Ҳидоят сари


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


-У мени яратгандир, Бас ўзи мени ҳидоят қилур.
Шуъаро - 78 оят.
Мол-дунё йиққанлар, тирик бўла туриб ўликдирлар. Илм-ирфон йиққанлар, ўлган бўлсаларда, яшайдилар.

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


Айман Ёғий dan repost
Дунё ва охират бахтига эришишни истасангиз, Парвардигорингиздан қочиб юрмай, Унинг ўзига қочиб келинг. Ҳамманинг қайтар жойи Унинг ҳузуридир.

@AymanYogiy


Айман Ёғий dan repost
Мусибатимиз!
Бизга охиратни эслатувчилар эмас!
Кулгу ҳақида сўзловчилар кўпроқ ёқади.

@AymanYogiy


Muhammad Temur A'zam dan repost
Самолётни ким бошқараётганини билмасанг ҳам хотиржам учиб кетаверасан, тўғрими? Ундай бўлса, ҳаётингни Аллоҳ бошқараётганини билиб туриб, нега безовта бўласан? Яхшиси ҳамма нарсани Аллоҳга топшир-да, Ўзига таваккул қил!

@arabicuz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
@hidoyatsarii


ҚАНДАЙ БУЮКСАН ЭЙ, АБУ БАКР!

Ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу вафот этди. Ислом халифати Расулуллоҳ (с.а.в)нинг иккинчи буюк халифалари ҳазрати Умар (р.а)га ўтди. Ислом давлати омонатларини қабул қилиб, ҳар хил қоғозларни қараб турса кўзи бир қутичага тушди. Қутини олиб секин очиб қараса ичи дирҳамга тўла, устида ёзувли вароқ ҳам бор. Вароқни қўлга олиб секин ўқий бошлади:
«Мен ким, Аллоҳ Расулининг халифаси Абу Бакр Сиддиқ давлат хазинасидан мен учун ажратилган маошларни олишга ҳаё қилдим. Умуман ишлатмадим. Чунки менинг мақомим таблиғни (дину диёнатга, ҳидоятга одамларни даъват этиш ишларини) ҳеч қандай эвазсиз, мутлақ Аллоҳ ризолиги учун бажариб келган Расулуллоҳ (с.а.в) нинг табаррук мақомлари эди. Бутунлай ўзимнинг меҳнатим билан яшадим. Ўзимдан кейинги халифага таслим этиш учун барча маошимни шу қутига йиғиб қўйдим. Давлатимиз хазинасига топширилсин ...»
Бу гапларни ўқиган янги халифа ҳазрати Умар (р.а) ичидан тўлиб келган йиғидан ўзини тўса олмасдан ерга шундай ўтириб қолди. Кейин яқиндагина бу фоний дунёни тарк қилган қиёматли дўсти, диндоши ҳазрати Абу Бакрга хаёлан мурожаат этиб:
«Қандай буюк инсонсан эй, Абу Бакр! Ҳаётлигингда сендан узиб кетишимга ҳеч қандай имконият бермасдинг. Вафотингдан кейин ҳам бунга фурсат қолдирмабсан. Қандай буюксан эй, Абу Бакр!» деб кўз ёшларини артарди.

«Ҳикматлар хазинаси» рисоласидан


Сенинг эплай олмаслигингни айтаётганлар, ўз имконият чегараларидан келиб чиқяптилар, сеникидан эмас.

Айман Ёғий


“Россия телевизорида кино кўрсатди, Ўттиз еттинчи йил қатағони ҳақида. Қора плаш кийганлар бир бечорани икки қўлтиғидан олиб,кўча бошида турган қора машинага судраб кетяпти. Эшик олдида унинг аёли эмизикли боласини бағрига босиб,унсиз йиғлаяти.
Беш-олти ёшлардаги болакай “дада, дадажон” деганича отасининг кетидан чопиб бораяпти. Кўчанинг у юзида одамлар турибди. Бирининг кўзида қўрқув,бириникида ўкинч, яна бири лоқайд қараб турибди. Бирови эса лабини истеҳзоли буриб, худбинона илжаяди. ( “халқ душмани”ни “керакли жойга” чаққан “сиёсий хушёр” кимса).
Орадан анча ўтиб, яна ўша телевизорда “Ҳайвонот олами” кўрсатувини кўрдим. Йўлбарс дарахтнинг пастки шоҳида банан еб ўтирган маймунга ташланиб қолди. Маймунча жон аччиғида чийиллади. Шунда ғалати ҳолат рўй берди. Паст-баланд дарахтлардан ўнлаб маймунлар шиддат билан тушиб, йўлбарсга ташланишди. Маймунлар бор овозда шовқин кўтариб, мўр-малахдек ёпирилди. Бири тишлади,бири юбдалади. Забардаст бир маймун эса йўғон харини олиб, йўлбарснинг бошига чунонам туширдики, йўлбарс думини қисганча қочиб қолди…
….Маймунларга ҳавасим келиб кетди.”

Ўткир Ҳошимов, “Дафтар ҳошиясидаги битиклар”


Смотрите "Çarşaf Giyerek Müslümanlarla DALGA Geçti, Sonrasında Bakın Ne Oldu !" на YouTube
https://youtu.be/LnsVuUKC9cg
Çarşaf Giyerek Müslümanlarla DALGA Geçti, Sonrasında Bakın Ne Oldu !
Çarşaf Giyerek Müslümanlarla DALGA Geçti, Sonrasında Bakın Ne Oldu ! ► İyi Fikir olarak size YouTube'da en bilgilendirici büyüleyici ve çekici videoları geti...


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Juma ayyomingiz muborak bo'lsin...
Go'zal quron qiroatini sizlarga ham ilindim🌺 Ma sha Alloh 🌺




Энг яхши ва энг ёмон хокимлар ва олимлар.

Али ибн абу Толиб дедилар:

" Агар Ислом Олимларини подшохнинг эшигини олдида кўрсанг: Расво подшохлар! Расво олимлар! - дегин.

Агар подшохларни олимларнинг эшигини олдида кўрсанг: Хайирлик подшохлар! Хайирлик олимлар - дегин.


Watch "Оламнинг ниҳояси, 1-қисм" on YouTube
https://youtu.be/mnKLf5zAIy0
Оламнинг ниҳояси, 1-қисм
Видео лавҳанинг ушбу қисми қуйидаги мавзуларни ўз ичига олади: -- Қиёматнинг кичик аломатлари; -- Жаброил алайҳиссаломнинг пайғамбаримиз билан савол-жавоби т...


Ҳурлар эрингизга қилаётган муомалангизни кузатиб боради!!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: "Аёл эрига бу дунёда озор бермасин. Акс ҳолда ҳур ийнлардан бўлган аёли шундай дейди: "Аллоҳ жазолагур, унга озор берма! У ҳузурингда меҳмон, яқинда сендан ажраб бизга келади".
Имомлар Аҳмад ва Термизийлар ривоятлари.


Энг аянчли ва ачинарли оқибат: Дўзахга тушди, бироқ дунёда гуноҳда шерик бўлган ҳамтовоқларини у ерда кўрмади ва улар ҳақида сўради. Унга шундай жавоб берилди: Улар сен ўлгандан кейин тавба қилишган эди...


Ишхонамга бир қиз кириб келди. Бир қарашда кийиниши мени унча ажаблантирмади. Лекин унинг кўзида одамнинг раҳмини келтирадиган маҳзунлик ва ҳайронликка гувоҳ бўлдим. Мендан яхшилик умидида у ўз дарду ҳасратини тўкиб солди.
Уни узоқ тингладим ва Францияда таълим олган араб қизи эканини, исломдан бирор нарса билмаслигини тушундим. Унга ҳақиқатларни тушунтира, шубҳаларига раддия бера ва саволларига жавоб қила бошладим. Унинг онгига қуйилган миссионер ва мусташриқларнинг ёлғонларини йўққа чиқара олдим. Бу билан мақсадимга эришаёздим.
Суҳбат асносида, ғарбнинг ҳозирги цивилизацияси аёлларни оч ва шаҳватли кўзларни алдайдиган лаққа гўшт ўлароқ тавсифлашини ва у оила муҳитидаги иффат, чирой ва сакинатни билмаслигини ҳам қистириб ўтдим.
Талаба қиз кетишга изн сўради ва мен изн бердим.
Қиздан сўнг тақводорлик белгилари намоён бир ёш йигит ҳузуримга кирди ва шиддат билан: "Бу ифлос бу ерга нима мақсадда келибди?" деди. Мен: "Табиб соғломлардан олдин хасталарни қабул қилади. Унинг иши шу", дедим.
"Табиий, унга ҳижоб ўрашни насиҳат қилгандирсиз?" деди.
"Иш сиз ўйлагандан каттароқ, ўғлим. Олдин жуда муҳим муқаддималар лозим. Унда Аллоҳга ва охират кунига иймон, Китоб ва Суннатда ваҳий нозил этган ишларга, ҳамда ибодат ва ахлоқ соҳасидаги исломнинг асосий рукнларига итоат керак", дедим.
У: "Буларнинг барчаси ҳижобни маън этолмайди", дея сўзимни бўлди.
Мен сокинлик билан дедим: "Унинг роҳиба кийимида, лекин қалби ягона Аллоҳдан холи ва ҳаёти рукуъ ва саждани билмаган ҳолда келиши мени севинтирмайди".
У яна бир бор сўзимни бўлмоқчи бўлди. Шунда унга қатъият билан дедим: "Мен сизлар қилаётгандек исломнинг этагидан тортмайман! Олдин унинг асосини мустаҳкамлаб, кейин биносини қураман. Ўзим ирода қилганимни ҳикмат билан етказаман".
У қиз икки хафтадан кейин олдингидан кўра яхшироқ кийимда келди. Бошини енгил рўмол билан ёпиб олибди. Саволларини берди ва мен ҳам жавобларни бера бошладим. Сўнг: "Нега яқинроғингиздаги масжидга бормайсиз?" дедим. Лекин саволимдан пушаймон бўлдим. Чунки масжидлар аёлларга маън этилгани ёдимга тушиб қолди.
Лекин қиз бирданига: "Мен дин кишиларини ёмон кўраман. Уларни эшитишни хоҳламайман", деб қолди.
- Нима учун?
- Уларнинг қалби қаттиқ, дийдаси қотган. Бизни назарга илмай, беписанд муомала қилишади, - деди.
Шу пайт Ҳамза розияллоҳу анҳунинг жигарларини чайнаб, исломни қаттиқ ҳақорат қилган Абу Суфённинг хотини Ҳинд негадир хаёлимдан ўтди. У Расулуллоҳни танимасди. Вақтики, у зотни таниб, яқиндан билиб иймон келтиргандан кейин бу сўзларни айтганди: "Ё Расулуллоҳ, Аллоҳга қасамки, таҳқирлаш учун олдин ер юзида сизнинг чодир аҳлингиздан кўра маъқул чодир аҳли йўқ эди. Энди бугун иззат-икром қилиш учун менга сизнинг чодир аҳлингиздан кўра маҳбуброқ чодир аҳли йўқдир".
Қаранг, Расули акрам қалбларидан отилиб чиққан меҳр қалбларни бир ҳолдан иккинчи ҳолга ўзгартирди.
Динга чақирувчилар ўз пайғамбаридан қачон узоқлаштириш ўрнига яқинлаштиришни, нафратлантириш ўрнига севинтиришни ўрганишаркин?

Шайх Муҳаммад Ғаззолий, "Аччиқ ҳақиқат" китобидан.


Ризқим деб югуриб, елсанг ҳам магар,
Фақат аталгани келгай биродар.

Сабр қилганда ҳам топардинг имкон,
Шошқалоқ яралдинг, шошқалоқ, инсон.


Watch "Мусулима Уйғур қизлари хитойлик динсизлар билан турмуш қуришга мажбурланмоқда" on YouTube
https://youtu.be/f_3q75X6qUg
Мусулима Уйғур қизлари хитойлик динсизлар билан турмуш қуришга мажбурланмоқда
Хитой ҳукумати ҳар бир Уйғурнинг уйида битта ёки иккитадан маҳаллий хитойликни жойлаштириш зулмини амалга оширгандан сўнг, зулмнинг навбатдаги босқичига ўтди...


Watch "Хитой ҳукумати мусулмонларни чўчқа гўшти истеъмол қилишга мажбур қилмоқда" on YouTube
https://youtu.be/19mD1BbAhkU
Хитой ҳукумати мусулмонларни чўчқа гўшти истеъмол қилишга мажбур қилмоқда
Бизнинг телеграммдаги каналимиз. https://t.me/turkistonnet Хитой Коммунистик партиясининг аъзолари ҳар ойда 2 кун ёки 5 кун уйғур мусулмонларнинг уйларида, у...


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Риё ва Мақтанчоқлик ҳақида жуда гўзал тушунтириш Абдуллоҳ домла..
💾Ҳажми: 7.9 мб
#улашинг
@hidoyatsarii🌙


​​#ТАЛАБ

#ДИН:
• Муслима аёл балоғатга етса (таҳминан тўққиз ёшдан) унга сатр аврат ФАРЗ бўлади. Сатр аврат аёлларга нисбатан юзи ва кафти ҳамда оёғининг қадамидан бошқа барча бадани ҳисобланади.
• Сатр авратнинг фарз эканига оятдан, ҳадиси шарифлардан етарли далиллар мавжуд.
• Сатр авратнинг фарз эканига Аҳли сунна вал жамоа уламолари билиттифоқ ижмоъ қилганлар, бунга қарши фикр билдирган бирорта олим йўқ...

#СИЁСАТ:
• Аҳолисининг тўқсон беш фоизидан кўпроғи мусулмон бўлган юртда ички тартиб дея муслима қизланимизнинг бошяланг юришларини қонунан талаб қилиш инсон ҳуқуқларига зид деб биламан.
• Бу борада халқимизнинг диний қарашларини ҳурмат қилиш лозим деб ўйлайман.
• Бош кийим масаласи таълимга умуман таъсир қилмайди, балки бу масалада мусулмонларнинг 1400 йилдан бери фарз деб, амал қилиб келган анъанини ҳисобга олмаслик норозиликларга сабаб бўлади ва бу таълимга ҳам жиддий зарар беради, деб ҳисоблайман.

#ҲУҚУҚ
• Хуллас мен мактабларда бош кийимсиз юриш талабини ёқламайман.
• Ким мен билан ҳамфикр бўлса ушбуни #ҲИЖОБ_ҲУҚУҚИМИЗ хештеги билан тарқатсин ва қонуний асосда ҳуқуқни талаб қилсин! Зотан ҳуқуқлар кўпинча сўралмаса берилмайди.

#СЛОГАН

• БЕФАРҚ БЎЛМАНГ, БЕФАРҚ БЎЛСАНГИЗ НАВБАТ СИЗГА КЕЛАДИ!

#ҲИЖОБ_ҲУҚУҚИМИЗ

©️ Аброр Мухтор Алий

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

143

obunachilar
Kanal statistikasi