“Яшил макон – 2024”✅ Боғот туманида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кузги кўчат экиш тадбирларини ташкил қилиш масалаларига бағишланган кўргазмали амалий семинар ўтказилди.
✅ Семинарда вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов қатнашиб, кўчат экиш тадбирларига алоҳида масъулият билан ёндошиш, экилган кўчатларни парваришлаш, суғориш тизимини йўлга қўйиш, “Маҳалла боғи”, “Яшил жамоат парки” каби яшил ҳудудларни барпо этиш хусусида тўхталди.
✅ Маълумот учун, манзилли дастур бўйича жорий йил кузда вилоятимизда 5,4 млн дона мевали ва манзарали дарахт кўчатларини ўтқазиш режалаштирилган.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизматиXorazm.uz | Facebook |
Telegram |
Instagram