоро вилояти ички ишлар тергов органи томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дарҳол терговга киришилган.

Бундан ташқари, Бухоро вилояти прокуратураси томонидан ўтказилган текширишда айрим мансабдор шахслар мактаб болаларини автобусда ташиш ва ҳамроҳлик қилиш ишларини ташкил қилишда қўпол қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйганликлари аниқланган.

Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 207-моддаси (Мансабга совуққонлик билан қараш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Тергов ҳаракатлари ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ўтказилиши ва натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Telegram
I X


Самарқандда болага нисбатан зўровонлик қилинганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 138-моддаси (Зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда ички ишлар органлари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов жараёни назоратга олинган.

Telegram I X


Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Малака кенгаши фаолиятидан фотолавҳалар (Нукус шаҳри, 15.03.2024 йил.)

Telegram I X



19 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.