Юрист Хизмати | Расмий канал dan repost
Ўзбекистонда энди айрим давлат ташкилотлари ходимлари қариндошлари билан ишлаши мумкин
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Ўзбекистонда қариндошлари билан бирга ишлаши мумкин бўлган давлат ташкилотлари ходимлари рўйхати тасдиқланди.
Унда 17 та давлат ташкилоти ходимлари ўрин олган:
Ўзаро яқин қариндош ёки қуда томондан қариндош бўлган шахсларнинг (ота-она, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғиллар, қизлар, эр-хотин, шунингдек, эр-хотиннинг ота-онаси, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари) айнан битта давлат ташкилотида бирга хизмат қилиши, агар уларнинг бирга хизмат қилиши улардан бирининг иккинчисига бевосита бўйсунишига ёки унинг назорати остида бўлишига боғлиқ бўлса тақиқланади. Бу Меҳнат кодексининг 121-моддасида белгилаб қўйилган.
Ушбу қоидадан истиснолар Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланиши мумкин.
📩 Юристга савол юбориш
☎️ Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Ўзбекистонда қариндошлари билан бирга ишлаши мумкин бўлган давлат ташкилотлари ходимлари рўйхати тасдиқланди.
Унда 17 та давлат ташкилоти ходимлари ўрин олган:
1️⃣ Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларининг ходимлари;
2️⃣ Қишлоқ жойлардаги қишлоқ хўжалиги ташкилотлари ва қишлоқ хўжалиги бўйича илмий-тадқиқот муассасалари мутахассислари;
3️⃣ Темир йўл транспортининг линия ташкилотлари, йўл, қурилиш-монтаж ва темир йўлларнинг ихтисослаштирилган трестларининг қурилиш-монтаж ва кўприксозлик поездлари, механизациялашган колонналари ва бошқа ҳаракатланувчи тузилмаларнинг ходимлари, ушбу корхона ва ташкилотларнинг бош бухгалтерлари, омборхона мудирлари (омборчилари) ва кассирларидан ташқари;
4️⃣ Алоқадан фойдаланиш ташкилотлари ходимлари;
5️⃣ Соғлиқни сақлаш, даволаш-профилактика ва санитария-эпидемиология ташкилотларининг шифокорлари;
6️⃣ Барча таълим ташкилотларидаги педагог ходимлар, ўқитувчилар, библиографлар ва кутубхоначилар;
7️⃣ “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонунга мувофиқ меҳнат шартномаси тузилмайдиган давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг сиёсий гуруҳига кирувчи давлат фуқаролик хизматчилари;
8️⃣ Театрлар, бадиий жамоалар ва студиялар ижодий ходимлари;
9️⃣ Архивлар ходимлари, илмий муассасалар ходимлари, муассасаларнинг бош бухгалтерлари, бухгалтерлари, омборхона мудирлари (омборчилари) ва кассирларидан ташқари, шунингдек, сейсмик станциялар ходимлари;
🔟 Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлиги тармоқ ташкилотларининг ходимлари;
1️⃣1️⃣ Дала геология (экспедициялари, участкалари ва бошқа) ташкилотлари ходимлари;
1️⃣2️⃣Қишлоқ жойларда ишлайдиган ўрмон ва сув хўжалиги мутахассислари, мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари ходимлари, тиббиёт ходимлари, маданий-маърифий ташкилотлар ходимлари;
1️⃣3️⃣ Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларидан фойдаланадиган йўл ташкилотларининг ходимлари, ташкилотларнинг бош бухгалтерлари, омборхона мудирлари (омборчилари) ва кассирларидан ташқари;
1️⃣4️⃣ Қурилиш-монтаж ва кўприксозлик қуриш поездлари, механизациялашган колонналар ва бошқа кўчма махсус қурилиш тузилмаларининг ходимлари, ташкилотларнинг бош бухгалтерлари, омборхона мудирлари (омборчилари) ва кассирларидан ташқари;
1️⃣5️⃣ Дарё флоти кемаларининг сузувчи таркиби ходимлари ва дарё транспортидан фойдаланиш ташкилотлари ходимлари, бу ташкилотларнинг бош бухгалтерлари, омборхона мудирлари (омборчилари) ва кассирларидан ташқари;
1️⃣6️⃣ Магистрал қувурлар ўтказиш ҳамда нефть ва газ конларини тартибга келтирувчи қурилиш, қурилиш-монтаж ва бошқа ихтисослаштирилган бошқарма ва участкаларнинг ходимлари, ташкилотларнинг бош бухгалтерлари, омборхона мудирлари (омборчилари) ва кассирларидан ташқари;
1️⃣7️⃣ Ҳавза ва кўллардаги балиқчилик ташкилотлари ходимлари, ушбу ташкилотларнинг бош бухгалтерлари, омборхона мудирлари (омборчилари) ва кассирларидан ташқари.